1-мавзу: Жаҳон молиявий –иқтисодий инқирози шароитида иқтисодий фанларнинг ўрни ва аҳамияти


Download 141.95 Kb.
bet1/8
Sana30.04.2023
Hajmi141.95 Kb.
#1416804
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-мавзу

1-мавзу: Рақамли иқтисодиёт ривожланиши шароитида иқтисодий фанларнинг ўрни ва аҳамияти

РЕЖА:

1.1. Рақамли иқтисодиёт ривожланиши шароитида иқтисодий фанларнинг ўрни ва аҳамияти

1.2. Оммавий овқатланиш соҳаси иқтисодиёти фанининг бошқа иқтисодий фанлар билан боғлиқлиги

1.3. Оммавий овқатланиш соҳаси иқтисодиёти фанининг объекти ва предмети

1.4. Оммавий овқатланиш соҳаси иқтисодиёти фанининг усуллари

1.1. Рақамли иқтисодиёт ривожланиши шароитида иқтисодий фанларнинг ўрни ва аҳамияти

Бозор тушунчаси бозор иқтисодиётининг марказий категорияси бўлиб, иқтисодиёт назариясида ҳам, хўжалик юритиш амалиётида ҳам, барча мамлакатлар тажрибасида ҳам қўлланиладиган илмий-амалий тушунчадир. Энг аввало «бозор» ва «бозор иқтисодиёти» тушунчаларининг бир-биридан фарқланишини таъкидлаб ўтишимиз лозим. Чунки, кўпинча бу икки тушунчани бир хил маънода ифодалаш, баъзи адабиётларда синоним сўзлар сифатида қўллаш ёки уларни чалкаштириш ҳоллари учрайди. Бозор жамиятда бозор иқтисодиёти шакллангунга қадар меҳнат тақсимотининг рўй бериши натижасида вужудга келган бўлиб, у ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг айирбошлаш жараёнини ўз ичига олади. Бозор иқтисодиёти эса бозор муносабатларининг тарихан узоқ давр мобайнида ривожланиши натижаси бўлиб, товар-пул қонунлари асосида ташкил этилувчи ва фаолият кўрсатувчи иқтисодий тизимни англатади.

Бозор иқтисодиёти такрор ишлаб чиқаришнинг барча фазаларини: ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол жараёнларини қамраб олади. Бозор эса фақат битта фазани, яъни айирбошлаш фазасини ўз ичига олади.

Бозор иқтисодиёти такрор ишлаб чиқаришнинг барча фазаларини: ишлаб чиқариш, айирбошлаш, тақсимлаш ва истеъмол жараёнларини қамраб олади. Бозор эса фақат битта фазани, яъни айирбошлаш фазасини ўз ичига олади.

Бозор – ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар (сотувчилар ва харидорлар) ўртасида пул орқали айирбошлаш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар мажмуаси


Download 141.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling