1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Иш ҳажмини кенгайтириш ва мазмунини бойитиш услублари


Download 4.29 Mb.
bet105/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

Иш ҳажмини кенгайтириш ва мазмунини бойитиш услублари чарчашнинг салбий оқибатлари ва улар билан боғлиқ меҳнат унумдорлигининг пасайишига барҳам беради. Ишнинг зериктиришини камайтириш мақсадида иш ҳажмини кенгайтириш бунинг бир воситасидир. Бу ходимга бир-бири билан боғлиқ хилма-хил вазифаларни ўз касбий малакаси даражасида ҳал этишига имконият яратади. Иш мазмунини бойитиш катта малака талаб этадиган вазифалар қўйиш, қарор қабул қилиш масъулиятини ошириш, айрим ташаббусларни кўтаришда кенфоқ эркинлик беришга асосланган.
Иш ҳажмини кенгайтириш ва мазмунини бойитиш натижасида ходимнинг маънавий ҳолати яхшиланиши унинг шахсий (меҳнат қилишга ички қизиқиш, ишдан қониқиш ҳосил қилиш) ва меҳнат (юксак сифатли меҳнат самарадорлиги) натижалари ҳамда қатор салбий ҳолатлар (ишга келмаслик, қўнимсизлик) камайиши туфайли рўй беради.
Ушбу услуб тамойиллари қуйидагилардан иборатдир:
1. Ҳар бир иш уни қизиқарли қиладиган бир неча жиҳатларга эга бўлиши лозим.
2. Иш топшириқлари ўзаро боғлиқ бўлиши керак. Бир ишни якунлаш иккинчисини бажаришни осонлаштириши даркор.
3. Иш чегараларини тайёрлаб қўйилган ёки ёрдамчи операциялар ҳисобига кенгайтириш.
4. Бажарилаётган иш - маҳсулот ёки хизмат фойдали бўлишига сезиларли ҳисса қўшиши керак. Бундай ҳисса кичик бўлган иш операцияларини ходим ўз меҳнат фаолиятида муайян мақсадни ҳис этадиган бошқа топшириқларга қўшиб юбориш лозим.
5. Бир турли иш операциялари турли технологиялар ёрдамида бажарилиши мумкин. Бунда самаралироқ иш учун қулай имкониятлардан фойдаланилади. Шу ҳолда ходим бу бир турли ишни бажаришдан ҳам қаноат ҳосил қилади.
Ходим учун унинг иши қандай ташкил этилганлиги, у қайси шароитда ишлаши, унинг меҳнати корхона фаолиятига қандай таъсир кўрсатиши барибир эмас. Партисипатив - ходимни бошқарувга жалб этиш усули муаммони ҳал этишда ўз фикрига эга бўлиш, тайёрланган қарорга розилик билдириш, умуман корхона ва жамоа ҳаётида тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини таъминлашни кўзда тутади.
Ушбу усул ходимларнинг ижодий фаоллигини ошириш, истеъдодли инсонларга ўз салоҳиятларини намоён этиш учун ҳамма шарт-шароитларни яратиш, шу билан бирга алоҳида ходимлар куч-ғайрати ва интилишларини жамоа ягона мақсадига қўшишни англатади. Бунинг энгёрқин мисоли сифатида Япония фирмаларида кенг қўлланиладиган сифат тўгаракларини келтириш мумкин.
Партисипатив бошқарувини ривожлантириш натижасида ходимларнинг етуклиги ортади, амалга оширилаётган қарорларнинг таъсирчанлиги кучаяди, қарорлар ва уларни амалга ошириш муаммолари яхшироқанглаб этилиши таъминланади, ходимларнинг хабардорлиги ортади, оддий ходимлар ва қуйи бўғин раҳбарларининг ўсишига имкониятлар кенгаяди, янгиликларни ишлаб чиқаришга жорий этиш самарадорлиги ортади.
Партисипатив услуб тамойиллари қуйидагилардан иборатдир:
1. Партисипатив бошқарув ҳамма бўғинларда амалда таъминланиши даркор.
2. Ходимларнинг турли тоифалари ўзларининг бошқарувидаги иштирокига турлича талаблар қўйишларини ҳисобга олиш керак. Масалан, ишчилар мукофотларни тақсимлаш, моддий ва маънавий рағбатлантириш учун номзодлар кўрсатишни биринчи ўринга қўядилар. Муҳимлиги жиҳатидан топшириқларни жамоа аъзолари ўртасида тақсимлаш, иш якунларини чиқариш, кейин эса иш режаларини, малака ошириш режаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш иккинчи ўринда туради.
Мутахассислар эса биринчи ўринга жамоа аъзолари номзодларини юқори лавозимга кўрсатишда ўз иштирокларини қўядилар. Моддий ва маънавий рағбатлантириш масалаларида иштирок этиш уларда камроқ қизиқиш уйғотади.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling