Мулкчилик ҳуқуқлари эса мулк субъектининг мулк объектига нисбатан муносабатидир, яъни ундан фойдаланиш ва назорат қилиш юзасидан келиб чиқувчи ҳуқуқлар мажмуидир:
СУБЪЕКТ
ОБЪЕКТ
Мулк субъектлари кўп даражали бўлиб, шу субъектлардан биронтаси ўзини мулк эгаси сифатида юзага чиқара олмаса, унда мулкчилик муносабатлари расмий ва юзаки тус олади.
4. Мулкчиликнинг турли шакллари ва уларнинг
иқтисодий мазмуни
Жамият ривожининг ҳозирги босқичида мулкчилик муносабатлари ўз ичига давлат мулкини, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва матлубот соҳаларидаги жамоа мулкининг хилма-хил турларини, ижтимоий ташкилотлар мулкини, уй хўжалиги ва шахсий томорқа хўжалиги ҳамда якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган меҳнаткашларнинг шахсий мулкини, ташқи иқтисодий муносабатлар соҳасидаги аралаш мулк шаклларини ва хусусий мулкларни олади.
Шу сабабли «Ўзбекистон Республикасининг мулкчилик тўғрисида»ги қонунида турли-туман мулклар қуйидаги мулк шаклларига киритилади: давлат мулки, жамоа мулки, хусусий мулк, шахсий мулк, аралаш мулк (3-чизма).
Мулкчилик шакллари
Хусусий мулк –
айрим кишилар ва гуруҳларга тегишли бўлган ҳамда даромад топишга қаратилган мулк
Жамоа мулки -
неъматларнинг муайян мақсад йўлида айрим жамоаларга бирлашган кишилар томонидан биргаликда ўзлаштирилиши
Давлат мулки - неъматларнинг давлат томонидан ўз вазифалари бажариши учун ўзлаштирилиши
Аралаш мулк –
турли мулк шакллари синтезидан ташкил топиб, неъматларнинг шунга мувофиқ тарзда ўзлаштирилиши
Якка тартибдаги хусусий мулк – неъматларнинг алоҳида олинган мулкдор томонидан ўзлаштирилиши
Do'stlaringiz bilan baham: |