1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари
Ходимлар касбий ривожланишига бўлган эҳтиёж
Download 4.29 Mb.
|
Xodimlar mehnatini tashkil qilish
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-чизма. Персоналнинг ривожланишга эҳтиёжини аниқлаш .
18.3. Ходимлар касбий ривожланишига бўлган эҳтиёж.
Касбий ўсишни бошқаришда ташкилотнинг бунга бўлган эҳтиёжини аниқлаш асосий масалалардан биридир. Бу мақсадда ҳозир ташкилотда ишлаб турган ходимларнинг мутахассисликлари, билимлари ва кўникмалари аниқланади. У ташкилотнинг мақсадларини амалга оширишда зарур бўладиган мутахассислар, билимлар ва кўникмалар билан солиштирилади ва фарқи топилади. Персоналнинг ривожланишга эҳтиёжи дейилганда ходимларнинг ўз компания ва фирмалари мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ўз билими, кўникмасини ошириш, касбий имкониятларига янгича қарашни онгли англанган зарурат сифатида тушуниши англанади. Ҳар бир ходимнинг касбий ривожланишига эҳтиёжини аниқлашда инсон ресурслари бўлими (касбий ўсиш бўлими), ходимнинг ўзи ва унинг раҳбари ҳамкорлик қилишлари зарур бўлади. Уларнинг ҳар бири ташкилотда тутган ўрнига, касбий ривожланиш жараёнидаги ролига ва бу масалани кўра билиш қобилиятига қараб, ҳамкорликда ҳал қиладилар (1.2.1-чизма). Персонални ривожланишга эҳтиёжни тўғри аниқлашда бу жараёнда қатнашувчиларнинг билим савиялари билан бир қаторда бу эҳтиёжга қандай омиллар таъсир қилишини билиш зарурдир. Касбий ўсиш эҳтиёжини аниқлашда қўлланиладиган анъанавий усуллар аттестация ва шахсий ўсиш режасини тузиш ҳисобланади. Аттестация жараёнида (ёки касбий ривожланиш бўйича бўлган махсус учрашув жараёнида) ходим ўзининг келажакдаги касбий ўсиш масаласини раҳбар билан муҳокама қилади. 1-чизма. Персоналнинг ривожланишга эҳтиёжини аниқлаш. Муҳокама натижасида шахсий ўсиш режаси тузилади ва у инсон ресурслари бўлимига топширилади. Касбий ривожланиш мутахассислари режани таҳлил қиладилар, уни бажариш имкониятлари борми, ташкилот талабига тўғри келадими; молиявий имконият борми ва зарур бўлганда режага тузатмалар киритилади. Ходимларнинг ҳамма режалари асосида ташкилот жамоасини касбий ўсиш дастури ишлаб чиқилади. Дастурда касбий ўсиш мақсади, амалга ошириш учун керакли воситалар ва маблағ билан таъминлаш кўрсатилади. Кейинги йилларда психологик тест ўтказиш усуллари (жамоани баҳолаш марказлари) кўп қўлланилаяпти. Улар ташкилот ходимларининг у ёки бу касбий кўникмалари даражасини аниқлашда ишлатилади. Баҳолаш натижаларини ходимнинг «идеал» қиёфаси билан солиштириш мутахассислар тайёрлашдаги камчиликларни аниқлашга ёрдам беради. Бу камчиликларни йўқотиш учун тадбирлар ишлаб чиқилади. Кўп миллатли компаниянинг Москва бўлими ходимларини психологик тестлашдан ўтказишганда қуйидагилар маълум бўлди: уларнинг кўпчилигида аналитик фикрлаш ва муаммоларни ечиш кўникмалари етарли ривожланмаган экан; бошқа сифатлар — янгилик яратиш; кўп юкламада ишлаш қобилияти; компанияга жон-жаҳди билан берилганлик юқори даражада эди. Бу хулосаларга асосан, инсон ресурслари бўлими кўп раҳбарларнинг касбий ўсиш режаларига тузатмалар киритди, яъни муаммоларни ҳал қилиш усулларига махсус ўқитиш ва бу кўникмаларни ривожлантириш бўйича тадбирлар билан танишиш режаларга қўшимча қилиб киритилди. Ривожланишга эҳтиёж ҳамиша ҳам ўзгаришларга мос тушавермайди. Юзага чиққан муаммоларни ҳал этиш учун ҳамиша ҳам биргина персонални ўқитишнинг ўзи кифоя қилмайди, балки ташкилий тизимда ўзгаришлар ҳам талаб этилади. Улар: ишга қизиқтириш ва рағбатлантириш тизимини; раҳбарлик услубини; ишни ташкил этиш маркетингини; масъулиятни қайта тақсимлашни ва бошқа масалаларни ўзгартириш заруратини ҳам туғдириши мумкин. Компания ёки фирмада янгиликларни жорий этишда муайян қоидаларга риоя этиш талаб қилинади. Бу: биринчидан, персоналга ўзгаришларнинг корхона анъаналари билан узвий (янгилик - мавжуд эскининг ижобий ривожлантирилган кўриниши) эканлигини англатади; Иккинчидан, ўзгартишлар киритиш тизимини - ўқитиш дастурлари, янги йўриқномаларни тарқатиш босқичлари ва бошқа масалаларни ҳал этиш воситаларини яратиш керак бўлади; Учинчидан, жамоа аъзолари шахсий топшириқларини ўзгартириш керак. Бу ўзгартиришларни ким биринчи бошлаши ҳам аҳамиятли. У ушбу жамоа учун расмий етакчи ҳисобланмаса ҳам ўз ортидан бошқаларни эргаштириш қобилиятига эга обрўли шахс бўлиши мақсадга мувофиқдир; Тўртинчидан, янгиликлар жамоага батафсил тушунтирилиши даркор. Тушунтириш содда, оммабоп бўлса, саволлар ҳам кам бўлади. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling