1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Асосий (технологик) вақтни нормалаш


Download 4.29 Mb.
bet89/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

16.5. Асосий (технологик) вақтни нормалаш
Асосий (технологик) вақт нормалаштириладиган иш ёки хизматнинг асосий мазмунини бажариш билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам у асосланган вақт нормасининг энг муҳим ва таркибий қисми ҳисобланади.
Бу нормани белгилашда асосий вақтнинг зарур миқдорини тўғри аниқлашдан ташқари, унинг салмоғини ошириш йўлларини қидириб топиш ва уларни ҳаётга татбиқ этиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бунга иш вақтнинг ҳар хил сабаблар билан зое кетишини бартараф қилиш, шунингдек, вақт нормасини тўғри нормалаш асосида, вақт нормасининг қолган таркибий қисмлари миқдорини қисқартириш йўли билан эришиш мумкин.
Металлга ишлов берувчи ва ёғочга ишлов берувчи жиҳозларнинг асосий машина вақти қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқиладики, бу формула ишлов бериш вақтининг давом этиши иш ҳажмига боғлиқлигини (маҳсулот бирлигида ва ишлов бериш тартибида) ифода этади. Бу боғлиқлик иш ҳажмига нисбатан тўғри, бевосита бўлса, кесиш тартибига (режимга) нисбатан эса тескари бўлади.
Жиҳозлар ёрдамида бажариладиган ишлар машина (асосий) вақти миқдорини аниқлаш учун қўлланиладиган формуланинг умумий кўриниши қуйидагича:


,

Бу ерда: ТАС - ёғочни (детални) йўнишга сарфланган асосий (машина) вақт, мин;


L - ёғочга бериладиган ишловнинг ҳисобланган узунлиги, яъни кесувчи асбоб қиррасининг ишлов берилаётган юзага нисбатан вақт бирлигида силжиш йўли, мм;
n - ишлов бериладиган ёғочнинг бир минут давомида айланиш сони;
s - бир оборотда кескичнинг (ёғоч кесувчи бир тиғли асбобнинг) силжиш катталиги, мм;
i - ўтишлар (проходлар) сони.
Ишлов берилаётган юзанинг ҳисобий узунлиги (L) ўз навбатида, қуйидаги миқдорлар (катталиклар)дан иборат:


L қ L1 ҚL2 ҚL3...ҚLn;
Бу ерда:L1 - чизмага биноан ишлов узунлиги, мм;
L2 - кесувчи олмоснинг ботиши ва кесиш узунлигини ҳисобга олувчи қўшимча узунлик, мм;
L3 - синашта қиринди олиш учун қўшимча узунлик, мм.
Ишлов бериладиган ёғочнинг (деталнинг) бир минутда айланиш (оборот) сони (n), кесиш тезлигига қуйидагига боғлиқ:



Бу ерда: V - кесиш тезлиги, м/мин;


1000 - метрни милиметрларга айлантириш сонини кўпайтирувчи:
- айланма узунлигининг диаметрга нисбати 3,14;
D - ишлов бериладиган ёғочнинг диаметри, мм.
i - проходлар сони қуйимининг ишловга (кесиш чуқурлигига) нисбати билан аниқланади:



Ўз навбатида, кесиш чуқурлиги (t) ишловнинг хусусиятига боғлиқ ҳолда белгиланади. Хомаки ишлов беришда – йўнишда, агар жиҳознинг қуввати имкон берса, припускнинг ҳаммасини бир проходда бажариш мақсадга мувофиқдир.


Муайян ишлаб чиқариш шароитида конкрет турдаги ишга вақт нормаси қандай белгиланишини қараб чиқамиз.
Токарга втулкага механик ишлов бериш топширилди. Втулкага ишлов берилганга қадар унинг диаметри 140 мм, узунлиги 650 мм. эди. Ходим втулкани чуқур йўниб, диаметрини 134 мм. га, тоза қилиб ишловни 132 мм. гача етказиши керак.
Шароитлардан келиб чиқиб, мазкур операцияни энг унумли бажариш учун унга ишлов беришнинг қуйидаги тартиби ўрнатилади: втулкани дағал йўниш учун кесиш чуқурлиги 3 мм, кесиш тезлиги 50 м/мин., втулканинг бир оборот давомида кескични узатиш 1,8 мм. қилиб белгиланган. Втулкани соф, тоза қилиб йўниш учун кесиш чуқурлиги 1 мм, кесиш тезлиги 150 м/мм., втулканинг бир обороти давомида кескични узатиш 1 мм белгиланган.
Меҳнатни ташкил этиш ва нормалаш бўйича мутахассис асосий машина вақтига норма белгилашда, аввало, втулкани дағал йўниш учун жиҳоз шпиндели обороти (айланиши) ҳисобли сонини аниқлайди. Бу ҳисобни қуйидагича ифодалаш мумкин:



Бу ҳисоблашда: 1000 - метрни миллиметрларга айлантириш сонини кўпайтирувчи;
50 - кесиш тезлиги;
3,14 - айлана узунлигининг ўз диаметрига нисбати;
140 - втулканинг диаметри (мм ҳисобида).
Шпиндель айланишининг ҳисобий сони (114) аниқланганидан кейин нормалаштирувчи жиҳозда шпинделнинг бунчалик тезликда айлана олмаслигини кўради.
Шундан кейин у ҳисоблашни давом эттириш учун жиҳознинг паспортига яқинроқ айланиш сонини, яъни минутига 120 оборотни олади. Сўнгра узунлиги 650 мм. втулкани олиб, унга кескичнинг (резецнинг) кесиб кириш ва чиқиб туриши учун яна 5 мм. қўшади. Сўнгра меҳнатни ташкил этиш ва иш ҳақи бўлими ходими бир томондан ишлаш учун қуйиш (припуск) катталигини аниқлайди, қуйишнинг катталиги хомаки ишлангунча ва хомаки ишлангандан кейинги диаметрлар айланмасининг ярмига тенг бўлади:



Демак, олмоснинг кесиш чуқурлиги 3 мм. бўлгани учун ишланадиган бутун қуйимни бир проход давомида йўниб олиш мумкин. Бу шартларни билгандан кейин втулкани дағал йўнишга кетадиган асосий машина вақти нормасини қуйидагича ҳисоблаб чиқиш мумкин:





Бу ерда: 655 – ишлов берилиши зарур бўлган втулканинг узунлиги (мм. ҳисобида);


1 - ўтиш сони;
120 – паспорт бўйича бир минутда жиҳоз шпинделнинг бир оборот давомида резецни узатиш (мм ҳисобида);
1,8 - кесиш асбоби (резецнинг) бир оборотдаги ишлар миқдори.
Шундай қилиб, втулкани дағал йўнишга кетадиган асосий машина вақти - 3, 03 минут бўлади.
Меҳнатни ташкил этиш ва нормалаш билан шуғулланувчи махсус ходим втулкани тоза, нафис чархлашга кетадиган асосий машина вақти миқдорини ҳам шу хилда ҳисоблаб чиқади, яъни:


марта айланади (минутига)

Демак, у аввал жиҳоз шпинделининг расчётли обороти сонини аниқлайди (356 об/мин), паспорт бўйича энг яқини 380 об/мин. Втулканинг расчётли узунлиги 652 мм (шу жумладан, 2 мм. кесувчи олмоснинг-резецнинг ботиши ва кесиш узунлигини ҳисобга олувчи қўшимча узунлик).


Бундай ҳолда втулкани тоза йўнишга кетган машина вақтининг нормаси 1,72 минут, яъни:



Қилинган ҳамма ҳисоб-китоблар натижасида операцияга сарфланган асосий вақт (3.03Қ1,72) 4,75 минутни ташкил этди. Корхонада амал қилиб турган меҳнат нормативларига биноан мазкур операцияга ёрдамчи вақт нормаси 1,35 минут белгиланган эди.


Бир дона маҳсулотга ишлов бериш учун зарур бўлган вақтни бундан кейин ҳисоблаш учун амалдаги меҳнат нормативларидан фойдаланиш керак. Нормал иш шароитларига татбиқан иш жойига ташкилий хизмат кўрсатишга оператив вақтнинг 2,5, техникавий хизмат кўрсатишга асосий вақтнинг 3, дам олишга ва шахсий эҳтиёжларни кондиришга оператив вақтнинг 2 фоизи ҳисобида вақт сарфланади.
Шундай қилиб, втулкани механик йўнишга сарфланган дона вақт қуйидагича бўлади:
операцияни бажаришга сарфланган асосий вақт – 4,75 мин;
ёрдамчи ишларга сарфланган вақт – 1,35 мин;
иш жойига ташкилий хизмат кўрсатишга сарфланган вақт – 0,15 мин;
техникавий хизмат кўрсатишга сарфланган вақт – 0,14 мин;
дам олиш ва шахсий эҳтиёжга кетган вақт – 0,12 мин.
Жами: 6,51 мин.
Ўтказилган ҳисоблар асосида шуни айтиш мумкинки, мазкур ишга сарфланган вақт миқдори унинг бутун элементларга сарфланган вақт миқдори йиғиндисига тенг.
Бир дона маҳсулотга ишлов бериш учун кетган вақт нормасини ҳисоблаб чиқишнинг юқорида келтирилган услуби аналитик - ҳисоблаш услуби деб аталади. Бу яккалаб ва майда серияли ишлаб чиқаришда қўлланилади.
Демак, юқорида келтирилган формуладан кўринишича, асосий (машина) вақтни каср сурати миқдорини камайтириш, яъни бажариладиган ишнинг ҳажмини камайтириш ёки каср махражини ошириш ҳисобидан камайтириш мумкин. Бошқача қилиб айтганда, жараённинг интенсивлигини ошириш (жиҳознинг ишлаш тартибини ошириш) йўли билан асосий (машина) вақтни тежаш мумкин. Ўз навбатида, иш ҳажми тежамкор конструкцияларни жорий қилиш, ишланаётган узунликнинг ёки бўлмаса юзанинг камайтирилиши ҳисобидан қисқартирилиши мумкин. Аммо машина вақти сарфини камайтиришнинг асосий йўли – жиҳозларнинг ишлашини ошириш орқали ишлаб чиқариш жараёнини интенсивлаштиришдир. Шуни ҳам айтиш керакки, технологик жараённи ҳаддан ташқари интенсивлаштириш ҳамма вақт ҳам самарали бўлиб чиқавермайди.
Кўп ҳолларда асбобни алмаштириб туришга, жиҳозни қисман созлашга, иш вақтини кўп сарф қилишга тўғри келади, брак ва ишлаб чиқаришнинг кўпайиб кетиши туфайли харажатлар ҳам ошади. Бундан ташқари, бу асбобларни, асосий ва ёрдамчи материалларни кўпроқ ишлатишга, тез ишдан чиққан асбобларни тез-тез алмаштириб туришга ва таъмирлашга тўғри келади. Шунинг учун у ёки бу жараённинг тежамкорлигини аниқлашда бутун жонли меҳнат (ишлаб чиқариш, ёрдамчи, иш жойига хизмат кўрсатувчи ходимлар меҳнати, жиҳозларда, асбоб-ускуналарда, энергияда ва ҳ.к.ларда мужассамланган ўтмишдаги жонли меҳнат) сарфи ҳисобга олиниши керак.
Меҳнатни нормалашда асосий машина вақтидан ташқари машина - аралаш - қўл меҳнатига сарфланадиган асосий вақт ҳам мавжуд. Бунда жиҳозларнинг техникавий имкониятлари билан бир қаторда мазкур операцияни бажаришда ходимнинг иштирок этиш даражаси тўғри эътиборга олиниши керак. Бу ходимнинг малакасига ва ишлаб чиқариш кўникмаларига боғлиқ.
Асосий машина аралаш-қўл билан бажариладиган операцияга ёки хизмат турига сарфланадиган иш вақти сарфи нормаси хронометраж ёрдамида белгиланади.
Машина аралаш-қўл меҳнати сарфланадиган ишлаб чиқариш жараёнларида меҳнат предметига машина ёки механизм бевосита таъсир кўрсатади. Ижро этувчи механизмларни бошқариш, уларни ва меҳнат предметларини жойидан жилдириб туриш, у ердан-бу ерга олиб қўйиш каби ишларни қўл билан бажаради.
Машина аралаш-қўл ишларига кетадиган умумий вақт сарфида оператив вақтнинг салмоғи катта. Бу жараёнда асосий ва ёрдамчи иш, ҳаракатлар чегарасини белгилаш кийин.
Шунинг учун оператив вақтга норма белгилашда иш куни асосий вақт ва ёрдамчи вақтларга ажратилмайди, балки асосий вақт ёрдамчи вақт билан бирга қўшиб нормалаштирилади.



Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling