1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Классификаторда таълим босқичлари


Download 4.29 Mb.
bet94/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

Классификаторда таълим босқичлари. Билим ва таълим соҳалари, таълим йўналишлари ва мутахассисликларни еттита рақамли код билан белгиланади:
Таълимнинг халкаро стандарт классификациясига биноан таълим босқичлари бакалавриат йўналишларида 5 рақами, магистратура мутахассисликларида — 5А (рақам ва ҳарф) билан белгиланган. Масалан: бакалаврлар коди 5140100, 5211300, 5520400 ва ҳоказо; магистрлар коди — 5А140101, 5А2П301, 5А520403 ва ҳоказо.
Мутахассислик деб эса, 5А-босқичнинг таълим дастури бўйича олий таълим муассасаси битирувчиси томонидан эгалланган ва бериладиган „магистр” академик даражаси доирасида касб фаолиятининг муайян турини таъминловчи муайян мутахассислик бўйича билимлар ва кўникмалар мажмуаси англанади.
Ўзбекистон Республикаси олий таълимининг давлат таълим стандарти — таълимнинг бакалавриат муайян йўналиши ёки магистратура мутахассислигига қўйиладиган малака талаблари, таълим мазмуни, бакалавр ёки магистр тайёргарлигининг зарурий ва етарли даражасини, кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш даражаларини белгилайдиган эталон даражаси ҳисобланади.
Олий таълим стандартлари қуйидаги тоифаларга бўлинади:

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган олий таълим стандартлари;

  • Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар;

  • Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори.

Олий таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган олий таълим стандартлари:

  • бакалавриат йўналишлари давлат таълим стандартлари;

  • магистратура мутахассисликлари давлат таълим стандартлари. Муайян бакалавриат йўналиши ёки магистратура мутахассислиги

Таълим хизматлари кўрсатиш бозорини шакллантириш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида маркетингни жадаллаштириш мақсадида олий таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш, шунингдек, олий ўқув юртларидан кейинги таълим давлат таълим грантлари бўйича ҳамда тўлов-шартнома асосида амалга ошириладиган бўлди. Шу мақсадда:

  • таълим муассасалари ва илмий муассасалар учун республика бюджетидан давлат таълим грантлари;

  • корхона ва ташкилотлар томонидан таълим муассасалари ва илмий муассасаларга ҳамда фуқароларга тўлов-контракт асосида грантлар ажратиш тартиби белгиланди. Давлатга қарашли ва нодавлат таълим муассасалари давлат таълим грантларини танлов асосида оладиган бўладилар.

Республика таълим тизимига чет эл инвестицияларини жалб этиш чора-тадбирлари кўрилди. Хусусан, халқаро банклар кредитлари ҳисобига таълим муассасаларида, айниқса, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими лицейи ва коллежлари учун замонавий компьютерлар, лаборатория асбоб-ускуналари, бошқа жиҳозлар харид қилинди. Биринчи босқичда, болаларнинг жисмоний ва ақлий жиҳатдан ривожланганлигини эътиборга олган ҳолда олти-етти ёшдан мактабга қабул қилишни амалга оширишга киришилди. Ушбу босқич бажарилишининг доимий мониторинги асосида Миллий дастурни амалга оширйш йўналишларига тегишли аниқликлар киритилди.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling