1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари


Download 1.2 Mb.
bet9/310
Sana06.04.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1277558
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   310
Bog'liq
иқтисод маруза

Асосий таянч тушунчалар:
Иқтисодиёт – чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб, инсонлар учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва етказиб беришга қаратилган ва чамбарчас боғлиқликда амал қиладиган фаолиятлар бирлигини таъминловчи иқтисодий тизим.
Эҳтиёж - инсоннинг яшаши ва камол топиши учун керакли ҳаётий воситаларга бўлган зарурият.
Иқтисодий ресурслар – маълум даврда маълум бир мамлакат ихтиёрида тўпланган ва мавжуд бўлган ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, уларни истеъмолчиларга етказиб бериш ва истеъмол жараёнларида қўлланилиши мумкин бўлган воситалар, қўр-қутлар, имкониятлар ва манбалардир.
Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети – иқтисодий ресурслар чекланган шароитда жамиятнинг чексиз эҳтиёжларини қондириш мақсадида ҳаётий неъматларни (ва хизматларни) ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва уларни истеъмол қилиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар тизимини, ижтимоий хўжаликни самарали юритиш қонун – қоидаларини ўрганишдан иборатдир.
Иқтисодий қонунлар - иқтисодий ҳаётнинг турли томонларини, иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги такрорланиб турадиган, барқарор сабаб-оқибат алоқаларини, уларнинг ўзаро боғлиқлигини ифодалайди.
Иқтисодий категориялар - доимо такрорланиб турадиган иқтисодий жараёнлар ва реал ҳодисаларнинг айрим томонларини ифода этувчи илмий-назарий тушунчалар.
Услубият – иқтисодий жараёнларни илмий билишнинг принциплари, йўллари, қонун-қоидалари, аниқ ҳадислари тизимидир.
Илмий абстракция – иқтисодий жараёнларни илмий билишда қўлланиладиган усуллардан бири бўлиб, таҳлил пайтида ҳалақит берувчи иккинчи даражали воқеа-ҳодисаларни эътибордан четлаштириб, фикрни асосий ўрганилаётган ҳодисанинг асл моҳиятига қаратишдир.


Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар:

  • Иқтисодиёт тушунчаси ва унинг бош масаласи нима?

  • Эҳтиёж нима? Унинг қандай турларини биласиз?

  • Иқтисодий ресурс тушунчасига ва унинг турларига таъриф беринг.

  • Нима учун ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш инсоннинг турли хил фаолиятлари ичида энг асосийлари ҳисобланади?

  • Иқтисодиёт назарияси фанининг предмети нимадан иборат? У бошқа иқтисодий фанлар ичида қандай ўрин тутади?

  • Иқтисодиёт назарияси фан сифатида шаклланишида қандай илмий мактаб ва йўналишлар вужудга келган?

  • Иқтисодиёт назариясининг қандай вазифалари мавжуд? Бу вазифаларнинг бугунги кундаги аҳамияти нималарда намоён бўлади?

  • Иқтисодий қонунлар нима ва уларнинг қандай турлари мавжуд? Иқтисодий қонунларнинг иқтисодий категориялардан фарқи нимада намоён бўлади?

  • Иқтисодиёт назариясини ўрганишда қандай усуллардан фойдаланилади?

  • Макроиқтисодий таҳлил билан микроиқтисодий таҳлил ўртасидаги фарқ нимадан иборат?


Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling