1-мавзу: “Ходимлар меҳнатини ташкил этиш” фанининг предмети ва вазифалари


Турли мулкчилик шаклларидаги корхоналарда ходимлар меҳнатини ташкил этиш


Download 4.29 Mb.
bet18/106
Sana19.06.2023
Hajmi4.29 Mb.
#1614972
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   106
Bog'liq
Xodimlar mehnatini tashkil qilish

3.4.Турли мулкчилик шаклларидаги корхоналарда ходимлар меҳнатини ташкил этиш.
Хусусий корхонада персонал меҳнатини ташкил этиш ва бошқариш. Менежментда „меҳнат" ва „иш" тушунчаларининг ўз таърифлари мавжуддир. Меҳнат — иқтисодий мақсадга мувофиқ фаолиятдир. Ишшартнома асосида, яъни меҳнатга ҳақ тўлаш ва бошқаларга бўйсуниш асосида бажариладиган меҳнат фаолияти туридир.
Меҳнатни ташкил этишга жуда кўп омиллар: технологиялар, миллий, тармоқ ва корпоратив маданият, товар ва меҳнат бозорлари, давлат ва касаба уюшмалар томонидан мувофиқлаштириш ва бошқалар таъсир кўрсатади.
Инсонлар товарлар ва хизматлар яратиш ҳамда уларни сотиш учун ўз билим ва тажрибаларини бирлаштирадилар. Шу нуқтаи назардан, меҳнатни ташкил этиш инсонларнинг бу мақсадга эришиш учун ўзларига юклатилган шахсий топшириқларни қай тарзда бажара олишларини белгилаб беради. Одатда, бу ҳолда корхона жамоаси ўртасидаги меҳнат муносабатлари тизимини шакллантирадиган, тақсимотини мувофиқлаштирадиган ва аниқ белгилаб қўйилган иш қоидаларини расмийлаштирадиган тузилма таркиб топади. Бундай мувофиқлаштириш натижасида бир тоифа ходимлар бошқаларга бўйсунадиган ва улар томонидан назорат қилинадиган бўладилар.
Меҳнатни ташкил этиш тизимига таъсир кўрсатадиган қуйидаги омиллар мавжуд:

  1. Меҳнат таъсири (бозорда товар ва ишчи кучига талаб, географик, демографик ва маданий омиллар).

  2. Технология таъсири (XX асрнинг биринчи ярмида индустриал ишлаб чиқаришда конвейер усулининг, сўнгги йилларда ахборот технологияларининг қўлланиши меҳнатни ташкил этишда туб ўзгаришларга олиб келди).

  3. Стратегик таъсир. (Компания бошқарувчилари қабул қиладиган қарорлар ва стратегик режалаштириш)

Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган чуқур ва кенг кўламли ислоҳотлар, ҳуқуқий кафолатлар, тадбиркорликнингдавлат томонидан ҳар тарафлама қўллаб-қувватланиши хусусий корхоналарнинг кескин ортишини, уларнинг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни ва роли кучайишини таъминламоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 53- моддасига мувофиқ „Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир”. Давлат бошқарув органлари тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаб келмоқдалар. Бу:

  • тадбиркорлик ҳуқуқий кафолатлари мустаҳкамланаётганда, айни шу кафолатларни мустаҳкамлашга қаратилган меъёрий ҳуж-жатлар муттасил такомиллаштириб борилаётганида;

  • тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқий ва қонуний манфаатлари ишонарли ҳимоя қилинаётганида;

  • тадбиркорлик фаолияти субъектларига молиявий, моддий-техник ва ахборот ресурсларидан эркин фойдаланишда, улар ўз маҳсулотларини ташқи ва ички бозорда сотишларида, ишбилармонлар учун консалтинг, лизинг, суғурта ва бошқа хизматлар тизими ривож-лантирилаётганда, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда, бошқа кўпгина масалаларда кўмаклашаётганда ўз ифодасини топмоқда.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ корхоналар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига бўлинади.

Download 4.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling