1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш услублари


Download 1.86 Mb.
bet65/73
Sana19.11.2023
Hajmi1.86 Mb.
#1786192
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   73
Bog'liq
1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш услубла-www.hozir.org

Тартибга солиш вазифаси. Бозор ҳолати (конъюнктураси) талаб ва таклиф ҳамда уларнинг нисбатига боғлиқ. Талабнинг ортиши муайян товарни ишлаб чиқаришни кенгайтириши, аскинча ҳол эса товар ортиқчалигини, уни ишлаб чиқаришни қисқсартирриш зарурлигини билдиради. Нарх товар ишлаб чиқарувчилар фаолиятига уларнинг даромадлари орқали таъсир кўрсатади. Муайян ишлаб чиқариш ҳаражатлари сақланган ҳолда нарх юқори бўлса, фойда миқдори ортади, нарх тушса, фойда камаяди ва ҳатто ишлаб чиқарувчилар зарар кўриши ҳам мумкин. Бу ишлаб чиқарувчилар фаолиятига таъсир кўрсатади. Нарх ошса ишлаб чиқариш кенгаяди. Бошқа капиталлар ҳам фойда юқори бўлган соҳа ва тармоқларга оқиб кела бошлайди. Хуллас, нарх ишлаб чиқаришни тартибга солиб, уни ўзгартириб туради ва ривожини таъминлайди.


  • Рақобат воситаси вазифаси. Нарх рақобат курашининг энг муҳим воситаси ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчилар ўз рақибларини енгиш учун нархни пасайтириш усулидан фойдаланишлари мумкин. Демак, нархни ўзгартириб туриш усули рақобатда кенг қўлланилади.


  • Ижтимоий ҳимоя вазифаси. Нарх аҳолининг кам даромад олувчи айрим қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш вазифасини ҳам бажаради. Нархнинг бу вазифаси товар (хизмат)лар ижтимоий дотациялашган нархлар бўйича сотилганда бажарилади. Бунда улар давлат бюджети ва турли ҳайрия маблағлари ҳисобига молиявий таъминланади.


    8.Нарх турлари ва уларнинг мазмуни. Иқтисодиётнинг турли соҳалари ва тармоқларидаги ишлаб чиқариш ва сотиш шароитларининг хилма-хиллиги ҳамда бозор муносабатларининг ривожланиши даражасидаги фарқлар нарх турларини фарқлаш заруриятини туғдиради. Иқтисодиётда амал қилиб турган барча нарх турлари нарх тизимини ташкил қилади. Нархлар тизимида уларнинг айрим турларининг иқтисодий мазмунини қисқача қараб чиқамиз.
    Улгуржи нархлар. Ишлаб чиқарувчилар томонидан катта партиядаги товарлар бир йўла кўтарасига сотилганда улгуржи нархлардан фойдаланилади. Улгуржи нархлар ишлаб чиқарувчилар ва таъминлаш-сотиш ташкилотлари харажатларини қоплаши ҳамда уларнинг маълум миқдорда фойда кўришини таъминлаши зарур. Улгуржи нархлар товар биржалари ва савдо уйларида ҳам қўлланилади.

    Download 1.86 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   73




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling