1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари
-жадвал. Ўзбекистон аҳоли пул даромадларининг таркиби ва унинг ўзгариши
Download 1.2 Mb.
|
иқтисод маруза
2-жадвал. Ўзбекистон аҳоли пул даромадларининг таркиби ва унинг ўзгариши
Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси. Уй хўжаликлари бюджетларини таҳлил қилиш материаллари. Аҳоли турмуш даражаси тушунчасини уларнинг ҳаёт кечириши учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматлар билан таъминланиши ҳамда кишилар эҳтиёжининг бу неъматлар билан қондирилиши даражаси сифатида аниқлаш мумкин. Аҳоли турмуш даражасининг БМТ томонидан тавсия этилган кўрсаткичлари тизими ўз ичига қуйидаги гуруҳларни олади: Туғилиш ва ўлиш даражаси ҳамда бошқа демографик кўрсаткичлар. Ҳаёт кечиришнинг санитар-гигиена жиҳатидан шароитлари. Озиқ-овқат товарларини истеъмол қилиш. Турар жой шароитлари. Маълумот ва маданият. Меҳнат қилиш ва бандлик шароитлари. Аҳолининг даромадлари ва харажатлари. Ҳаёт кечириш қиймати ва истеъмол нархлари. Транспорт воситалари. 10.Дам олишни ташкил этиш. 11.Ижтимоий таъминот. 12.Инсон эркинлиги. Бу асосий кўрсаткичлардан ташқари яна баъзи бир ахборотга оид кўрсаткичлар ҳам ажратиб кўрсатилади: аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯИМ, аҳоли жон бошига тўғри келувчи миллий даромад, аҳоли жон бошига тўғри келувчи истеъмол ҳажми ва бошқалар. Кишилар ҳаёт фаолияти учун зарур неъматлар тўплами меҳнат шароити, таълим, соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат ва уй-жой сифати каби хилма-хил эҳтиёжларни ўз ичига олади. Кишилар эҳтиёжларини қондириш даражаси жамият аъзоларининг алоҳида олган ва оилавий даромадлари даражасига боғлиқ. Турмуш даражасини мамлакат даражасида (бутун аҳоли учун) ва табақалашган микродаражада (аҳолининг алоҳида гуруҳи учун) қараб чиқиш мумкин. Биринчи ёндошув турли мамлакатларда аҳолининг турмуш даражасини аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот кўрсаткичи бўйича аниқлаб, қиёсий таҳлил қилиш имконини беради. Ўзбекистонда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ кўрсаткичининг ўсиш суръатлари 2000 йилда - 2,5 фоизни, 2003 йилда 3,2 фоизни, 2004 йилда 6,7 фоизни ташкил қилган. 2004 йилда мазкур кўрсаткичнинг юқори бўлиши аҳоли ўсиши сонига нисбатан (1,1%) реал ЯИМни (7,7%) юқори суръатларда ўсиши ҳисобига таъминланди. Ўзбекистонда реал ЯИМ 2004 йилда 1995 йилга нисбатан 42,2 % га ўсди. Download 1.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling