1-Мавзу. Инсон ҳуқуқлари тушунчаси ва турлари
Инсон ҳуқуқлари давлат сиёсати йўналиши сифатида
Download 26.35 Kb.
|
1-мавзу маъруза матни
3. Инсон ҳуқуқлари давлат сиёсати йўналиши сифатида.
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш, ҳимоя қилиш ва уларга риоя қилиш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни таъминлаш соҳасида аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш масаласи халқимиз учун фаровон ва муносиб турмуш шароитини яратиб беришга қаратилган демократик ислоҳотларнинг бош мезонига айланиб бормоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар миллий қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига тизимли ҳамда босқичма-босқич имплементация қилинмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган 80 дан ортиқ инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро ҳужжатлар нормалари миллий қонунчиликда ўз аксини топмоқда. Амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар инсонлар ҳаётини, дунёқарашини ҳамда турмуш тарзини ўзгартирмоқда. Жамиятда «Янги Ўзбекистонни биргаликда барпо этамиз» деган улуғвор мақсад шаклланди ва «Жамият — ислоҳотлар ташаббускори» деган янги ғоя кундалик фаолиятимизга фаол кириб бормоқда. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қиллиш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш билан бир қаторда, мамлакатда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг суддан ташқари тизими шакллантирилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази каби, демократик давлатлар учун хос бўлган инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар тизими шакллантирилди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура тизимларида инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи махсус тузилмалар шакллантирилди. Мамлакатда фуқаролик жамияти институтлари ривожланиб бормоқда. Бугунги кунда мамлакатда 6 мингдан ортиқ нодавлат-нотижорат ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Ўзбек жамияти учун хос бўлган маҳалла институти ўзининг ҳуқуқий мақомини топди. Тўртинчи ҳокимият ҳисобланган оммавий ахборот воситалари ҳам инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш соҳасида ўзининг мустақил ўрнини топа бошлади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПФ-6012 Фармони билан “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси” қабул қилинди. Миллий стратегиянинг мақсади — Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш бўйича изчил олиб борилаётган давлат сиёсатини амалга оширишнинг асосий вазифалари ва йўналишларини белгилаб олиш ҳисобланади. 1. Шахсий ва сиёсий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасидаги устувор йўналишлар: 2. Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ҳамда барқарор ривожланиш соҳасидаги устувор йўналишлар; 3. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларни қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилиш ҳамда мониторинг қилиш механизмларини такомиллаштириш бўйича устувор йўналишлар; 4. Инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, жумладан бу борада ахборот тарқатиш, таълим бериш фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича устувор йўналишлар; 5. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ва минтақавий тузилмалар, хорижий мамлакатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар белгилаб олинган. Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги маълумотларни сарҳисоб қилиб, қуйидагича хулоса қилишимиз мумкин: Инсон ҳуқуқлари бўйича қонунчилик шакллантирилди; Мамлакатда инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг институционал механизмлари яратилди; Давлат инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширмоқда; Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим ва маърифат амалга оширилмоқда. Download 26.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling