1-Мавзу. Инсон ҳуқуқлари тушунчаси ва турлари
Инсон ҳуқуқлари давлат сиёсатини баҳолаш мезони сифатида
Download 26.35 Kb.
|
1-мавзу маъруза матни
5. Инсон ҳуқуқлари давлат сиёсатини баҳолаш мезони сифатида.
6. Инсон ҳуқуқларси соҳасидаги таълимнинг муҳимлиги. Кенг қамровли инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш – барқарор ривожланиш халқаро стратегиясининг биринчи навбатдаги вазифаларидан биридир. “Инсон ҳуқуқлари маданияти” атамаси дастлаб 1989 йилда БМТ ахборот материалларининг саҳифаларида пайдо бўлган. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим инсон ҳуқуқларини тўлиқ ва самарали амалга ошириш кафолатлари, кенг қамровли инсон ҳуқуқлари маданиятини ривожлантириш тизимидаги энг муҳим бўғинлардан бири эканлиги инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳозирги замон концепцияси учун хос тушунчадир. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги таълимнинг пировард мақсади ҳозирги замон жамиятида инсон ҳуқуқларини таъминлаш даражасини оширишдан, ўзининг ва бошқа одамларнинг қадр-қимматини англаб етадиган эркин шахсни шакллантиришдан иборатдир. Бундай шахс глобаллашув шароитларида, маданий серқирралик шароитларида яшаш имконини берадиган кўникмалар ва одатларга эга бўлиши лозим. Боз устига, бундай таълим бағрикенглик, инсонпарварлик принципларига қатъий содиқлик, ксенофобия ва экстремизмга нисбатан муросасизлик асосида шахс ва жамиятда ғоявий қатъиятни шакллантириш мақсадини кўзлайди. Умуман олганда, таълим тизими одамларни инсон ҳуқуқлари фундаменталь принципга айланадиган фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатда яшашга тайёрлаши лозим. Инсон ҳуқуқларига доир таълимнинг мақсади одамларга улар ўз ривожланишида инсон ҳуқуқлари нима эканлигини тушуна бошлаши, мазкур ҳуқуқларнинг муҳимлигини ва уларни ҳурмат қилиш зарурлигини ҳис қила бошлаши даражасига эришишлари учун ёрдам беришдир. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълимнинг мақсади, вазифалари ва бу борадаги сиёсат бир қатор халқаро ва минтақавий даражадаги ҳужжатларда аниқ баён этилган. 1983 йилда Вена шаҳрида бўлиб ўтган “Инсон ҳуқуқлари руҳида тарбиялаш” мавзуидаги анжуманда инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликлари руҳида таълим бериш сиёсатини белгилаб берувчи расмий ҳужжатларга баҳо берилди ва улар санаб ўтилди. Инсон ҳуқуқлари борасидаги таълимни қўллаб-қувватлаш баён этилган ҳужжатлар жумласига, энг аввало, 1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт (13-модда), Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция (29-модда), Аёлларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция (10-модда), Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисидаги конвенция (7-модда) киради. Асосий адабиётлар: Мўминов А.Р., Тиллабоев М.А. Инсон ҳуқуқлари: дарслик. – Т.: Адолат, 2013. Юлдашева Г., Борсиева З., Гафурова Н. Права человека. Учебник. ТГЮУ. 2014. Права человека: учебное пособие. Под ред. д.ю.н., проф. И.В.Гончарова. – М.: Проспект, 2020. – С. 17-18. Daniel Moeckli et al., International human rights law (Oxford Univ. Press 2018) Download 26.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling