1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари


Download 1.2 Mb.
bet23/310
Sana06.04.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1277558
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   310
Bog'liq
иқтисод маруза

Хулосалар:
1. Ишлаб чиқариш жараёнида кишилар ўртасида содир бўладиган иқтисодий муносабатлар умумий ишлаб чиқариш муносабатларининг асосий негизини ташкил этиб, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол жараёнларида бўладиган муносабатларнинг тавсифини белгилаб беради. Шунинг учун уларни ўрганиш ўта зарур ҳисобланади.
2. Инсоният зарур неъматларни истеъмол қилмаса яшай олмаганидек, бу неъматларни ишлаб чиқармасдан ҳам туролмайди. Ишлаб чиқариш ва хизмат қилиш жараёнида инсоннинг яшаши учун зарур бўлган барча ҳаётий воситалар яратилади.
3. Бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш омиллари – ер, капитал, ишчи кучи ва тадбиркорлик қобилиятидан иборат бўлиб, улар ўзаро бир-бирларига таъсир кўрсатади. Бирининг ўзгариши иккинчисининг ўзгаришига таъсир кўрсатади.
4. Ишлаб чиқариш жараёнида барча омиллар ҳаракатда бўлади, лекин улар ичида жонли меҳнат, яъни ишчи кучи фаол бўлиб, у барча ишлаб чиқариш воситаларини ҳаракатга келтиради, уларга «жон киргизади», асосий капитал қийматининг йўқолиб кетмаслигини таъминлаб, янги яратилган товар ва хизматларга ўтказади. Ва ниҳоят, бу жараёнда янги товар ва хизматлар вужудга келади.
5. Янги вужудга келган товар ва хизматлар икки хил хусусиятга – нафлилик ва қийматга эга бўлиб, икки томонлама ҳисобга олинади: натурал-ашёвий (нафлилик) томонидан ва қиймат томонидан. Натурал-ашёвий томондан у уч қисмга: ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол буюмлари ва турли хизматларга бўлинади. Қиймат тарафидан ҳам уч қисмга: истеъмол қилинган ишлаб чиқариш воситалари қиймати (с), зарурий маҳсулот қиймати (v) ва қўшимча маҳсулот қиймати (m)га бўлинади.
6. Бундан 100 йилдан ошиқроқ илгари маржиналистлар томонидан кашф қилинган ва иқтисодиётнинг универсал қонуни деб аталган қонун – «кейинги қўшилган омил (қўшилган капитал, қўшилган меҳнат) унумдорлигининг пасайиб бориш қонуни» кўр-кўрона исрофгарчиликка, ортиқча харажатларга йўл қўйилмаса, ҳозирги замон фан-техника тараққиёти шароитида амал қилмайди.


Асосий таянч тушунчалар:
Ишчи кучи – инсоннинг меҳнат қилишга бўлган ақлий ва жисмоний қобилиятлари йиғиндиси.
Меҳнат қуроллари – инсоннинг табиатга, меҳнат предметларига таъсир қилишда восита бўлиб хизмат қиладиган нарсалар: машиналар, станоклар, тракторлар, плуглар, қурулмалар, ускуналар ва бошқалар.
Меҳнат предметлари – бевосита меҳнат таъсир қиладиган, яъни маҳсулот тайёрланадиган нарсалар (ер – сув, хом ашё, материаллар ва бошқалар).
Капитал – ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда ишлатилиб, ўз эгаларига даромад келтирадиган ишлаб чиқариш воситалари, товарлар ва пул маблағларидир.
Ер-сув – тупроқ унумдорлиги, ўтлоқлар, сувлар, ўрмон, қазилма бойликлардан иборат бўлган ва фойдаланишга тортилган табиий ресурслар.
Тадбиркорлик қобилияти – инсонда бўлган ташаббускорлик, ташкилотчилик, новаторлик, иқтисодий хавфдан, жавобгарликдан чўчимаслик ҳислатларининг бирлиги.
Ишлаб чиқариш жараёни – кишиларнинг мақсадни кўзлаб амалга ошириладиган фаолияти бўлиб, истеъмоли учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматларни яратишга қаратилган жараён. Ишлаб чиқариш жараёни бир томондан истеъмол қийматларини (нафлиликни) яратиш жараёни бўлса, иккинчи томондан қийматнинг ўсиши жараёнидир.
Ижтимоий ишлаб чиқариш – ўзаро боғлиқликда ва доимий алоқада бўлган барча индивидуал ишлаб чиқаришларнинг бирлигидан иборатдар.
Ишлаб чиқаришнинг умумий самараси – ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси билан унга сарфланган ресурс харажатлари ўртасидаги нисбат.
Зарурий маҳсулот – ишчи ва хизматчиларнинг зарурий иш вақтида яратилган ва ишчи кучини нормал ҳолатда сақлаш ва қайта тиклаш учун зарур бўлган маҳсулот.
Қўшимча маҳсулот – ишчи ва хизматчиларнинг қўшимча иш вақтида яратилган маҳсулот бўлиб, соф маҳсулотнинг зарурий маҳсулотдан ошиқча қисмидир. Қўшимча маҳсулот тадбиркорларга, мулкдорларга ва давлатга тегишлидир.
Ишлаб чиқариш функцияси – ишлаб чиқариш омиллари билан унинг самаралари ўртасидаги боғлиқликни билдиради.
Қўшилган капитал – ишлаб чиқаришда мавжуд банд бўлган капитал миқдори устига янги қўшимча равишда сарфланган капитал, бошқача қилиб айтганда капитал миқдорининг ўсган қисми.
Ўртача маҳсулот – жалб қилинган ишчи кучи ва капиталнинг бир — бирлигига тўғри келадиган маҳсулот миқдори.
Сўнгги қўшилган маҳсулот – сўнгги қўшилган омил (капитал ёки ишчи кучи) эвазига ўсган маҳсулот.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling