1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари


-чизма. Ишлаб чиқариш жараёнининг икки томони


Download 1.2 Mb.
bet16/310
Sana06.04.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1277558
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   310
Bog'liq
иқтисод маруза

3-чизма. Ишлаб чиқариш жараёнининг икки томони.

Шуни таъкидлаш лозимки, нафлиликни яратишда капитал тўлиқ қатнашади, қийматни ташкил топишида эса қисман-қисман, яъни уни эскирган қисми қатнашади.


Бу ишлаб чиқариш жараёнида қатнашаётган айрим табиий кучлар қийматга эга эмас, шунинг учун улар товарнинг истеъмол қийматини ҳосил қилишда омил сифатида қатнашади, лекин қийматнинг ташкил топишида, унинг кўпайишида қатнашмайди.
Демак, ишлаб чиқарилган товарларнинг нафлилигини яратишда ҳар учала омил: ер, капитал, ишчи кучи қатнашади, қийматни ташкил топишида эса меҳнатнинг ўзи қатнашади. Бу ҳолат 4-чизмада тушунарлироқ тасвирланган.



4-чизма. Товар ва хизматлар нафлилиги ва қийматининг яратилишида ишлаб чиқариш омилларининг роли.

Ишлаб чиқариш жараёнининг икки томонлама табиати унинг натижаларининг ҳам икки томони борлигини кўрсатади.


3-§. Ишлаб чиқаришнинг умумий ва пировард натижалари.


Ҳар бир корхона ёки ишлаб чиқариш бўғинида турли омилларнинг биргаликда ишлатилиши натижасида маҳсулот, яъни товар ва хизматлар вужудга келади. Бу яратилган товар ва хизматлар ҳар бир корхона ёки бўлинма учун ишлаб чиқаришнинг умумий натижаси бўлиб ҳисобланади. Лекин бундай корхоналар сони жуда кўпдир. Масалан, 2004 йил охирида Ўзбекистонда фаолият юритаётган кичик корхоналар сони 237,5 мингта эди. Агар бунга йирик давлат корхоналари, қўшма корхоналар, акциядорлик жамиятлари ва компанияларини қўшсак хўжаликлар сони янада кўпаяди. Юзаки қараганда ҳар бир корхонадаги индивидуал ишлаб чиқариш бир-биридан ажралган ҳолда мустақилга ўхшаб кўринади. Аммо хилма-хил товарлар ва ресурсларнинг узлуксиз оқимида индивидуал маблағларнинг ҳаракатлари бир-бири билан қўшилиб, ўралиб чатишиб кетади. Чунки айрим олинган индивидуал ишлаб чиқарувчиларнинг ёки хизмат кўрсатувчиларнинг фаолияти ва айрим маблағлар, маҳсулотларнинг ҳаракати ўзаро боғлангандир. Шу сабабли, индивидуал меҳнатларнинг ҳаракати қўшилиб кетиши, бутун ижтимоий ишлаб чиқаришнинг, жами яратилган товар ва хизматларнинг ҳаракатини билдиради. Демак, ижтимоий ишлаб чиқариш ўзаро боғланган ва алоқада бўлган барча индивидуал ишлаб чиқаришларнинг йиғиндисидир. Ҳар бир индивидуал ишлаб чиқариш, унинг сармояси, ресурслари ва маҳсулотлари эса ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ажралмас бир бўлагидир.
Ижтимоий ишлаб чиқариш, яъни турли омилларнинг ҳаракати натижасида жуда кўп турдаги товарлар ва хизматлар массасидан иборат бўлган миллий маҳсулот вужудга келади.
Шу яратилган жами товарлар ва хизматлар, яъни миллий маҳсулотнинг йил давомидаги йиғидиси мамлакат бўйича ишлаб чиқаришнинг умумий натижаси бўлиб ҳисобланади. (Миллий маҳсулотнинг шакллари ҳақида XIV-бобда батафсил тўхталамиз).
Ишлаб чиқариш жараёнини давом эттириш учун, биринчидан, истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситаларини фақат қиймат ҳолидагина эмас, балки уни моддий буюм шаклида ҳам қайта тиклаш зарур. Бунинг учун албатта яратилган маҳсулот таркибида маълум миқдорда ишлаб чиқариш воситалари натурал шаклда мавжуд бўлиши керак. Иккинчидан, ишчи кучининг қайта тикланиши учун мулк эгалари ва тадбиркорларнинг шахсий истеъмоли учун яратилган маҳсулот таркибида зарур истеъмол буюмлари мавжуд бўлиши шарт. Шунинг учун ҳам моддий маҳсулотлар икки хил товар маҳсулот сифатида мавжуд бўлади, бу эса ўз навбатида, икки йирик бўлинмалар ўртасида товар айирбошлаш имконини беради. Ундан ташқари жуда кўп корхона ва ташкилотлар аҳолига турли туман хизмат кўрсатиш билан шуғулланадики, улар меҳнатининг натижаси хизматларда намоён бўлади. Бу эса миллий маҳсулотнинг муҳим қисми турли хил хизматлардан иборат эканлигини кўрсатади. Шундай қилиб, йил давомида мамлакатда яратилган миллий маҳсулот натурал жиҳатидан уч қисмдан: ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол буюмлари ва турли хил хизматлардан иборат булади.
Йил давомида ишлаб чиқарилган товар ва хизматларни, яъни миллий маҳсулотни бундай учта кўринишга бўлиб ўрганиш ва билиш муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эгадир. Чунки уларнинг ҳар бир тури бўйича талаб ва таклифлар ўрганилиб, талабга яраша ишлаб чиқариш имконини беради.
Яратилган маҳсулот фақатгина натурал жиҳатдан эмас, балки қиймат жиҳатдан ҳам ҳисобга олинади ва унинг қиймат таркиби таҳлил қилинади.
Яратилган маҳсулот қиймат жиҳатдан ҳам уч қисмдан иборат бўлади, яъни:
1) ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситалар

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling