1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари
Моментли кузатувнинг нуқта, чизиқ ва штрихли кўринишдаги шартли белгилари
Download 4.29 Mb.
|
Xodimlar mehnatini tashkil qilish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ходимларнинг иш вақти сарфини моментли услуб орқали кузатиш
Моментли кузатувнинг нуқта, чизиқ ва штрихли кўринишдаги шартли белгилари
Масалан, шулардан лоторея усули қўлланилганда, теннис ўйини учун мужалланган шариклардан 20 таси олинади. 2,3,4,5 ва 6 рақамлари ёзилган теннис шариклари махсус халтача ичига солиниб, аралаштирилади. Агар иш кунининг бошланиши соат 8 00 бўлса, соат 7 дан 50 минут ўтганда махсус халтачадан битта теннис шариги чиқарилади ва у шарикда 4 рақами ёзилган бўлса, демак, иш вақтини дастлабки кузатишни соат 8 дан 4 минут ўтгандан кейин бошлаш керак. Бу 4 рақамли шарик яна халтачага солиниб, аралаштирилиб, яна битта шарик чиқарилади. Иккинчи марта олинган шарикда 2 рақами ёзилган бўлса, ундай ҳолда иккинчи кузатувни соат 8 дан 6 минут ўтгандан сўнг бошлаш керак. Кейинги кузатувларнинг бошланиши ҳам шу тартибда аниқланади. Бир иш куни давомида ходимнинг иш вақти сарфини моментли услуб орқали кузатув натижасидан олинган маълумотлар 14-жадвалда берилган 14-жадвал Ходимларнинг иш вақти сарфини моментли услуб орқали кузатиш
14-жадвалда берилган маълумотлардан фойдаланиб (шахсий фотография каби) қуйидаги кўрсаткичларни аниқлаш мумкин: 1. Иш вақтидан фойдаланиш коэффициенти: 2. Фойдали иш билан ўртача бандлик даражаси: 3. Ишлаб чиқаришнинг ва ходимнинг айби билан содир бўлган танаффуслар салмоғи: 4. Ишлаб чиқариш ва ходимнинг айби билан содир бўлган танаффусларни йўқотиш натижасида меҳнат унумдорлиги ошириш даражаси, яъни: Бу кўрсатrичлар аниқлангандан кейин, иш вақти сарфини кузатишнинг шахсий фотографиясидаги каби, моментлик услуб орқали аниқланган иш вақти нобурдгарчилигини қисқартиришга қаратилган ташкилий-техникавий чора-тадбирларни ўз ичига олган режа мутасадди ходимлар томондан тузилади ва раҳбарият томонидан тасдиқланади. Моментли кузатиш услубининг камчиликлари қуйидагилардир: кузатувчи битта ходимнинг ёки бир гуруҳ ходимларнинг иш вақти сарфини ўрганиш учун кўп вақт ва энергия сарфлаши керак, чунки ходимнинг иш жойлари бир-биридан олис бўлганидан бир иш жойидан иккинчисига бориб-келиши, иш жойларини айланиб юриш учун кўп вақт талаб қилинади; ўртача натижаларга қараб, айрим ходимларнинг иш куни давомидаги иш вақти сарфи таркибига баҳо бериш иложи йўқлиги; ижрочи ишининг рационаллиги даражасини аниқлаш ёки меҳнат усуллари ва услубларини такомилаштириш учун дастлабки маълумотлар олишнинг қийинлиги; статистик тадқиқот натижалари иш кунининг фотография орқали кузатиш ёки хронометраж натижаларига қараганда тушунарли эмаслиги. Мазкур ишхонанинг ўзига хос хусусиятини акс эттирувчи иш вақти сарфи пухта классификация қилинса, моментли кузатув услуби орқали олинган натижаларнинг самарадорлиги ошади. Бунда мазкур ишлаб чиқаришга ёки хизмат кўрсатишга хос бўлган сабабларга кўра, иш куни давомида бўладиган танаффусларнинг турларини аниқ таърифлашга алоҳида эътибор бериш керак. Download 4.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling