1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари


Корхона миқёсидаги материал сиғими


Download 1.2 Mb.
bet109/310
Sana06.04.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1277558
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   310
Bog'liq
иқтисод маруза

Корхона миқёсидаги материал сиғимисиғ.кор.) унда истеъмол қилинган айланма капитал қийматининг ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматига нисбати орқали аниқланади:
.
Сарфланган айланма капитал бирлиги ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори материал сиғими кўрсаткичига тескари миқдордир.
Айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги у билан айланма капитал ўртасидаги нисбатга боғлиқдир. Бевосита ишлаб чиқариш жараёнида банд бўлган айланма капиталнинг салмоғи қанчалик кўп бўлса, айланма маблағлардан шунчалик самарали фойдаланилади.
Амалиётда айланма маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги уларнинг айланиш коэффициенти билан ўлчанади. Бу коэффициент бир йил ичида сотилган маҳсулот қийматининг айланма маблағларнинг ўртача йиллик суммасига нисбати сифатида аниқланади.
Айланиш даври (а) йилдаги кунлар сонининг айланишлар сонига (n) нисбати билан аниқланади:
.
Агар бир йилда айланма маблағларнинг ўртача йиллик миқдори 10 млн. сўм бўлганида 60 млн. сўмлик маҳсулот сотилган бўлса, айланиш коэффициенти 6 ни (n=60/10) ташкил қилади. Айланма маблағлар 6 марта айланиб, бир айланиш даври 60 кундан (360/6) иборат бўлади.
Айланма маблағлар тезлигини ошириш уларга бўлган талабни камайтирди. Масалан, юқоридаги мисолда айланиш сони 6 дан 8 га (n=360/45) ўзгарса, айланма маблағларга бўлган эҳтиёж 10 миллион сўм ўрнига, 7,5 млн. сўмни ташкил этади ((60х4)/360).
Бинобарин, айланма маблағларнинг айланишини 15 кунга тезлатиш 2,5 млн. сўмлик айланма маблағларни бўшатиб беради ва корхона айланма маблағларининг ўша суммасида маҳсулот чиқаришни 20 млн. сўмга кўпайтиришни [(8х10)-60] таъминлайди.
Айланма маблағлар айланишини тезлаштирадиган асосий омил ишлаб чиқариш вақтини аввало иш даврини, шунингдек, муомала вақтини қисқартиришдир.


Хулосалар:

  1. Хўжалик юритишнинг бозор тизимига ўтиш – иқтисодиётнинг тадбиркорлик турига ўтиш демакдир. Тадбиркорликнинг иқтисодий табиати ташаббускорлик, таваккалчилик ва масъулият, ишлаб чиқариш омилларини янгича усулда бирлаштириш, новаторлик каби бир қанча белгилар билан тавсифланади.

  2. Тадбиркорлик фаолияти деб шакли ва соҳасидан қатъий назар фойда олишга ва ундан самарали фойдаланиш мақсадига қаратилган иқтисодий фаолиятга айтилади.

  3. Тадбиркорлик даромадининг ўзига хос хусусияти шундаки, биринчидан, у ишлаб чиқариш жараёнида ресурсларнинг энг оптимал вариантда қўлланилиши натижасида вужудга келади, иккинчидан эса, бозорда айирбошлаш натижасида шаклланади.

  4. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун мамлакатда маълум даражада шарт-шароит яратилиши зарур. Тадбиркорлик вазифаларини амалга ошириш, ривожлантириш ва шакллантиришга таъсир кўрсатадиган шарт-шароитлар мажмуаси тадбиркорлик муҳитини ташкил қилади. Тадбиркорлик муҳити бир неча унсурлардан ташкил топган: ҳуқуқий асоснинг мавжудлиги, иқтисодий эркинлик, шахсий манфаат, бозорнинг ривожланганлиги, рақобат, давлатнинг чекланган роли.

  5. «Тадбиркорлик» ва «бизнес» тушунчалари мазмун ва моҳиятан бир фаолиятни англатади. Аммо фаолиятнинг новаторлик томони ҳақида гап борганда «тадбиркорлик» тушунчаси ишлатилади.

  6. Ҳозирги замон бозор иқтисодиётида тадбиркорлик фаолиятининг қуйидаги шакллари самарали амал қилиб келмоқда: хусусий тадбиркорлик, масъулияти чекланган ва масъулияти чекланмаган жамиятлар, ҳиссадорлик жамиятлари. Ҳиссадорлик жамиятларининг ривожланиши миллий иқтисодиёт учун муҳим аҳамият касб этади. Ҳиссадорлик жамиятларининг пайдо бўлиши қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиради, иқтисодиётга тўғридан-тўғри инвестициялар оқимини кўпайтиради, аҳолининг кенг қатламини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ундайди.

  7. Капитал ўзининг амал қилиш жараёнида бир неча шаклда намоён бўладиган мураккаб ҳодисадир. Илк босқичда капитал буюм, пул, қиймат кўринишида бўлиб, хўжалик фаолиятига йўналтирилади. Шунинг учун капитал аванслашган қиймат шаклини олади. Қиймат фойда олиш мақсадида аванслашгани учун капитал қўшимча маҳсулот, даромад олишни таъминлайдиган қийматга айланади.

  8. Капиталнинг айланиши шундай ҳаракатки, унда капитал барча ишлаб чиқариш босқичларини ўтиб, ўзига хос бўлган вазифаларни бажариб ўзининг илк шаклига қайтади. Капиталнинг айланиши аванслашган қиймат бутунлай қопланган тақдирда амалга ошган ҳисобланади. Капитал айланиш тезлиги капиталнинг бир йилда айланиш тезлиги ва айланиш сони билан ўлчанади.

  9. Капитал ўзининг айланиш хусусиятига қараб асосий ва айланма капиталга бўлинади. Асосий капитал ишлаб чиқариш жараёнида тўлиқ иштирок этиб, ўз қийматини маҳсулот қийматига қисмлар билан ўтказади. Меҳнат воситалари ўрнини қоплаш учун мўлжалланган ва амортизация фондида жамғариладиган асосий капитал қиймати амортизация ажратмалари дейилади. Амортизация ажратмалари суммасининг асосий капитал қийматига нисбати амортизация нормаси дейилади ва фоизларда ҳисобланади. Айланма капитал ишлаб чиқариш жараёнида ўз қийматини тўлалигича тайёр маҳсулот қийматига ўтказади.




Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling