1-мавзу. ИҚтисодиёт назарияси фанининг предмети ва билиш усуллари


Абсорбция - ялпи ички маҳсулотнинг мазкур мамлакатдаги уй хўжаликлари, корхоналар ва давлатга реализация қилинадиган қисми


Download 1.2 Mb.
bet304/310
Sana06.04.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1277558
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   310
Bog'liq
иқтисод маруза

Абсорбция - ялпи ички маҳсулотнинг мазкур мамлакатдаги уй хўжаликлари, корхоналар ва давлатга реализация қилинадиган қисми.
Импортга тўловлар экспортдан олинган даромаддан ортиқча бўлса, бу мамлакатнинг жорий операциялар бўйича баланси тақчиллигини билдиради. Бу тақчиллик чет эл қарзлари ёрдамида, ёки активларнинг бир қисмини чет элликларга сотиш йўли билан молиялаштирилади ва бу капитал ҳаракати ҳисобида акс этади.
Экспортдан олинадиган даромад импортга сарфлардан ортиқ бўлса жорий операциялар ҳисоби ижобий қолдиққа эга бўлади.
Капитал ҳаракати ҳисобида активлар билан амалга ошириладиган барча халқаро битимлар ўз ифодасини топади. Булар чет элликларга акциялар, облигациялар, кўчмас мулк ва ҳ.к. сотишдан олинадиган даромадлар ҳамда чет элдан активлар сотиб олиш натижасида вужудга келадиган сарф харажатлар.



Капитал ҳаракати баланси

=

Активлар сотишдан тушумлар

_

Четдан активлар сотиб олишга сарфлар



Чет эл активларини сотиш чет эл валюталари заҳираларини кўпайтиради, уларни сотиб олиш эса камайтиради. Капитал ҳаракати ҳисоби ҳам тақчилликка ва ижобий қолдиққа эга бўлади.
Тўлов балансининг тақчиллиги Марказий банк (МБ) расмий заҳираларини қисқартириш ҳисобига молиялаштирилиши мумкин. Расмий заҳираларнинг асосийлари қуйидагилар:

Баланс тақчиллиги расмий заҳиралар ҳисобига молиялаштирилганда, ички бозорда чет эл валюталари таклифи ортади, миллий валюталар таклифи эса нисбатан камаяди ва унинг айирбошлаш курси нисбатан ўсиб миллий иқтисодиётга инқирозли таъсир кўрсатади.
Аксинча, тўлов балансининг актив қолдиғи Марказий банк расмий валюта эҳтиёжларининг ўсиши билан бирга борганда ички бозорда чет эл валюталари таклифини камайтиради, миллий валюта таклифи эса нисбатан ортади ва унинг айирбошлаш курси пасайиб, иқтисодиётга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади.
Марказий банк томонидан чет эл валюталарининг бундай сотилиши ва сотиб олиниши расмий заҳиралар бўйича операциялар дейилади. Бу операциялар Марказий банкнинг очиқ бозордаги операциялари билан бир хил эмас. Расмий заҳиралар билан операциялар натижасида жорий ҳисобдаги қолдиқ суммаси, капитал ҳаракати ҳисоби ва заҳиралар миқдорининг ўзгариши нолни ташкил қилиши зарур.
Мамлакат узоқ давр давомида жорий операциялар бўйича тақчилликни бартараф қилишни кечиктириши ва ўзининг расмий валюта заҳираларини тўлиқ сарфлаши натижасида тўлов баланси инқирози келиб чиқади. Мамлакатда ташқи қарзларни тўлаш ҳолатида бўлмаганлиги сабабли, чет элдан кредитлаш имконияти мавжуд бўлмайди.
Иқтисодиёт субъектларининг давлат ва Марказий банк сиёсатига ишончсизлиги тўлов баланси инқирозини чуқурлаштирувчи омил ҳисобланади. Миллий валюта қадрсизланишининг кутилиши чет эл валюталарига чайқовчиликка қаратилган талабни рағбатлантиради. Бу Марказий банкнинг миллий валюта қадрсизланишининг олдини олишга қаратилган ҳаракатини анча қийинлаштиради, чунки унинг расмий валюта заҳиралари бир вақтда тўлов балансининг тақчиллигини молиялаштириш ва чет эл валюталарига ўсиб борувчи чайқовчилик талабини қондириш учун етарли бўлмай қолади. Бундай ҳолда валюталарнинг «хуфёна бозори» вужудга келиб, ривожлана бошлайди.
Республикамизда давлат бюджети тақчиллиги ижобий тавсифга эгалиги, ташқи савдо айланмасида ижобий сальдога эришилганлиги (2004 йил 1037,0 млн. АҚШ доллари миқдорида) ва олтин-валюта заҳираларимизнинг йилдан-йилга кўпайиб бораётганлиги «...мамлакатимиз тўлов балансининг барқарорлигини таъминлашда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади ва ташқи иқтисодий шерик сифатидаги Ўзбекистонга бўлган ишончни орттиради»

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling