1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари
Меҳнат нормаларининг ишлаб чиқариш турига ва тақсимлаш даражасига қараб турларга бўлиниши
Download 4.29 Mb.
|
Xodimlar mehnatini tashkil qilish
- Bu sahifa navigatsiya:
- ; Тдк қ 31,9 Қ 9,3 қ32,2 мин. Т парт қ 32,2 х 30 қ 966 минут қ 16 соат 6 минут ёки 31,9 х 30Қ9 қ 996 минут
15.6. Меҳнат нормаларининг ишлаб чиқариш турига ва тақсимлаш даражасига қараб турларга бўлиниши
Амалдаги меҳнат нормалари ишлаб чиқариш типига ва тақсимлаш даражасига қараб бир дона буюм ишлаб чиқаришга сарфланадиган вақт нормасини ва бир партия буюм (маҳсулот) ишлаб чиқаришга сарфланадиган вақт нормасини ўз ичига олади. Бир дона буюм (маҳсулот) тайёрлашга сарфланадиган вақт нормаси – бу, муайян вақт бирлигида маълум миқдорда маҳсулот тайёрлашга бевосита сарфланадиган вақтдир. У бир неча қисмлардан: асосий ва ёрдамчи оператив вақтдан, иш жойига хизмат кўрсатиш вақтидан, шунингдек, олдиндан режалаштирилган дам олиш танаффусларидан иборат. Уни қуйидаги формула орқали ифодалаш мумкин: ТДқТОПҚТИХҚТДҚшах.эх,дам. Бу ерда:ТД – дона маҳсулот тайёрлаш вақти; ТОП – оператив вақт; ТИХ – иш жойига хизмат кўрсатиш вақти; ТД.ШАХ.ЭХ – дам олиш ва шахсий эҳтиёжлар учун сарфланадиган танаффус вақтлари. Бу вақт нормаси жиҳозларни тез-тез созлаш талаб қилинадиган саноат тармоқларида кўпроқ қўлланилади. У қуйидаги формула билан аниқланади: Мисол: Агар қуйидаги маълумотлар маълум бўлса, дона-дона-калькуляция вақт нормасини ва бир партия деталлар ишлаб чиқаришга сарфланадиган вақт нормасини ҳисоблаб чиқиш керак: бир дона буюмга сарфланадиган асосий вақт 20 минут, ёрдамчи вақт 10 минут, иш жойига хизмат кўрсатиш учун кетадиган вақт асосий вақтга нисбатан 2 фоизни, иш жойига ташкилий хизмат кўрсатиш учун сарфланадиган вақт 3 фоизни, оператив вақтга нисбатан дам олиш ва шахсий эҳтиёжлар учун сарфланадиган танаффус 2 фоизни ташкил этади. Партиядаги буюмлар сони 30та, тайёргарлик - якунловчи вақт 9 минутга тенг. Ечиш: ; Тдк қ 31,9 Қ 9,3 қ32,2 мин. Т парт қ 32,2 х 30 қ 966 минут қ 16 соат 6 минут ёки 31,9 х 30Қ9 қ 996 минут Иш жойига хизмат кўрсатишга кетадиган вақт, дам олиш ва шахсий эҳтиёжларга сарфланадиган танаффус вақтлари оператив вақтга нисбатан фоиз ҳисобида белгиланадиган доналаб ва сериялаб ишлаб чиқариш учун бир дона маҳсулот ишлаб чиқаришга сарфланадиган вақт нормаси қуйидаги формула бўйича аниқланади: Бу ерда: К – иш жойига хизмат кўрсатишга, дам олиш ва шахсий эҳтиёжлар учун сарфланадиган танаффус вақтларир оператив вақт (Топ)га нисбатан фоиз ҳисобида. Бир партия буюм (эҳтиёт қисм) тайёрлашга сарфланадиган вақт нормаси – бу, бир партия буюм тайёрлаш учун зарур бўлган ҳамда ҳар томонлама асосланган вақт нормасидир. Саноатнинг металлни қайта ишлаш тармоқларида бир партия буюм ишлаб чиқариш деганда камида 4 соат вақт сарфлаб, энг камида 3 дона маҳсулот тайёрлаш тушинилади. Бу кўрсаткичлар қай ҳолда ўзгаришидан қатъи назар меҳнат сарфи нормасига тайёргарлик – якунловчи вақтга тузатилган коэффициент киритилиши керак. Бир партия маҳсулот ишлаб чиқаришга кетадиган вақт нормасини қуйидаги формула билан ифодалаш мумкин: Бу ерда: N – партиядаги буюмлар сони. Дона - калькуляция вақт нормаси бир дона буюм ишлаб чиқаришга сарфланадиган вақт нормаси билан тайёргарлик – якунловчи вақт нормасини ўз ичига олади. Тайёргарлик – якунловчи вақт эса ишни бошлашдан олдин жиҳозларни созлаш, иш охирида эса уларни дастлабки ҳолига келтириш билан боғлиқ ишларни ўз ичига олади, тайёргарлик – якунловчи вақт бир партиядаги буюмлар сонига эмас, балки жиҳозни созлашнинг мураккаблигига боғлиқ. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling