1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Download 4.29 Mb.
bet95/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

Иккинчи босқич (2001—2005 йиллар). Бу босқичда кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини тўлиқ рўёбга чиқариш чора-тадбирлари кўрилади, меҳнат бозорининг ривожланиши ва реал — ижтимоий-иқтисодий шароитлари ҳисобга олинади ҳамда унга аниқликлар киритилади.
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури қабул қилингандан ўтган давр мобайнида 478 минг ўқувчи ўрнига эга бўлган 68 та академик лицей ва 481,8 минг ўқувчи ўрнига мўлжалланган 657 та касб-ҳунар коллежи қурилиб ва реконструкция йўли билан фойдаланишга топширилди. Бу ишларга республика бюджетидан жами 887,3 миллиард сўм маблағ сарфланди. Худди шу йиллар мобайнида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника негизини мустахкамлаш учун давлат бюджетидан 53,5 миллиард сўм, чет эл инвестициялари ҳисобидан 113,6 миллион АҚШ доллари микдорида мебеллар, ўқув-лаборатория ва техник жиҳозлар билан таъминланди.
Иккинчи босқичда мажбурий умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига, шунингдек, ўқувчиларнинг қобилиятлари ва имкониятларига қараб, табақалаштирилган таълимга ўтиш тўлиқ амалга оширилди.
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури биринчи босқичи мониторинги натижалари бўйича академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг барча тайёрлов йўналишлари бўйича яратилган ўқув адабиётлари инвентаризация қилинди. Шу давр мобайнида 277 тайёрлов йўналиши бўйича 744 номда, шу жумладан, 257 та лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувидаги янги авлод дарсликлари ва уларнинг 131 номдаги электрон версиялари яратилди.
Иккинчи босқичда таълим муассасаларини тайёрланган малакали педагог кадрлар билан тўлдириш амалда таъминланди, уларнинг фаолиятида рақобатга асосланган муҳит вужудга келтирилмоқца. Олий таълим муассасаларида кафедра мудири, профессор, доцент, катта ўқитувчи, ўқитувчи ва ассистент лавозимлари танлов асосида 5 йил муддатга эгалланиши белгилаб қўйилди. Ушбу муддат тугагач, мазқур лавозимларни эгаллаш учун янги конкурс ўтказилади.
Олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг ҳар 3 йилда бир марта, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари педагог-ўқитувчиларини эса ҳар 5 йилда бир марта малакасини ошириш шарт эканлиги, бу талабни бажармаганлар аттестациядан ўтмаган ҳисобланиб, тегишли танловларда иштирок эта олмасликлари белгилаб қўйилди.
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури учинчи босқичи (2005 ва ундан кейинги йиллар)да ушбу соҳада тўпланган тажрибани таҳлил этиш ва умумлаштириш асосида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш тизи-мини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш чора-тадбирлари кўзда тутилган.
Республикада узлуксиз таълимни жорий этишнинг аввалги икки босқичи давомида таълим тизимида туб ўзгаришлар содир бўлди. Бу, энг аввало, Ўзбекистон Республикасида таълим давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланганлиги самарасидир. Мамлакатда саводхонлик даражаси жаҳонда энг юқори кўрсаткичлардан бири ҲИсобланиб, 99,34 фоизни ташкил этади. Ўзбекистондатаълимгадавлат харажатлари ҳар йили ялпи ички маҳсулотнинг 10—12 фоизини, бюджет бўйича давлат харажатларининг эса 38—40 фоизини ташкил этмоқда.
Шу билан бир қаторда, Миллий дастур биринчи ва иккинчи босқичларининг таҳлили узлуксиз таълим тизимида энг заиф бўғин мактаб таълими бўлиб қолганлигини қўрсатди. Ҳолбуки, республикада ҳар йили умумтаълим мактаблари сони ортиб боряпти. Мактаб ўқувчиларининг умумий сони эса 11 фоизга ортди.
Аммо умумтаълим мактабларининг моддий-техник негизи бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб бермай қолди. Мактаб таълими соҳасидаги, энг аввало, унинг моддий-техникавий негизи билан боғлиқ мавжуд камчиликларни бартараф этиш, кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини изчил амалга ошцриш мақсадида Ўзбекистон Республикасида 2004—2009 йилларда мактабларни ривожлантириш давлат умуммиллий дастури ишлаб чиқилди ва амалга оширила бошлади.
Ушбу умуммиллий дастурни ишлаб чиқиш жараёнида умумтаълим мактабларни паспортлаштириш ва инвентаризация қилиш амалга оширилди ҳамда бу турдаги таълим муассасалари моддий-техник негизини мустаҳкамлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Шу билан бирга, давлат умуммиллий дастурида қуйидагилар ҳам кўзда тутилган:

  • мактаб таълими бутун тизимини тубдан яхшилаш;

  • энг юксак замонавий талабларга жавоб берадиган ўқув-моддий негизи ва таълим стандартларини шакллантириш;

  • кишлоқ ва шаҳар мактаблари моддий негизи ва жиҳозланиши ўртасидаги тафовутларни босқичма-босқич йўқотиш асосида болаларнинг яшаш жойларидан қатъи назар, уларни ўқитиш учун бир хил шароитлар яратиш;

  • ўқитувчилар меҳнатици бутун чоралар билан рағбатлантириш.

Ушбу кенг ўламли, ўз моҳияти бўйича оламшумул вазифалар изчиллик билан амалга оширила бошланди. Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш дастурига 1 триллион сўмдан кўпроқ маблағ сарфлаш кўзда тутилган. Дастурни амалга ошириш бошланган дастлабки 2004—-2005 ўқув йили учун давлат бюджетидан 104,4 миллиард сўм маблағ ожратилди.
Халқтаълими тизими ходимларининг иш ҳақи ўртача 35 фоизга оширилди.
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг учинчи босқичида таълим муассасаларининг ресурс, кадрлар ва ахборот базаларини янада мустаҳкамлаш, ўқув-тарбия жараёнини янги ўқув-услубий мажмуалар, илғор педагогик технологиялар билан тўлиқ таъминлаш мўлжалланган.
Узлуксиз таълим тизими орқали тайёрланаётган мутахассисларни иш билан таъминлаш масаласига ҳам катта эътибор берилмоқда. Жумладан, меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги тегишли маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда „2006—2010 йилларда академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини сифатли тайёрлаш ва уларнинг меҳнатидан самарали фойдаланишни таъминлаш дастури"ни ишлаб чиқдилар. Мазкур дастурда таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро самарали интеграциясини таъминлаш, тайёрланаётган мутахассисларнинг миқдори, сифатига нисбатан давлат талаблари, шунингдек, нодавлат тузилмалари, корхона ва ташкилотларнинг кадрларга буюртмаларини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари белгиланган.
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури бугунги кунда халқаро ҳамжамият томонидан асосли равишда узлуксиз таълимнинг „Ўзбек модели", деб эътироф этилмоқца. Халқнинг бой интеллектуал мероси ва умумбашарий қадриятлари, замонавий маданияти, иқтисодиёти, фан, техника ва технологияларининг ютуқлари асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини яратишга йўналтирилган узлуксиз таълимнинг мазкур модели Ўзбекистон тараққиётини таъминлашнинг муҳим омили вазифасини муваффақиятли ўтамоқда.



Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling