1-Мавзу. Инсон ҳуқуқлари тушунчаси ва турлари
Инсон ҳуқуқлари таснифланиши
Download 26.35 Kb.
|
1-мавзу маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлар.
2. Инсон ҳуқуқлари таснифланиши
Шахс ҳамда фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини турлича таснифлаш қабул қилинган (баъзи ҳуқуқлар бутунлай шахсга, бошқалари фақат фуқароларга, учинчилари – фуқароларнинг маълум гуруҳларига, масалан, сиёсий ҳуқуқларга эга бўлиш учун маълум бир ёшга тўлиш, тааллуқлидир). Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлар кўпгина ҳолларда тўрт гуруҳга бўлинади: - фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини ифодаловчи ҳуқуқ ва эркинликлар (масалан, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги); - жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида шахснинг фаол иштирок этиши учун юридик шароитлар яратувчи ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳуқуқлар (масалан, меҳнат қилиш ҳуқуқи ва меҳнатнинг эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи); - жамият ва давлатни бошқаришда иштирок этиш имкониятини берувчи фуқароларнинг жамият сиёсий ҳаётидаги иштироки билан боғлиқ сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар (масалан, давлат ҳокимиятига босим ўтказиш учун фойдаланиладиган бирлашиш эркинлиги); - эркинлиқ дахлсизлиқ шахсий қадр-қимматни кафолатловчи шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар. Ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлар. Турли мамлакатларда ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларга нисбатан муносабат турличадир. Тоталитар социализм мамлакатларида уларга алоҳида аҳамият беришади, ва улар конституцияларнинг фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўлимида биринчи ўринда туришади. Постсоциалистик давлатларда улар табиий ҳуқуқлардан кейинга ўтказилган. Капиталистик давлатлар, шунингдеқ кўпгина ривожланаётган мамлакатларнинг конституцияларида мазкур ҳуқуқлар бошқа ҳуқуқлар билан биргаликда санаб ўтилади. Қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай мулкка эгалик қилиш мумкин. Бироқ, кўпгина давлатларда хорижликлар ерга, табиий ер ости бойликларига нисбатан мулк ҳуқуқига эга эмас. Бундан ташқари, баъзи объектлар муомаладан чиқарилган ва алоҳида шахсларнинг эгалигида сақланиши мумкин эмас (заҳарлар, қуролларнинг маълум турлари ва ҳоказо). Анъанавий мусулмон ҳуқуқида тўртта “табиий ҳодиса” – тупроқ, сув, ҳаво, олов – умумий фойдаланишдаги предметлар ҳисобланади ва хусусий шахсларнинг эгалигида бўлиши мумкин эмас. Аслида эса кўпгина мусулмон мамлакатларида ер ва сувга нисбатан хусусий мулк аллақачон белгиланган. Download 26.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling