1-Мавзу. Инсон ҳуқуқлари тушунчаси ва турлари
Инсон ҳуқуқлари халқаро ҳамкорлик йўналиши сифатида
Download 26.35 Kb.
|
1-мавзу маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчидан
4. Инсон ҳуқуқлари халқаро ҳамкорлик йўналиши сифатида.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 17-моддасида “Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир”, деб кўрсатиб қўйилиши, шунингдеқ ушбу модданинг иккинчи қисмида “Республика давлатнинг, халқнинг олий манфаатлари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин”, деган қоида мустаҳкамлаб қўйилган. Бу Ўзбекистоннинг дунёдаги энг нуфузли халқаро ташкилотларга тўла ҳуқуқли аъзо бўлиб кириши ҳамда унинг халқаро хамжамият томонидан ҳар томонлама тан олиниши ва халқаро сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларга жадал кириб бориши учун ҳуқуқий замин яратди. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсати ва халқаро фаолияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нормалари ва тамойилларига, республиканинг ташқи сиёсатни тартибга солувчи қонунчилигига, ҳарбий соҳадаги қонунчиликка, БМТ ҳамда ЕХҲТнинг тамойиллари ва мақсадларига, шунингдеқ Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларига асосланади. Ўзбекистон ўзининг ташқи сиёсатини амалга оширишда қуйидаги устуворликлардан келиб чиқади: Биринчидан, ўзининг миллий-давлат манфаатлари устун бўлгани ҳолда ўзаро манфаатларни тўлиқ ҳисобга олиш; Иккинчидан, Ўзбекистон инсонлар ва давлатлар орасидаги ўзаро муносабатларда умуминсоний қадриятлар устуворлигини тан олган ҳолда халқаро алоқаларда тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, низоларни тинч йўл билан бартараф этишни ёқлаб чиқмоқда; Учинчидан, Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати ўзаро тинчлиқ ўзаро фойда, ички ишларга аралашмаслик тамойилларига, мустақилликни ва суверенитетни чегараловчи ҳамда давлатлараро муносабатларни мафкуралаштиришга қаратилган ҳаракатларга йўл қўйилмайдиган тамойилларга асосан қурилади («Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг асосий тамойиллари тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддаси); Тўртинчидан, Ўзбекистон ташқи сиёсатда очиқлик тамойилини турли хил мафкуравий қарашлардан холи равишда амалга ошириб, барча тинчликсевар давлатлар билан кенг ташқи алоқаларни ўрнатмоқда; Бешинчидан, Ўзбекистон халқаро нормаларнинг миллий қонунчиликдан устунлигини тан олади, халқаро-ҳуқуқий стандартларни ҳурмат қилади. Ўзбекистон Республикаси БМТ томонидан қабул қилинган бир қатор инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳужжатларга қўшилган бўлиб, уларнинг орасида Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро биллни ташкил этувчи ҳужжатлар муҳим ўрин тутади. БМТ Низомидан кейин турадиган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига Ўзбекистон 1991 йил 30 сентябрда қўшилди. Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ва Пактнинг Факультатив протоколини 1995 йил 31 августда ратификация қилди. Ушбу Пактнинг ўлим жазосини бекор қилишга қаратилган Иккинчи факультатив протоколини 2008 йил 10 декабрда ратификация қилди. Ўзбекистон БМТнинг устав ва шартномавий органлари, шунингдеқ БМТнинг Инсон ҳуқуқлари буйича Олий комиссари билан яқиндан ҳамкорликни амалга ошириб бормоқда. 2018-2019 йиллар давомида Ўзбекистон томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари масалалари бўйича бешта миллий маъруза тайёрланди ва тақдим этилди: • Универсал даврий таҳлил доирасида Ўзбекистоннинг Учинчи миллий маърузаси; • Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг бажарилиши бўйича Ўзбекистоннинг Бешинчи миллий маърузаси; • Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги пактнинг бажарилиши бўйича Ўзбекистоннинг Бешинчи миллий маърузаси; • Ирқий камситишларнинг барча шаклларини бартараф этиш тўғрисидаги конвенциянинг бажарилиши буйича Ўзбекистоннинг Ўнинчи-Ўн иккинчи миллий маърузалари; • Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги пактнинг бажарилиши буйича Учинчи миллий маъруза. Download 26.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling