1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш услублари


-чизма. Товардаги икки хил хусусиятларнинг нархдаги ифодаси


Download 1.86 Mb.
bet64/73
Sana19.11.2023
Hajmi1.86 Mb.
#1786192
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   73
Bog'liq
1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш услубла-www.hozir.org

5.5-чизма. Товардаги икки хил хусусиятларнинг нархдаги ифодаси.

5.6-чизма. Товардаги икки хил хусусиятни ифодаловчи нархларнинг маҳсулот ҳажмини ҳисоблашда қўлланиши.
Шунинг учун реал ҳаётда турли товарлар ва хизматлардаги икки хил хусусият ўзгаришлари уларнинг ҳажмини ҳисоблашда икки хил нархда ҳисобга олинади (5.6-чизма).

Нархнинг ҳажмига таъсир этувчи омиллар ва нархнинг вазифалари.
Нархнинг мазмунини тўлароқ тушунишда, унинг даражасига таъсир этувчи омилларни билиш муҳим аҳамиятга эгадир. Булардан асосийлари бўлиб қиймат ёки ишлаб чиқариш сарфлари; товарнинг нафлилик даражаси; мазкур товарга талаб ва таклиф нисбати; рақобат ҳолати; давлатнинг иқтисодий сиёсати ва ҳ.к. ҳисобланади. Бу омиллар ичида товар қиймати ва нафлилиги унинг нархини белгиловчи асос бўлиб хизмат қилади (5.7-чизма).


5.7-чизма. Нархга таъсир қилувчи омиллар.

Бошқа омиллар эса нархнинг ижтимоий қиймат билан ижтимоий нафлилик миқдори атрофида гоҳ биринчисининг, гоҳ иккинчисининг фойдасига тебранишига сабаб бўлади.


Нархнинг иқтисодий мазмуни унинг вазифалари кўриб чиқилганда янада яққол намоён бўлади.
Нарх қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:


  1. Мувозанатликни таъминлаш вазифаси. Бунда нарх бозорда талаб ва таклифнинг ҳажми ва таркибига таъсир этиш орқали уларни мувозанат ҳолатига келтиради.


  2. Қиймат ва нафлиликни ўлчаш вазифаси. Нарх қиймат ва нафлиликнинг пулдаги ифодаси деб айтамиз, чунки қилинган сарф-харажатлар ва олинган натижалар (фойда ёки зарар) нархлар асосида ҳисоб-китоб қилинади. Ишлаб чиқариш ва унинг натижаларининг натурал кўрсаткичлари ҳам мавжуд (тонна, кг, м2 , м3 квт-соат ва ҳоказо). Бу кўрсаткичларни шу ҳолича таққослаб умумий кўрсаткичга келтириб бўлмайди. Барча натурал кўрсаткичларнинг умумий ўлчови уларнинг пулда ифодаланган нархидир. Ҳисоб-китоб учун жорий ва қиёсий нархлар қўлланилади. Жорий нархлар амалдаги нархлар бўлиб, улар ёрдамида йил давомидаги ишлаб чиқариш натижалари ҳисобланади. Қиёсий нархларда маълум йил асос қилиб олиниб (базис йил) ишлаб чиқаришнинг натижалари шу нархда ҳисобланади ва бошқа йиллар билан таққосланади.



  3. Download 1.86 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling