1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Мотивациянинг асосий вазифаларига


Download 4.29 Mb.
bet102/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

Мотивациянинг асосий вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- ҳар бир ходимда меҳнат жараёнида мотивациянинг моҳияти ва аҳамиятини тушунишни шакллантириш;
- персонални ва бошқарувчи қисмни ташкилот ички мулоқоти ва муносабатининг психологик асосларига ўргатиш
- ҳар бир бошқарувчида замонавий мотивация методлари ёрдамида персонални демократик ёндашув асосида бошқаришни шакллантириш.
Бу мақсад ва вазифаларни ҳал этиш учун қуйидаги жараёнларнинг таҳлили зарурдир:
- ташкилотда мотивация жараёни таҳлили;
- индивидуал ва гуруҳ мотивациясининг таҳлили;
- бозор муносабатларига ўтиш шароитларида инсон фаолияти мотивациясида юз берадиган ўзгаришлар таҳлили;
Ҳар қандай қизиқтириш тизими қуйидаги тамойилларга асосланган бўлиши лозим:

  • Тезкорлик

  • Илмий асосланганлик

  • Мослашувчанлик

  • Самарадорлик

  • Адолатлилик

  • Ошкоралик

  • Бирдамлик

  • Истиқболлилик

Бугунги кунда, бозор муносабатларига ўтиш шароитида, ишчиларни мотивациялашнинг асосий омили кафолатланган иш ҳақига эга бўлиш ҳохишидир. Бунда меҳнатнинг интенсивлиги, сифатига кам эътибор берилади, персонал учун баланд иш ҳақини берадиган интенсив ишга эга бўлишга нисбатан, кичикроқ бўлсада, лекин кафолатланган иш ҳақини берадиган тинч меҳнат авфзалроқдир.
Шу билан бирга меҳнат бозорида керакли даражада касбий маҳоратга эга бўлган, янги меҳнат тушунчасига, яъни меҳнатнинг янги аҳлоқий-хулқий асосига эга бўлган ва тушунган ишчи-ходимлар пайдо бўлмоқда. Лекин уларнинг яхши иш топиш имкониятлари ёшлари туфайли (50 ёш атрофида) ёки тавсияномалари йўқлиги туфайли (асосан ёш мутаҳасисларнинг) камроқдир.
Умумий кўринишда инсоннинг фаолиятга олиб келувчи мотивацияси, маълум ҳаракатларни амалга ошириш учун уни уйғотувчи, ҳаракатлантирувчи кучлар йиғиндиси сифатида тушунилади. Бу кучлар инсоннинг ичи ва ташқарисида жойлашган бўлиб, уни англаган ёки англамаган ҳолда айрим ҳаракатларни қилишга мажбур этади. Бунда алоҳида кучлар ва инсон ҳаракати ўртасида жуда мураккаб ўзаро муносабат тизими туради, натижада ҳар бир инсон бир ҳил кучлар таъсири остидаги бир хил ҳаракатларга турлича муносабат, таъсир билдирадилар.
Ташкилот фаолиятини режалаштириш жараёнида бошқарувчи айнан нима билан шуғулланиш, қандай ва қанақа махсулот ишлаб чиқариш ва бу вазифаларни ким амалга оширишини белгилайди ҳамда аниқлайди. Агар қарорлар муваффақиятли танланган бўлса, бошқарувчи кўпгина ҳаракатларни бир ерга жамлаб, гуруҳ ишчиларининг салоҳиятли имкониятларини эълон қилган ҳолда амалда қўллайди. Лекин мақсад томон интилиш ва ҳаракат қилиш учун бу вазифалар етарли бўлмайди. Бошқарувчи ишни аниқлаб олиш билан бир қаторда, ишчиларни ҳам ишни бажаришга мажбур қила билиши керак. Бунинг учун бошқарувчи мотивация тушунчаси, унинг асосий тамойиллари, назарияларини билиши ва асосийси амалда қўллай билиши шарт.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling