1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари
-жадвал. Республика ЯИМда товарлар ва хизматлар улуши
Download 1.2 Mb.
|
иқтисод маруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи бўлинмада
- Иккинчи бўлинмада
- 2-жавдал. Ўзбекистонда асосий турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш индекслари
3-жадвал. Республика ЯИМда товарлар ва хизматлар улуши
(жорий нархларда)*
*Манба: СИСМ. Ўзбекистон иқтисодиёти. Таҳлилий шарҳ 2004 йил. № 8 март 2005.17-бет. Моддий ишлаб чиқариш соҳаси ўз навбатида икки бўлинмадан — биринчи ва иккинчи бўлинмалардан иборат бўлади. Биринчи бўлинмада ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхона ва ташкилотларининг ишлаб чиқариш истеъмоли учун зарур бўлган воситалар — станок, машина, асбоб-ускуна, хом ашё ва турли материаллар ишлаб чиқарилади. Иккинчи бўлинмада эса халқ истеъмоли учун зарур бўлган истеъмол товарлари ишлаб чиқарилади. Биринчи бўлинмада ишлаб чиқаришдан чиққан товарлар шу йилнинг ўзида иккинчи бўлимда ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ишлаб чиқариш воситаси сифатида ишлатилиши мумкин, иккинчи бўлинмада яратилган товарлар ва номоддий соҳа хизматлари ўз навбатида биринчи бўлинма учун зарурдир. Шунинг учун улар ўртасида доимо иқтисодий алоқалар ва муносабатлар содир бўлиб туради. 2-жавдал. Ўзбекистонда асосий турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш индекслари
Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси. Аммо шуни таъкидлаш лозимки, ишлаб чиқариш жараёни жамият тараққиётининг ҳамма босқичлари учун хос бўлган умумий ҳодиса бўлса-да, кишилар, соҳалар, корхоналар ўртасида маълум шаклдаги ўзаро муносабатсиз амалга ошиши мумкин эмас. Шунинг учун ишлаб чиқариш жараёни ҳамиша маълум бир ижтимоий шаклда, яъни шу даврда амал қилаётган ишлаб чиқариш муносабатларига мос ҳолда амалга ошади. Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар қандай ишлаб чиқариш, бир томондан истеъмол қийматни (нафлиликни) яратишдир, иккинчи томондан, моддий воситалар ва меҳнатнинг сарфланиши, янги қийматнинг яратилиши, бошқача қилиб айтганда, қийматнинг ўсиш жараёнидир. Ҳар қандай маҳсулот, шу жумладан бозор шароитидаги ёки унга ўтиш давридаги меҳнат маҳсули ҳам икки хил хусусиятга эга: истеъмол қийматига, яъни маълум бир нафлиликка ва қийматга эга бўлиб, жонли ва буюмлашган меҳнат сарфининг маълум миқдорини ўзида мужассамлаштиради. Бу товарнинг ўзаро боғлиқ ва ҳамиша бир-бирини тақозо қиладиган икки томонидир (бу ҳақда кейинги мавзуда батафсилроқ тўхталамиз). Шунинг учун ҳам ишлаб чиқариш жараёнига ҳамиша унинг пировард мақсади билан биргаликда қаралади. Ишлаб чиқаришнинг мақсади чекланган ресурслардан унумли фойдаланиб, кишилар эҳтиёжини қондириш экан, унинг самараси товар ва хизматларнинг натурал ва қиймат жиҳатдан ўсишида кўринади. Шу нуқтаи назардан олганда ишлаб чиқариш жараёни ҳамиша нафлиликни, яъни истеъмол қийматни яратиш, кўпайтириш ва қийматларнинг ўсиш жараёни ҳисобланади, унинг асосий мақсади эса, истеъмол қийматни, яъни нафли товарни яратишдан иборат бўлади. Ишлаб чиқаришнинг чекланган ресурслардан фойдаланган ҳолда кишилар эҳтиёжини қондиришга қаратилиши ва шунга зарур бўлган сифат ва миқдорда истеъмол қиймати яратишни бош мақсад қилиб қўйиши унинг ижтимоий йўналишини ифода этади. Лекин бу умумий ижтимоий йўналиш аниқ кишиларнинг, тадбиркорларнинг манфаати билан боғлангандагина амалга ошади. Бозор иқтисодиёти шароитида ёки унга ўтиш даврида ҳар бир мулк эгаси ёки тадбиркор маълум миқдорда фойда олишни, сарфланган воситаларига, пул маблағларига нисбатан кўпроқ қийматга эга бўлишни мақсад қилиб қўяди. Шунинг учун ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёни бир томондан, истеъмол қийматларини яратиш жараёни бўлса, иккинчи томондан, қийматнинг ўсиш жараёни бўлиб ҳисобланади. Масалан, тадбиркор ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ҳар бир тоннаси 1000 сўмдан 100 тонна, ҳаммаси бўлиб 100 минг сўмлик пахта толаси сотиб олди дейлик. У шу пахта толасидан ип йигиради, қўлланилган асосий воситалар амортизацияси, энергия ва бошқа харажатлар 20 минг сўмни, иш ҳақи 30 мингни ташкил этса, 30 минг сўмлик фойда оладиган бўлса ҳаммаси бўлиб яратилган маҳсулотнинг қиймати 180 минг сўмни, қўшилган қиймат 80 минг сўмни ташкил этган бўлади. Агар биз 80 минг сўмлик қўшилган қийматдан 20 минг сўмини амортизация, энергия ва бошқалардан иборат моддий харажатлар, яъни олдиндан яратилган қийматлар деб қарасак 60 минг сўмлик қиймат, яъни 30 минг сўмлик иш ҳақи ва 30 минг сўмлик фойда шу ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил қилинган янги қиймат ҳисобланади. Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш жараёнининг икки томонини қуйидагича ифода этишимиз мумкин (3-чизма). Ишлаб чиқариш жараёнини икки томонлама таҳлил қилиб ўрганилганда уни тўғри тушуниш имконини беради ва турли хил чалкашликлар, мунозарали тортишувларга чек қўяди. Бу ерда шуни ҳисобга олиш лозимки, олдинги ишлаб чиқариш жараёнининг маҳсули бўлиб, шу ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этаётган ишлаб чиқариш воситалари қиймати кўпаймаган ҳолда ўзи қанча қанча қийматга эга бўлса шу миқдорда аниқ меҳнат билан ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматлар қийматига ўтказилади. Ишчи кучи ва ишлаб чиқариш воситалари (натурал шакллари) Истеъмол қиймати, яъни нафлилиги Меҳнат жараёни ёки нафлиликнинг яратилиши ва кўпайиши жараёни Ишлаб чиқаришнинг омиллари Натижа: товар ва хизматлар Ишлаб чиқариш жараёни Қийматнинг ўсиш жараёни Капитал: ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучи қиймати Сарфланган ва қўшилган қиймат Download 1.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling