Ялпи сарфлар ва ишлаб чиқариш ҳажмини таққослаш учун ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг миқдорий кўрсаткичи сифатида соф миллий маҳсулот (СММ), иқтисодиётда ялпи сарфлар сифатида истеъмол ҳажми ва соф инвестиция сарфларининг умумий суммаси (С+In) олинади. Мазкур моделда ялпи инвестициялар ўрнига соф инвестициялар кўрсаткичидан фойдаланиш ишлаб чиқариш умумий ҳажмини ифодалашда ЯИМ ўрнига
СММнинг қўлланиши билан изоҳланади. Иқтисодий мувозанат даражасини таҳлил қилиш жараёнини соддалаштириш мақсадида ялпи сарфлар таркибидаги давлат (G) ҳамда чет эл омили (Xn) эътиборга олинмайди.
Иқтисодий мувозанатнинг мазмуни ва таркибий тузилиши
Таъминланиш муддатлари бўйича
Таркибий тузилиши
Иқтисодий мутаносиблик
Иқтисодий нисбатлар
Бир лаҳзалик
Қисқа муддатли
Кўриниши бўйича
Макроиқтисодий
Микроиқтисодий
Хусусий
Ўрта муддатли
Узоқ муддатли
1-чизма. Иқтисодий мувозанатнинг мазмуни ва таркибий тузилиши.
Иқтисодиётнинг мувозанатли даражаси бу ишлаб чиқаришнинг шундай ҳажмики, у ишлаб чиқариш мазкур ҳажмини сотиб олиш учун етарли умумий сарфларни таъминлайди. Бошқача айтганда, соф миллий маҳсулот мувозанатли даражасида ишлаб чиқарилган товарларнинг умумий миқдори (СММ) харид қилинган товарлар умумий миқдорига (С+In) тенг бўлади
(1-чизма).
Ялпи харажатлар, С+In
(С+In=СММ)
С+In
С
Е Рецессион
(С+In)Е фарқ
Инфляцион
фарқ
In
45
СММЕ Реал ишлаб чиқариш ҳажми, СММ
Do'stlaringiz bilan baham: |