1-мавзу. ИҚтисодий таҳлилнинг ривожланиш тарихи ва фан сифатида шаклланиши (2 соат) Режа


Download 20.99 Kb.
bet2/2
Sana16.06.2023
Hajmi20.99 Kb.
#1513441
TuriАнализ
1   2
Bog'liq
1-amaliy mashg\'ulot

Тахлил вазифалари:

  1. Корхонанинг хар томонлама фаолиятини унинг иктисодини ривожлантириш даражаси ва суръатини урганиши.

  1. Бизнес режаларини объективлигига бахо бериш ва унинг бажарилиши устидан назорат урнатиш.

  1. Таъсир этувчи омилни аниклаш ва уларни микдор жихатидан улчаш улар асосида моддий мехнат ва молия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини аниклаш.

  1. Хужаликни юритиш самарадорлигини оширувчи резервларни ва устидан фойдаланиш йулларини аниклаш.

  1. Бошкарувнинг оптимал ечимларини танлаш.

2. Тахлилнинг предмети.


Хар бир фан уз преметига эга. Масалан: Фалсафа табиат-жамият ва тафаккурининг умумий конунларини урганади. Иктисодий назария эса ишлаб чикариш муносабатларини, ишлаб чикариш кучи билан узвий богланган холда ишлаб чикаришнинг объектив иктисодий конуни таксимот айрибошлаш ва моддий неъматини истеъмолини урганади. Булардан ташкари тармоклар буйича хам иктисодий фан мавжуд булиб, у тармокка хос булган конуниятини урганади. Бугунги кунда тахлил хаётий зарурдир. Энглс бундай деган эди: "Бир-бири билан боглик элементларни кандайдир бирлаштиришда канча таффакур булса, предметларни унинг элементларига булиб ажратишда хам шунча таффакур бор. Анализсиз синтез булмайди.
Демак, анализ билан синтез бирлиги объектив олам ходисаларини хар томонлама урганишга имкон беради. Бугунги кунда тахлил предмети хусусида иктисодчи олим ва мутахассислар уртасида маълум бир тухтамга келинмаган. Уларнинг тахлил предмети хусусида фикрларини куйидаги 3 гурухга булиш мумкин:
I. М.З.Рубиков, П.И.Савичев, М.Ф.Дъячков "Корхона фаолиятидаги хужалик жараёни тахлил предметини ташкил этади деб тушунтиради.
II. И.И.Поклад, Н.В.Денбинский ва бошкалар, "Корхона бирлашма ва юкори ташкилот хужалик фаолияти тахлил предметини ташкил килади"-дейди.
III. Е.В.Долгополов, Г.В.Советская ва бошкалар, " Ишлаб чикариш ва таксимотдаги ишлаб чикариш муносабати ва ишлаб чикариш ресурсларидан самарали фойдали тахлил предметидир " - дейди.
Ривожланишнинг хар бир боскичда энг долзарб булган масалалар хар бир фаннинг олдига куйиладиган вазифа ва муаммолар фаннинг предмети хусусида билдирилган таърифда уз аксини топиш керак. Шу нуктаи назардан бозор иктисоди шароитида энг долзарб масала бу ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш ва уч натижасида юкори фойда ва рентабеллика эришиш энг мухим вазифа хисобланади. Кейинги йилда нашр этилган тахлил бошкача адабиётларда унинг предмети хусусида куйидагича фикр билдирилган:

  • корхона бирлашма ассосацияси социал иктисодий самарадорлигини ва унинг фаолиятини молиявий натижасини объектив ва субъектив омил таъсирида иктисодий ахборот оркали вужудга келишида хужалик фаолиятини тахлилининг предметини ташкил этади. Тахлил предметида мулкчиликнинг турли хил шаклларидан катъий назар ишлаб чикаиш самарадорлигини ошириш ва уч натижасида фойда ва рентабелликни ошириш имкониятини уз аксини топган. Молиявий натижа.юкори ишлаб чикариш самарадорлигига эришиш куп жихатдан субъектив омилга, яъни рахбарнинг тадбиркорлиги билим даражаси ишни яхши ташкил эта билишга богликдир.

Предмет хусусидаги тарифда объектив омил хусусида хам суз юритилади. Объектив омил киши фаолиятига боглик булмай амал килади. Унга хом-ашё, минерал ёкилги, нархлари узгариши, иш хаки буйича тарифининг узгариши, транспорт тарифларининг узгариши ва бошкалар киради. Предмет хакидаги таърифда информация маълумотлари хусусида хам суз юритилади. Тахлил иктисодий ахборотлар асосида амалга оширади.
Тахлилнинг турлари:

  • тезкор тахлил.

  • жорий тахлил.

  • истикболли тахлил.

Тезкор тахлил-хужалик системасини оператив бошкаришда мухим роль уйнайди. Тезкор тахлилнинг асосий вазифаси хужалик системасини фаолиятини юритишни доимо назорат килиш, хамда махсулот ишлаб чикариш ва реализацияси буйича режанинг бажарилиши уз вактида ички ишлаб чикариш резервларини аниклаш, уларни базис режани бажарилишига сафарбар этишдан иборат.
Жорий тахлил-бухгалтерия ва статистик хисоботлар асосида корхона фаолиятининг йил, квартал, ой давомидаги иш фаолияти натижаларига бахо беришда ишлатилади.
Истикболли тахлил-узига хос хусусияти булиб, хужалик фаолиятидаги узгариш ва жараёнларни тахлил этишда улардан келгусида фойдаланишини максад килиб куяди.

Хулоса.


Хужалик фаолиятининг тахлили купгина иктисодий фанлар билан узвий богликлик, жумладан иктисодий назария, бухгалтери хисоби, статистика, тармок иктитсоди ва бошкалар.
Бухгалтерия хисоби-тахлил учун асосий манбаа хисобланади. Бухгалтерия хисоботида корхона маблаглари ва унинг манбалари бир-бири билан узвий богликлик холда уз аксини топган. Тахлил жараёнида бухгалтерия хисоби ва хисоботи маълумотларига ишлов бериш натижасида бухгалтерия хисобини янада такомиллаштириш буйича уз фикр-мулохазаларини билдиради. Тахлил аудит билан хам узвий богланган.
Статистик усуллардан уртача микдор, гурухга ажратиш, индекс усуллари тахлилда кенг кулланилади. Статистик усулдан фойдаланиш статистика билимига унинг услубидан хабардор булишини таказо этади.

Таянч иборалари


Ходиса, жараён, бошкарув вазифалари, хужалик жараёнлари, ишлаб чикариш, иктисодий ресурслар, хужалик жараёнлари, бизнес режа, ишлаб чикариш самарадорлиги, имкониятлар.
Download 20.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling