1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари


Капиталнинг халқаро ҳаракати - бу капиталнинг чет элда жойлаштирилиши ва ҳаракат қилиши


Download 1.2 Mb.
bet283/310
Sana06.04.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1277558
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   310
Bog'liq
иқтисод маруза

Капиталнинг халқаро ҳаракати - бу капиталнинг чет элда жойлаштирилиши ва ҳаракат қилиши. У чет элга қуйидаги шаклларда чиқарилади:
- хусусий ёки давлат капитали шаклида. Капиталнинг халқаро ташкилотлар йўли билан ҳаракати кўпинча мустақил шакл сифатида ажратилади;
- пул ва товар шаклида. Жумладан, капитал чиқариш машина ва ускуналар, патентлар, ноу-хау ҳамда товар кредитлари шаклида бўлиши мумкин;
- қисқа ва узоқ муддатли кредитлар шаклида;
- ссуда ва тадбиркорлик капитали шаклида. Ссуда шаклидаги капитал қуйилмалар бўйича фоиз, тадбиркорлик шаклидаги капитал эса фойда келтиради. Тадбиркорлик капитали тўғридан-тўғри ва портфелли инвестициялардан иборат бўлади. Тўғридан-тўғри инвестициялар шу капитал ҳисобига қурилган объект (корхона)лар устидан назорат қилиш ҳуқуқини беради, портфелли инвестициялар эса бундай ҳуқуқни бермайди. У одатда акция пакетлари ҳамда облигация ва бошқа қимматли қоғозлар шаклида берилади.
Халқаро иқтисодий муносабатларнинг анча мураккаб жиҳатларидан бири ишчи кучининг халқаро миграцияси ҳисобланиб, у ўз ифодасини ишчи кучи ресурсларининг анча қулай шароитда иш билан таъминлаш мақсадида бир мамлакатдан бошқасига кўчиб ўтишида топади.
Халқаро миграция жараёнини иқтисодий омиллар билан бирга сиёсий, этник, маданий, оилавий ва бошқа тавсифдаги омиллар ҳам тақозо қилади.
Халқаро миграция иккита асосий таркибий қисмни ўз ичига олади: эмиграция ва иммиграция. Эмиграция – мамлакатлардан доимий яшаш жойига чиқиб кетишни, иммиграция – мамлакатга доимий яшаш учун кириб келишни билдиради. Халқаро миграция шунингдек репатриация – яъни фуқароларни илгари чиқиб кетган мамлакатларига қайтарилиши жараёнини ҳам ўз ичига олади.
Халқаро мигрантлар бешта асосий тоифага ажратилади:

  1. иммигрантлар ва ноиммигрантлар;

  2. шартнома бўйича ишлашга келган мигрантлар;

  3. нолегал, яширин иммигрантлар;

  4. бошпана сўровчи шахслар;

  5. қочоқлар.

Фан-техника ютуқлари билан халқаро айирбошлаш бир қатор шаклларда амалга оширилади. У илмий-техникавий ахборотлар, мутахасислар, фан соҳаси ходимлари билан айирбошлашни, тадқиқот ва янгиликларни лицензия асосида беришни, илмий-тадқиқот ишлари ўтказишни, умумий фан-техника ва технологияни ишлаб чиқариш бўйича қўшма тадбиркорликни ўз ичига олади.
Илмий-техникавий ҳамкорликнинг муҳим шаклларидан бири халқаро инжиниринг ҳисобланади. Халқаро инжиниринг бир давлат томонидан бошқасига саноат ва бошқа объектларни лойиҳалаштириш ва қуриш жараёнига керакли ҳисоб-китоб лойиҳаларини бериш ҳамда инженерлик-қурилиш хизмати кўрсатишдан иборат бўлади.

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling