Бозор иқтисодиёти – бу товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомаласи қонун-қоидалари асосида ташкил этиладиган ва бошқариладиган иқтисодий тизимдир. Иқтисодиётни қандай тушуниш керак? Иқтисодиётни қандай тушуниш керак? Биринчидан, «Иқтисодиёт» деганда, хўжалик, тармок худуд, бирлашмалар, корхоналар ва фирмалар тушунилади; Иккинчидан, «Иқтисодиёт» бу ишлаб чиқариш, тақсимот, айрибошлаш ва истеъмол фазаларида вужудга келган инсонлар, хўжалик субъектлари ўртасида моддий ва бошқа бойликлар билан боғлиқ муносабатлардир; Учинчидан, «Иқтисодиёт» бу сиёсат, яъни давлат сиёсати, давлатлараро алоқалар ва хоказолардан иборатдир. Ва нихоят тўртинчидан, «Иқтисодиёт» бу фан. Фан – бу табиат, жамият ва инсон тафаккури, ижтимоий тараққиётни таҳлил қилиш ва умумлаштирилган билимлар йиғиндисидир. Бу билимлар орқали инсоният табиат сирларини чуқур ўрганиш имкониятига эга бўлади, техника ва технологияни, ҳамда ижтимоий-иқтисодий тараққиётни муҳим муаммоларини хал қилади. Фан – бу табиат, жамият ва инсон тафаккури, ижтимоий тараққиётни таҳлил қилиш ва умумлаштирилган билимлар йиғиндисидир. Бу билимлар орқали инсоният табиат сирларини чуқур ўрганиш имкониятига эга бўлади, техника ва технологияни, ҳамда ижтимоий-иқтисодий тараққиётни муҳим муаммоларини хал қилади. Ижтимоий меҳнат тақсимоти чуқурлашиши, бозор муносабатлари шаклланиши билан хўжалик юритишни онгли равишда тартибга солиш ғояси туғила бошлайди. Чунки у уюштирилмаган иқтисодий фаолиятни (минглаб хўжалик субъектларини) онгли равишда тартибга солмаслик ижтимоий халоқатларга олиб келиши мумкин. Ижтимоий меҳнат тақсимоти чуқурлашиши, бозор муносабатлари шаклланиши билан хўжалик юритишни онгли равишда тартибга солиш ғояси туғила бошлайди. Чунки у уюштирилмаган иқтисодий фаолиятни (минглаб хўжалик субъектларини) онгли равишда тартибга солмаслик ижтимоий халоқатларга олиб келиши мумкин. Инсоният ижтимоий–иқтисодий фаолият юритиш жараёнида учта бир–бирига боғлиқ бўлган муаммоларга дуч келади. Булар қанақа муаммолар?
Do'stlaringiz bilan baham: |