1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Кадрларни малакасини ошириш тизими


Download 4.29 Mb.
bet100/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

18.6.Кадрларни малакасини ошириш тизими.
Ҳар бир корхона, ташкилот, муассаса муваффақиятли фаолият кўрсатиши персоналга қўйилаётган талаблар ва ходимлар малакасига мувофиқ бўлишига боғлиқдир. Бу эса муттасил равишда персонални қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни талаб этади.
Персонални қайта тайёрлаш - ходимларни иккинчи касб ёки янги ихтисосликни эгаллашлари учун ўқитиш ҳисобланади.
Персонални малакасини ошириш — ходимлар касби ва ихтисослигига оид билимларини чуқурлаштириш ва такомиллаштириш мақсадида уларни ўқитишдир.
Персонални қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга турлича ёндашувлар мавжуд. Уларнинг хилма-хиллигига қарамасдан, персонални қайта тайёрлаш ва улар малакасини оширишни ташкил этишни тўрт йўналишга мужассамлаштириш мумкин:

  1. Қайта тайёрлаш ва малака оширишга эҳтиёжни ташкил этиш.

  2. Ўқув дастурлари ва умуман ўқувни режалаштириш.

  3. Шакли ва услублари бўйича хилма-хил ўқув дастурлари яратиш.

  4. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш натижаларини таҳлил этиш ҳамда бу жараёндан персонални касбий ва хизмат вазифасида ўстириш мақсадларида фойдаланиш.

Самарали фаолият юритаётган компания, акционерлик жамиятлари тажрибаси, персонални қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш - бу тўрт йўналишнинг ҳаммаси бўйича иш олиб борилган тақдирда, кўзланган мақсадга эришиш мумкинлигидан далолат бериб турибди. Бунинг учун зарур ўқув-услубий ва моддий негиз мавжуд бўлиши керак, албатта.
Персонални қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ходимнинг тайёргарлик даражаси тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил этишдан бошланади.
Ходимнинг тайёргарлик даражаси тўғрисидаги маълумотлар унинг фаолиятини баҳолаш асосида шакллантирилади. Бунда персонални қайси йўналишларда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш талаб этилиши аниқланади. Ходим билими, маҳорати, касбий ва шахсий сифатларини баҳолаш давомида махсус комиссиялар белгилаб қўйилган омиллар бўйича ходим иш самарадорлиги ҳамда ушбу омилларнинг ходим ўз хизмат ва касбий вазифаларини бажаришдаги аҳамиятини аттестация қилади. Ана шу текширув натижалари бўйича қайта тайёрлаш шакли ва услуби мақсадга мувофиқлиги аниқланади ҳамда ходимга шахсий дастур асосида ўз малакасини ошириш юзасидан тавсиялар берилади.
Шахсий хусусиятлар ҳамда шахсий тайёргарлик даражасини аниқлаш учун тест синовлари ўтказилади. Бу - ўқув гурухларини оқилона шакллантириш, машқлар ўтказишни яхши йўлга қўйиш ҳамда таълим шаклини белгилашда қўл келади.
Ходимлар қайта тайёрлаш эҳтиёжини аниклашда кадрлар аудитидан ҳам фойдаланилади. Тестлар, сўровлар, кузатувлар, суҳбатлашувлар, муҳокамалар орқали персонал, биринчи навбатда юқори ва ўрта бўғин менежерлари тайёргарлиги таҳлил этилади. Бу жараён давомида ходимларнинг билимлари, амалий кўникмалари, ишчанлик ва шахсий сифатлари, психологик ҳолатлари, уларнинг хизмат вазифалари, ўзига бўйсунувчилар ва бошқа ташкилот вакиллари билан ишлаш амалиётлари, ташкилий тизим, иш ҳақи ва мукофотлаш, касбий ривожлантириш ва хизмат вазифасида ўстириш тадқиқ этилади.
Ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун юқоридаги маълумотлар чуқур таҳлил этилиб батафсил тавсиялар тайёрланади. Одатда шундан сўнг бевосита ходимларни ўқитиш чора-тадбирлари кўрилади. Бунда ўқув дастурлари персоналнинг амалдаги малакаси ҳамда бугунги ва эртанги кун талаби савиясида, бу малака қай даражада бўлиши кутилаётганлиги ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилади.
Персонални қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда яна бир ёндашув - ўқув дастурлари доирасида дастлабки таҳлил ўтказишни кўзда тутади. Бу усулда қайта тайёрлаш ва малакани ошириш курслари ўқитувчилари корхона ва ташкилотларда бўлиб, улар раҳбарлари билан учрашадилар. Бу - ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда эҳтиёжларини аниқлаш, ўқув дастурлари, услублари, шаклларини муайян тингловчилар учун мослаштиришга хизмат қилади.
Республикамиздаги аксарият кўпчилик корхоналар бугунги кунда хорижий шериклари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатишган. Шунинг учун персонални қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда чет тилларини ўрганишга ҳам алоҳида эътибор қаратилиши талаб этилади.
Персонални қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни режалаштириш жараёнида ўқув машғулотларини таълим муассасаларида ҳам, бевосита корхона ёки ташкилотнинг ўзида ҳам ўтказилиши мумкинлиги ҳисобга олинади. Қайта тайёрлаш ва малакани оширишни режалаштириш муайян тизим ҳисобланиб, истиқболли ва тезкор бўлиши мумкин. Истиқболли режалаш 2-3 йилга мўлжалланади. У персонални ўқитиш стратегиясини, яъни таълимнинг асосий турларини, шаклларини, мавзу йўналишларини танлаш, ўқитиладиганлар таркиби (минтақалар, таълим марказлари бўйлаб ва ҳоказолар)ни қамраб олади. Шунингдек, ходимларни олдиндан тайёрлашни амалга ошириш учун корхона ва ташкилотни кенгайтириш (янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш) натижасида персоналга эҳтиёж ҳам ҳисобга олинади.
Истиқболли режалаштириш кўп ҳолларда стратегик режалаштириш деб номланади. Стратегик режалаштириш жуда кўп омилларга таянади. Улардан энг муҳимлари қуйидагилардир:

  • корхона ва ташкилотнинг персонал билан ишлаш концепцияси;

  • таълим муассасалари амал қиладиган корхона ва ташкилотларда малака ошириш тизимининг концепцияси;

  • корхона ва таижилотни ривожлантириш истиқболлари, шу жумладан янги технологияларни жорий этиш, янги саноат объектлари қуриш ва ҳоказолар;

  • бошқарув персоналини тайёрлаш ва ўқитишга эҳтиёж.

Стратегик режалаштиришни персонални қайта тайёрлашга эҳгиёжни аниқлашдан бошлаш керак. Бу бир қатор мажбурий ишларни бажаришни талаб қилади. Улар орасида қайта тайёрлашга жалб этилиши керак бўлган ходимлар рўйхатини тузиш энг муҳими ҳисобланади. Бунинг учун ҳар бир ходим қачон сўнгги марта ўқитилгани ёки корхона бўлинмасини модернизация қилиш режасига оид маълумотларни ўрганиб чиқиш керак. Бу масалада раҳбар фикри ҳам ҳисобга олиниши мумкин. Шундан сўнг тахминий ўқув мундарижаси ва мавзу йўналишига аниқлик киритилади. Бу ўринда улар таълим муассасасининг ихтисослашувига мос тушувини ҳисобга олиш керак. Шундан кейин тайёргарлик турлари аниқланади, яъни фақатгина малака ошириш режалаштириб қолмасдан, бунинг аниқ тури (стажировка, қайта тайёрлаш, йиллик ёки даврий малака ошириш, ўз-ўзини малакасини ошириш) белгилаб олинади.
Персонални бошқариш хизматларининг йиллик таълимини режалаштириш амалиёти ҳам мавжуд. Ходимларни қайта тайёрлашнинг бу услубини ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ҳам, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ҳам ташкил этиш мумкин.
Йиллик таълимни ташкил этиш учун бошқа корхона ва ташкилотдаги мутахассислар билан маслаҳатлашувлар, янги технологияларни қўллаётган корхоналар иши билан танишиш, психологик машқ (тренинг)лар, семинарлар, курслар, мастер синфлар ва ҳоказолар ўтказиш каби шакллардан фойдаланиш мумкин.
Даврий таълим одатда камида беш йилда бир марта ва кўпи билан йилда бир марта ташкил қилинади. Уни малака ошириш тизими таълим муассасаларида ташкил этиш, ўқув дастурларига фан, техника, технологиянинг энг сўнгги ютуқларини, ишлаб чиқаришни бошқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг замонавий услубларини чуқур ўрганиш, амалиётда қўллаш кўникмаларини ҳосил қилиш масалалари киритилиши мақсадга мувофиқдир.
Бундай таълим ўқув режалари ва дастурлари асосида олиб борилади. Персоналнинг малака ошириш муддати 2 ой (ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда) ёки 6 ой (ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда)дан ошмайди. Қайта тайёрлашнинг асосий шакллари малака ошириш институтлари ёки тегишли курслари, аспирантурада ўқиш, янги технологиялар жорий этилган ва тармоқда энг юқори самарага эришаётган корхоналарда, шу жумладан чет эл фирмаларида муайян хизмат вазифасида стажировка қилиш кабилардан иборатдир.
Стажировка - тажриба эгаллаш, амалий ва ташкилотчилик кўникмаларини ҳосил қилиш ва такомиллаштириш мақсадида ўтказилади. У одатда манфаатдор ташкилот маъмурияти ва амалиёт раҳбари томонидан ишлаб чиқилган шахсий дастурлар асосида амалга оширилади. Бундай дастурда стажировка ўтказиш вақти ва жойи, ходим қайси лавозимда стажировкадан ўтаётганлиги, стажировканинг мақсад ва вазифалари, ўрганилаётган иш усуллари, стажировка босқичлари, шунингдек, раҳбарнинг ўқитилиш якуни бўйича баҳоси кўрсатилади.
Қайта тайёрлашнинг турларидан қатъи назар, барча малака ошириш дастурлари малака ошираётганлар ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тузилиши керак. Етук ёшдаги инсон ўқувчи ролида кўп ҳолларда жараённи бошқаришга, нимани қандай қилиб ўрганишни мустақил ҳал қилишга интилиши ана шундай хусусиятлардан биридир. Бундан ташқари, катта ёшдаги ўқувчи бой ҳаётий ва касб тажрибасига эга бўлиб, ахборотни қабул қилишда уни ана шу тажриба фильтридан ўтказади. Шунинг учун малака ошириш тингловчида мавжуд бўлган кўникмаларга асосланса ўқитишда энг яхши самарадорликка эришилади.
Персонални қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни тезкор режалаштириш бу ишни 1 йил муддатга режалаштиришни англатади. Бу ҳолда таълим муассасалари ва ўқув марказларининг қанча миқдорда тингловчини қабул қила олиши, корхона ва ташкилотнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш турларининг ҳар бирига эҳтиёжи, ўқув машғулотларининг муддати ва давомийлиги, гуруҳлар таркиби, машғулотлар мавзулари, ҳар бир корхона ва ташкилот учун ўқитиш жойи, молия ва моддий-техник таъминот хусусиятлари, ўқув-услубий қўлланмаларни ишлаб чиқариш зарурати ва ҳоказолар белгилаб чиқилади. Режа тузиш учун корхона ва ташкилот бўлинмаларининг, таълим муассасаларининг (тармоқ ва тармоқлараро) ихтисослашиш йўналишлари, муддатлар, қанча тингловчи қабул қила олиши тўғрисидаги таклифлари, сўнгги аттестация яқунлари тўғрисидаги маълумотлари, таълим муассасалари корхона ваташкилотлар билан тўғридан-тўғри алоқада бўлса, уларнинг таклифлари, корхона ва ташкилотлар (улар бўлинмалари) ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш стратегик (истиқболли) режалари асос бўлади.
Йиллик режа корхона ва ташкилотлар (улар бўлинмалари)дан тушган буюртмаларни таҳлил этиш асосида тузилади.
Малака ошириш дастурлари ўқитиш вазифалари (персонал карьераси, ходим эгаллаб турган лавозимига муайян талабларнинг ўзгариши, етарли даражада самарали фаолият кўрсата олмаётганлик ва ҳоказолар) нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқарилади.
Персонални қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш самарадорлиги корхонада энергетика сарф-харажатларининг, авария ҳолатларининг камайиши, меҳнатга қизиқишнинг ортиши, ходимларнинг ўз меҳнат фаолиятидан қониқишининг яхшиланиши, корхона ва ташкилот олаётган фойданинг кўпайиши каби мезонлар орқали белгиланади.
Ҳар бир компания, бирлашма ёки акциядорлик жамияти ўз ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурига эга бўлиши керак. Персонални бошқариш хизмати ана шундай дастурни ишлаб чиқиш учун:

  • персонални ўқитиш заруратини объектив баҳолаб олиши лозим. Бунда энг аввало, корхона ёки ташкилот ходимлари учун қайси билимлар, кўникмалар етишмаслиги, келажакда корхона ёки ташкилот ривожлантирилишини ҳисобга олган ҳолда улар қайта янги касб-ҳунарларни эгаллашлари зарурлигини аниқлаш лозим. Шундан сўнг персонални қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда биринчи навбатда амалга ошириладиган ишлар белгилаб чиқилади ва улар изчиллик билан ҳаётга тадбиқ қилинади;

  • қайта тайёрлаш ва малака оширишга жалб этилган ходимлар учун энг самарали ўқитиш усули танланади. Бунинг учун зарур ўқитиш дастурлари тайёрланади. Ўқитишнинг давомийлиги белгиланади.

Кадрлар хизмати персонални қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун зарур ўқитиш дастурларини танлашда ўз корхоналаридаги мавжуд ишлаб чиқариш технологиялардан, уларда рўй бераётган ўзгаришлар, жорий этилаётган янгиликлардан яхши хабардор бўлишлари лозим. Шу билан бирга, персонал билан доимий мулоқот уларнинг қайси билимлар ва кўникмаларни эгаллашга зарурат сезаётганларини аниқлаш имконини беради. Бажарилаётган иш сифатини мунтазам назорат қилиб бориш технологик занжирнинг қайси бўғинларида заифлик мавжудлигини, демак кимни нимага ўқитиш кераклигига ойдинлик киритилади. Худди шунингдек, мижозларнинг ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати тўғрисидаги фикрлари, таклифлари, маслаҳатлари ўқув дастурларига тегишли аниқлик ва ўзгартишлар киритишга асос бўлади.
Кадрлар хизмати персонални қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бутун жараёнини доимий равишда назорат қилиб бориши керак. Агар ўқитишга жалб этилган ходимлар машғулотларни ташлаб кетаётган бўлсалар ёки қайта тайёрлаш ва малака ошириш давомида ўқитилган, ўрганилган янгиликлар иш жойида жорий этилмаётган бўлса, ўқув дастурлари жиддий тахлил этилишини ва уларга зарур ўзгартиришлар киритишни тақозо этади.
Ўқитилаётган ходим учун у эришиши керак бўлган вазифалар ҳам белгилаб қуйилиши керак. Бу мақсадни аниқ қилади ҳамда мазкур мақсадга эришилган тақдирда катта қониқиш ҳиссини уйғотади. Белгиланган вазифаларни бажарган ходимлар рағбатлантирилиши ўқитиш самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади. Малака ошириш институтлари, курслари тингловчилари ўртасида ўтказилган анкета сўровлари уларда ўқитиш жараёнида баҳслар, давра суҳбатлари, видео материалларини кўриш, ўзларига турдош, тармоқда етакчи корхоналар раҳбарлари, мутахассислари билан учрашувлар, бевосита корхоналарда амалий машғулотлар ўтказиш энг самарали эканлигини кўрсатди. Малака ошириш институтлари, ўқув марказлари мутахассисларининг фикрига кўра, агар қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг мақсади янги билимларни эгаллашдан иборат бўлса дастурий, компьютер таълимидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Агар ўқитиш амалий маҳоратни оширишга қаратилган бўлса, бунда таълимнинг фаол шакллари, амалий ўйинлар, аниқ вазиятларни таҳлил этиш усулларини қўллаш самаралидир. Бугунги кунда персонални қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда ўқитишнинг фаол услублари кенг қўлланилади. Чунки бу услуб тингловчиларга - энг аввало, амалий билимлар ва кўникмаларни қисқа вақт ичида эгаллаш имконини беради. Малака оширишнинг фаол усуллари орасида энг долзарб масалаларни ўрганиш муҳим ўрин эгаллайди. Ушбу муаммоли ўқитишнинг хусусияти шундан иборатки, тингловчилар билим ва кўникмаларини ижодий изланиш вазиятида эгаллайдилар. Бу машғулотлар материаллари вазифасини эса муаммолар ўтайди.
Муаммоли ўқитишнинг қуйидаги турлари фарқланади: Конференция усули; Эҳтимол тутилган воқеаларни тадқиқ этиш усули; Ҳодиса усули; „Ақлий ҳужум" усули; „Эҳтиросларни аниқлаш" усули.
Раҳбар ходимлар, айниқса, ўрта ва қуйи бўғин менежерлари учун сўнгги вақтда персонални қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда кенг қўлланилаётган ижтимоий-психологик машқ усули жуда фойдалидир. Бу машқларда цех, участка, бригада бошлиқлари, бошқа раҳбарлар, менежерлар меҳнат жамоасига бошчилик қилишнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини эгаллайдилар. Персонални қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг хорижий тажрибаси бойдир. Америка Қўшма Штатларида 1500 та олий ўқув юрти профессионал менежерлар тайёрлашни амалга оширади. Бу мамлакат университетлари студентларининг 25 фоизи менежментни ўрганишга ихтисослашади. Уларни тугаллаганларнинг 25 фоизи эса амалий маъмур ёки бизнес магистри (Master of Business Administration — МВА) даражасини олиш учун ўқишини давом эттиради.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling