1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


-жадвал Ўз-ўзининг иш вақти сарфи фотографиясининг кузатув варақаси


Download 4.29 Mb.
bet66/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

10-жадвал
Ўз-ўзининг иш вақти сарфи фотографиясининг кузатув варақаси
(юза томони)
Ҳурматли Сатторов С.
Корхона раҳбарияти ва ижтимоий ташкилотлар Сизга мурожат этиб, бекор кетган иш вақтлари сарфларини аниқлашга ва уларни йўқотишга ёрдам беришингизни илтимос қиладилар. Шу мақсадда иш куни давомида ишингизда учрайдиган танаффусларни, уларнинг юзага келиш сабаблари ва айбдорларини ҳамда ишлаб чиқаришни, хизмат кўрсатишни, меҳнатни ташкил этишни, уни нормалашни такомиллаштиришга ва бекор кетган иш вақти сарфларини йўқотишга қаратилган таклифларингизни ўз-ўзини иш вақти сарфи фотографиясининг кузатув варақасига ёзиб кўрсатишингизни сўраймиз.
Кузатув варақасининг олд томони

Корхона номи -Тошкент тўқимачилик комбинати
Фабрика - тўқув
Бажариладиган иш - тўқиш

Ишчининг исми, шарифи-Саттаров С. Табель № 2235. Ихтисоси – тўқувчи; иш стажи 6 йил. Ўз-ўзининг фотографиясини ўтказган куни нормани бажариш даражаси: 135%

Кузатиш санаси: 10.02.2000й
Тариф разряди: VIII
Кузатишнинг бошланиши: 8.00
Кузатишнинг тугалланиши: 17.00
Кузатиш муддати: 480 минут

Тартиб рақами

Иш жараёнида зое кетган вақтларнинг сабаблари

Танаффус вақтларининг бошланиши

Танаффус
вақтларининг
тугалланши

Давомийлик, минут

Шу каби иш вақтининг зое кетишлари бошқа кунлари ҳам учрайдими

соат

мин

соат

мин

1

Ўз вақтида йигирилган иплар олиб келинмади

8

00

8

20

20

Тез-тез

2

Электр симлари таъмирланди

11

10

11

20

10

Ҳар ҳафтада 2-3 марта

3

Узилган арқонларни улаш учун керакли асбоблар ўз вақтида олиб келинмади

11

40

11

50

10

Бир ойда 6-8 марта

4

Фабрикада электр чироқларининг ўчиб қолиши

14

10

14

30

20

Тез-тез

5

Тўқилган маҳсулотни омборхонага топшириш учун аравачаларнинг етишмаслиги

15

00

15

10

10

Бир ойда 4-6 марта

6

Тўқув жиҳозларининг носозлиги

16

30

16

40

10

Камдан-кам

Иш куни давомида бекор кетган иш вақти сарфлари ҳаммаси бўлиб 80 минут.
Кузатув варақасининг орқа томони

Тартиб рақами

Иш вақтининг зое кетишини тугатиш юзасидан таклифларим

1

Йигирилган ипларнинг ўз вақтида ва етарли миқдорда бўлишини ташкил этиш

2

Эски электр симларини тўқув фабрикаси бўйича 100% алмаштириш

3

Узилган арқонларни ўз вақтида улаш учун зарур бўлган асбобларни ўз вақтида ва етарли миқдорда бўлишини таъминлаш

4

Тўқув фабрикасидаги ҳамма электр чироқларни текшириб, ишламайдиганларини вақтида алмаштиришни ташкил этиш

5

Тўқилган маҳсулотни омборхонага ўз вақтида топшириш учун керакли аравачалар етарли миқдорда бўлишини таъминлаш

6

Тўқув жиҳозларини тасдиқланган график бўйича таъмирлашни ва уларнинг ҳар бирини кўздан кечиришни таъминлаш
Йўриқчи имзоси
Ходимнинг имзоси

Ўз-ўзини фотография қилиш якка ва бригадали турларга бўлинади. Кузатиш объектларига қараб, ўз-ўзини фотография қилишнинг қуйидаги турлари мавжуд: ишчининг иш вақти сарфини ўлчаш фотографияси, хизматчининг иш вақти сарфини ўлчаш фотографияси. Ўз-ўзини иш вақти сарфи фотографиясининг яна бир ижобий томони шундаки, уни иш билан банд бўлганларнинг учта йирик гуруҳида, яъни: 1) «Оқ ёқалилар»; 2) «Кўк ёқалилар»; 3) «Хизмат кўрсатиш ходимлари» каби гуруҳларининг хоҳлаганида ва ишлаб чиқаришнинг ёки хизмат кўрсатишнинг исталган цехида, участкасида ёки бўлимида ҳам қўлланиш имконияти мавжудлигидир.
Ўз-ўзини фотография қилиш кузатиш муддатларига қараб бир сменали ва кўп сменали бўлиши мумкин. Бир сменали ўз-ўзини фотография қилиш шакли бир сменада бошланади ва ўша сменада тугалланади, кўп сменалиги эса кузатиш муддатига қараб ҳафталик, ўн кунлик ва бир ойлик бўлиши мумкин.
Ўз-ўзининг иш вақти сарфини фотография қилиш юқорида кўрсатиб ўтилган ижобий томонлардан ташқари айрим камчиликларга ҳам эга. Бу камчилик шундан иборатки, иш кунида ўз-ўзининг иш вақти сарфини фотография қилиш кузатув варақасида аниқ зое кетган иш вақтигина ёзилади, кўзга кўринмайдиган бекор кетган вақт эса аниқланмай қолади. Бундан ташқари, ёзувлар тўғрилигини текшириб кўриш учун баланслашнинг иложи бўлмайди. Ваҳоланки, иш вақти сарфини кузатишнинг индивидуал ёки гуруҳли фотографияси ўтказилганда иш вақти тўғрисида ҳамма ёзувлар жамланиши, унинг давомийлиги иш куни давомийлигига тенг бўлиши керак.
Ўз-ўзининг иш вақти сарфи фотографиясини аҳён-аҳёнда ўтказиш учун мўлжалланган тадбир, деб тушиниш ёки қабул қилиш керак эмас. Аксинча, айниқса, қолоқ участкаларда, цехларда уни ҳар ойда камида икки иш куни давомида ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Ўз-ўзининг иш вақти сарфи фотографияси фақат шундай ташкил этилгандагина бекор сарфланган иш вақтларини аниқлаш, уларни йўқотиш, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш самарадорлигини, ходимнинг меҳнат унумдорлигини оширишнинг ҳақиқий имкониятлари яратилиши мумкин.



Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling