1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари
Касбни танлаш ва касбга йўллаш тизими
Download 4.29 Mb.
|
Xodimlar mehnatini tashkil qilish
18.4. Касбни танлаш ва касбга йўллаш тизими.
Касбга йўналтириш — инсоннинг хислатлари, қизиқишлари, қобилиятини, шунингдек, миллий иқтисодиётнинг тегишли ихтисос-ликларга эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда уни меҳнат фаолиятининг муайян турига қизиқишини шакллантириш, бевосита шу инсон учун энг мақсадга мувофиқ бўлган ҳунар танланишини таъминлашдир. Касбга йўналтириш одамларни, айниқса ўқувчи ёшларни фаолият турлари, касб-ҳунарлар, корхона ва ташкилотлар, меҳнат шароитлари ва йўналишлари билан таништириш орқали амалга оширилади. Ҳозирги давр шароитларида касбга йўналтириш соҳасида қуйидаги асосий вазифалар ҳал этилади: таълимга йўналтирилиш, яъни меҳнатга лаёқатли инсонга касб тайёргарлиги турлари ва шаклларини танлашда, касб таълимини амалга оширишдаги қийинчиликларни енгишда ёрдам кўрсатиш; касб ахбороти, яъни меҳнатга лаёқатли инсонга унинг қизиқишлари ва қобилиятига мос келадиган касб-ҳунар танлашда ёрдам бериш; психологик қўллаб-қувватлаш, яъни шахсий ва юктимоий муаммоларни ҳал этишда ёрдам бериш; қайта йўналтириш, яъни меҳнатга лаёқатли инсонга унинг касб тажрибаси, иш стажи, соғлиги, касбга қизиқиши ва қобилия-тини ҳисобга олган ҳолда касбий қайта тайёрлаш дастурларини танлашда ёрдам кўрсатиш. Ходимларни касбга йўналтиришга таъсир кўрсатувчи омиллар 6.8- расмда ифода этилган. Ўзбекистон Республикасида таркиб топган кўп укладли иқтисо-диёт турлича қобилият ва қизиқишларга эга ходимларга меҳнат соҳасида ўз ўрнини топиши учун зарур имкониятлар яратади. Айни вақтда касбга йўналтириш мақсад ва вазифаларини ишлаб чиқариш эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлиши учун зарур чора-тадбирлар кўрилмокда. Мамлакатимиздаги акциядорлик жамиятлари, корхона ва ташкилотлар ишлаб чиқариш самарадорлиги ва аҳолини иш билан таъминлаш, касбга йўналтириш, касбга тайёрлаш ва бандликка кўмаклашиш марказлари фаолиятини мувофиқлаштиришга боғлиқлигини англаб етганлар. Касбга йўналтиришнинг ташқи муҳит билан боғлиқлиги 6.9- расмдан кўриниб турибди. Касбга йўналтириш: Муайян корхонага; меҳнат фаолиятига; ихтисосликка йўналтирилган бўлиши мумкин. Бу масалада касбий тайёргарлик амалга ошириладиган таълим муассасалари ва корхоналар асосий манфаатдордирлар. Касбга йўналтириш тизими қуйидагилардан иборатдир: Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling