1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари
Иш вақти сарфларини кузатишда қўлланадиган ҳар хил турдаги услубларнинг энг муҳим фарқлари
Download 4.29 Mb.
|
Xodimlar mehnatini tashkil qilish
- Bu sahifa navigatsiya:
- 15-мавзу: Меҳнат нормалари ва уларнинг қўлланилиши.
- 15.1. Бозор иқтисодиёти шароитида меҳнат нормаларининг аҳамияти ва зарурлиги
Иш вақти сарфларини кузатишда қўлланадиган ҳар хил турдаги услубларнинг энг муҳим фарқлари
Юқорида берилган мисолимизда танланган операциянинг барча элементлари давом этишининг оператив вақт миқдори йиғиндиси (164,1 секунд ёки 2,44 минут) оператив вақтни (ОП) билдиради. Бундан кейин вақт нормасини белгилашни ҳисоб-китоб қилиш учун амалдаги меҳнат нормативларига асосланиб тайёргарлик – якунловчи вақт (ТЯ), иш жойига хизмат кўрсатиш(ИЖХК), дам олиш ва шахсий эҳтиёжлар учун сарфланадиган танаффус (ДОШЭ) вақтларини қўшиш керак. 15-мавзу: Меҳнат нормалари ва уларнинг қўлланилиши. Бозор иқтисодиёти шароитида меҳнат нормаларининг аҳамияти ва заурурлиги Меҳнат нормаларининг қўлланиш мақсадига қараб турларга бўлиниши. Меҳнат нормаларининг қўллаш соҳаларига қараб турларга бўлиниши. Меҳнат нормаларининг қўлланиш муддатига қараб турларга бўлиниши. Меҳнат нормаларининг катта кичиклиги ва меҳнатни ташкил этиш шаклларига қараб турларга бўлиниши Меҳнат нормаларининг ишлаб чиқариш типига ва тақсимлаш даражасига қараб турларга бўлиниши. Меҳнат нормаларини иқтисодий техникавий, психо-физиологик, ижтимоий томодан асосланиши. 15.1. Бозор иқтисодиёти шароитида меҳнат нормаларининг аҳамияти ва зарурлиги Меҳнат муҳим умуминсоний категория бўлиб, тадқиқот ва такомиллаштириш объекти сифатида ҳар томонлама ўрганишни талаб этувчи кўп қиррали тушунча ҳисобланади. Шу билан бир қаторда,ҳар қандай меҳнат фаолияти уни амалиёт учун зарур ва етарли даражада аниқлик билан ўлчаш мумкин бўлгандагина «Иқтисодиёт» фани предмети ва такомиллаштиришнинг объекти бўла олади. Меҳнатни ўлчаш деганда, одатда, малакали ходимнинг турли усул ва воситаларни қўллаш йўли билан меҳнатнинг маълум интенсив даражасида аниқ бирон ишни ёки хизматни бажариш учун зарур вақт сарфлашини аниқлаш тушунилади. Бунда «малакали ходим» тушунчаси ходимнинг билим ва моҳирлик даражаси, бажариладиган ишнинг мураккаблигига мос келишини билдиради. «Меҳнат интенсивлиги» даражасига келсак, бу ерда ходимнинг ўзига, шунингдек, шахсий қобилиятидан фойдаланишга ва амалдаги санитария-гигиена қоидалари, нормалари ва эргономик тавсияномалар бўйича рухсат этилган (охирги) концентрация даражаларига риоя қилишга боғлиқ бўлган меҳнат кучининг кучланиши кўзда тутилади. Келтирилган баёнат аниқ ишни бажаришга сарфланадиган вақт нормаларининг белгилаш жараёни сифатида меҳнатни «меҳнат нормалари орқали нормалаш» тушунчасига янада яқинроқ олиб келади. Меҳнат нормаси – бу, нормал ташкилий-техник, санитария-гигиена ва эргономик шароитларда талаб қилинадиган даражадаги малакали ходим ёки ходимлар гуруҳи томонидан иш, операция, хизмат турини, вазифа бирлигини бажараётган вақтидаги меҳнат сарфи ва натижаларнинг ўзаро муносабат тадбиридир. Меҳнат нормалари, меҳнат натижалари ва сарфларини акс эттириш шакли бўйича фарқланади. Ушбу белги бўйича нормалар икки турга ажратилади. Биринчисига сарфланиш шаклида кўрсатилган нормалар тааллуқли: у ёки бу операция бирлигига вақт нормаси; иш ёки буюм бирлигини тайёрлашнинг сермеҳнатлик (меҳнатталаблик) нормаси; ташкилий-техника таъминотининг у ёки бу вазифалари бўйича (маркетинг, бухгалтерия ҳисоб-китоби, ишлаб чиқаришни оператив бошқариш, таъминот, таъмирлаш ва бошқалар) ёки бошқа объектларга хизмат кўрсатиш (агрегат, иш жойи ва бошқалар), аниқ иш ҳажмини бажариш учун керак бўлган ходимлар сонининг нормаси. Нормаларнинг иккинчи турига (натижали шакл) қуйидагилар тааллуқлидир: ишлаб чиқариш нормаси (вақт нормасига тескари пропорционал миқдор), яъни вақт бирлигида бажарилиши керак бўлган иш ҳажми (доналарда, метрларда, тонна ва бошқа натурал бирликларда); хизмат кўрсатиш нормаси-битта ходим ёки ходимлар гуруҳига бириктирилган, хизмат кўрсатадиган объектлар сони (жиҳозлар, ходимлар сони, иш жойлари, ишлаб чиқариш майдонлари ва ҳоказолар). Бозор иқтисодиёти шароитида меҳнат нормаларини қўллаш асосан қуйидаги мақсадларга эришиш учун зарурдир: Меҳнат нормалари асосида ҳар бир ишхонанинг, унинг таркибий қисми тузилиши (участка, цех ва ҳоказолар)нинг бир кунлик, ҳафталик, ўн кунлик, ойлик ва ҳ.к. муддатлар учун ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш имкониятларини билиш учун. Иш жойларини, ўрнатилган жиҳозларни, ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш имкониятларини билиш учун, режалаштирилган, ишлаб чиқариш дастурини бажариш учун зарур бўлган ходимларнинг, шу билан бир қаторда иш бажарувчи ёки хизмат кўрсатувчилар миқдорини аниқлаш учун ҳамда шу миқдордаги ижрочиларнинг малакаси, мутахассислиги ва касблари бўйича режалаштириб, уларнинг меҳнат жараёнларини лойиҳалаштириш ва ташкил этиш учун. Меҳнат нормалари ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида, уларнинг ҳар бир бўғинида, яъни иш жойида, участкасида, цехида ишлаб чиқаришни ташкил этишни ва уни нормаллаштиришни режалаштириш учун. Меҳнат сарфини ўлчаш, унинг натижаларини, олинган мажбуриятларнинг ҳақиқийлигини (реаллигини) баҳолаш ҳамда иш ёки хизмат ҳақи миқдорини бажарилган хизматнинг, ишнинг меҳнат сарфи миқдорига, мураккаблигига қараб тўғри аниқлаш ва ўз вақтида тўлашни ташкил этиш учун. Бозор иқисодиёти шароитида меҳнат нормаларининг зарурлиги ва уларнинг ўрнини аниқлашда фақатгина иқтисодий томондан ёндашиш, фикримизча, етарли бўлмайди. Шунинг учун унинг ижтимоий функцияларига ҳам алоҳида тўхталиш зарур ва бу зарурликни қуйидаги ҳолатлар билан асослаш мумкин. Меҳнат нормалари, нафақат ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнига фан ва техника ютуқларини, прогрессив технологияларни жорий этиш, бошқарув хизматларини такомиллаштириш натижасида меҳнат сарфлари миқдорининг ўзгаришини, аниқроғи, кўпайиши ёки камайишини кўрсатибгина қолмасдан, балки иш бажарувчилар (хизмат кўрсатувчилар) малакалари, маданий-техникавий ва билим савиялари даражаси ошганлигини ҳам ҳисобга олади. Бозор иқтисодиёти шароитида, айниқса, республикамиз мустақилликка эришиши натижасида халқимиз маънавиятини тиклаш ва уни янада юксак поғоналарга кўтариш учун меҳнат нормаларининг ижтимоий-тарбиявий моҳияти ошади ва янада катта аҳамиятга эга бўлади, чунки меҳнат нормалари ҳар бир ходим учун у меҳнат қилаётган жамоа ва яшаётган жамият олдидаги бурчини ва мажбуриятини ўлчаш воситаси бўлиб ҳам ҳисобланади. Шу нарсани ҳам эслатиш жоизки, иш кунининг, иш ҳафтасининг давомийлигини аниқлаш, аниқ меҳнатни ўлчаш учун ҳеч қачон тўғри ва етарли ўлчов воситаси бўлиб хизмат қила олмайди, чунки бу оралиқда ҳар доим ҳам бир хил тиғизлик бўлиши мумкин эмас, иш бажариш ёки ҳизмат кўрсатиш ҳар хил суратда ва сифатда ижро этилади. Натижада бир хил вақт миқдори ичида нафақат меҳнат сарфлари, балки унинг натижалари ҳам ҳар хил бўлади. Шунинг учун шундай вақт миқдорини аниқлаш лозимки, у аниқ бир ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида маълум даражадаги техникани, технологияни, меҳнатни ташкил этишни, ишлаб чиқариш тараққиётини ҳисобга олиб, маълум миқдордаги маҳсулотни ишлаб чиқариш операциясини ёки маълум бир хизмат турини бажариш учун ҳақиқатда ҳам зарур ва етарли вақт миқдорини аниқлашга тўла-тўкис имкон бериши керак. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling