1-мавзу. Кадрлар тайёрлашнинг миллий модели ва унинг таркибий қисмлари. Ўзбекистон Республикаси таълим тизими. (2 соат)


Таълим муассасаси менежменти” фанидан 1-оралиқ назорати учун коллоквиум саволлари


Download 183.8 Kb.
bet42/43
Sana28.12.2022
Hajmi183.8 Kb.
#1070801
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43
Bog'liq
talim-muassasasi-menezhmenti-2009 (1)

Таълим муассасаси менежменти” фанидан 1-оралиқ назорати учун коллоквиум саволлари



  1. Кадрлар тайёрлашнинг миллий модели – таълим муассасаси менежментининг методологик асоси.

  2. Шахс – бошқарув объекти ва субъекти.

  3. Давлат ва жамиятнинг таълим муассасасини бошқаришдаги ўрни.

  4. Фан, узлуксиз таълим ва ишлаб чиқаришнинг таълим муассасассини бошқаришдаги уйғунлиги.

  5. Таълим тизими тушунчаси.

  6. Давлат ваколатли бошқарув органлари ва уларнинг фаолияти.

  7. Таълим муассасаси менежментининг предмети, мақсад ва вазифалари.

  8. Таълим муассасаси менежментининг илмий-тадқиқот методлари.

  9. Таълим муассасасида педагогик менежмент.

  10. Давлат бошқарувининг асосий белгилари.

  11. Жамоат бошқарувининг асосий белгилари.

  12. Таълим муассасаси менежментини демократлаштириш ва инсон-парварлаштириш принципи.

  13. Менежментда тизимлилик ва ягоналик принципи.

  14. Марказлашган ва марказлашмаган менежментнинг рационал уйғунлиги принципи. принципи.

  15. Таълим муассасасини бошқаришда ахборотнинг тўлиқлиги ва объек-тивлиги принципи.

  16. Педагогик тизимнинг ҳаракатлантирувчи омиллари.

  17. Педагогик тизимни амалга оширишнинг ижтимоий-педагогик ва вақт билан боғлиқ шарт-шароитлари.

  18. Педагогик тизим тузилишининг таркибий қисмлари.

  19. Бошқарув маданиятининг асосий таркибий қисмлари.

  20. Таълим муассасаси раҳбар ходимларининг вазифалари, ҳуқуқ ва маж-буриятлари.

Таълим муассасаси менежменти” фанидан 2-оралиқ назорати учун тест саволлари


1. Педагогик тахлилнинг моҳияти нимадан иборат?



  1. мактаб раҳбари билан ўқитувчилари орасидаги қарама-қаршилик

  2. педагогнинг фаолиятилаги камчиликларни топиш

  3. *педагогик жараённинг ривожланиш йўналиши ва шароитини аниқ-лаш, уни бошқариш хақидаги таклифларни киритиш

  4. ўқувчиларнинг ўзлаштиришини ошириш

2. Педагогик таҳлилининг асосоий объектларини топинг.



  1. синфдан ташқари тарбиявий тадбирлар

  2. *дарс, дарсдан ташқари тадбирлар ва таълим муассасаси бажарган ўқув йили давомидаги ишларининг якуни.

  3. ота-оналар билан олиб бориладиган ишлар

  4. мактаб хужжатлари

3. Ишнинг умумий йўналиши, мазмуни, шакли ва методларини аниқлаш, бу –...



  1. *бошқарув фаолиятининг мақсади

  2. таълим муассасасининг вазифаси

  3. раҳбарнинг муаммоси

  4. мактаб кенгашининг вазифаси

4. Бошқарувда мақсадни шакллантириш бир неча даражада амалга ошири-лади:



  1. асосий мақсадни белгилаш, қўшимча мақсадни аниқлаштириш

  2. *умумий мақсадни белгилаш, умумий мақсадни аниқлаштириш, вазиятга кўра мақсадларни ишлаб чиқиш

  3. якка ходим мақсадини белгилаш, жорий ва фурсатли мақсадларни белгилаш

  4. оддий, анъананвий мақсадларни, муаммоли мақсадларни, инновацион мақсадларни аниқлаштириш

5. Таълим муассасаси иш режалари турларини кўрсатинг.



  1. ўқитиш режаси, тарбия режаси

  2. *муддатли (перспектив), йиллик, якуний режалар

  3. жорий, оралиқ, якуний режалар

  4. дарс режаси, тарбиявий тадбирлар режаси

6. Таълим муассасасида бошқарувчилик фаолиятини ташкил этиш шакллари қўйидагилар:



  1. педагогик кенгаш, ота-оналар кенгаши, ўқувчилар кенгаши

  2. жамоат ташкилотларининг йиғини, мактаб кенгаши, конференция

  3. *таълим муассасасининг кенгаши, педагогик кенгаш, директор бошқа-радиган мажлис, директор ўринбосарларининг мажлиси, тезкор йиғи-лишлар, методик семинарлар

  4. метобирлашма, синф раҳбарларининг бирлашмалари, педагогик кенгаш

7. Таълим муассасаларининг фаолиятини, тузилишини аниқлайдиган қоида-лар йиғиндиси нима деб аталади?



  1. “Таълим тўғрисидаги” Қонун

  2. таълим муассасасининг Устави

  3. *таълим муассасасининг Низоми

  4. Конституция

8. Педагогик жамоанинг ёки ўқитувчининг фаолиятидаги аниқ бир йўналиш-ни ўрганиш нима деб аталади?



  1. *мавзули назорат

  2. якуний назорат

  3. фронтал назорат

  4. жорий назорат

9. Педагогик жамоанинг ёки ўқитувчининг фаолиятидаги барча йўналишлар-ни ўрганиш нима деб аталади?



  1. мавзули назорат

  2. якуний назорат

  3. *фронтал назорат

  4. жорий назорат

10. Таълим муассасаси хужжатларини ўрганиш, назорат, оғзаки ва ёзма назорат ишлари, анкета ўтказиш, илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш, хронометраж, диагностика – ...



  1. таълим муассасаси ички назоратининг шакллари

  2. таълим муассасаси ички назоратининг қуроллари

  3. *таълим муассасаси ички назоратининг методлари

  4. таълим муассасаси ички назоратининг турлари

11.Таълим муассасаси ички назоратининг шакллари:



  1. *алоҳида, синф-умумлаштирувчи, предметли-умумлаштирувчи, мавзули-умумлаштирувчи, комплекс-умумлаштирувчи

  2. мавзули, фронтал

  3. синф-дарс, белль-ланкастер, дальтон-режа, мангейм

  4. индивидуал, гуруҳ, фронтал

12. Таълим муассасасининг ички назоратини ташкил этишга қўйиладиган талаблар:



  1. самарадорлик, мустаҳкамлик, тушунарлилик, кетма-кетлилик

  2. *тизимлилик, объективлилик, ҳаракатлилик, компетентлик (хабардорлик)

  3. илмийлик, тизимлилик, онглилик, кўргазмалилик

  4. индивидуал, оммавий

13. Ўқитувчиларни ишга қабул қилиш, уларни ишдан бўшатиш кимнинг


вазифаси?

  1. халқ таълими вазирлигининг маҳаллий органлари вазифаси

  2. таълим муассасаси кенгашининг вазифаси

  3. *таълим муассасаси раҳбарининг вазифаси

  4. таълим муассасаси раҳбарининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосарининг вазифаси

14. Мактабни бошқаришда директор қандай хужжатга асосланади?



  1. “Таълим тўғрисидаги” Қонунга

  2. *таълим муассасасининг Уставига

  3. таълим муассасасининг Низомига

  4. йиллик иш режасига

15. Қўйидагиларнинг қайси бири ўзини-ўзи бошқаришнинг юқори органи бўлиб хисобланади?



  1. *педагогик кенгаш

  2. методик кенгаш

  3. мактаб кенгаши

  4. мактаб жамоасининг конференцияси

16. Мактаб кенгаши – бу...



  1. аъзоларини раҳбар тайинлайдиган шахсий бошқариш органи

  2. *коллегиал бошқариш органи

  3. ота-оналарнинг жамоатчилик органи

  4. ўқувчиларнинг жамоатчилик органи

17. Янгилик, оптималлик, натижавийлик, оммавий тажрибаларда педагогик инновацияни ижодий фойдаланиш – бу...



  1. *педагогик инновациянинг мезонлари

  2. педагогик инновациянинг методлари

  3. педагогик инновациянинг принциплари

  4. педагогик инновациянинг йўналишлари

18. Педагог кадрлар аттестациясини ташкил этиш жараёнида қуйидаги ишлар амалга оширилади:



  1. педагог кадрлар ўз мутахассислиги ҳамда меъёрий-ҳуқуқий ва маъна-вий-маърифий йўналишлар бўйича тест синовидан, суҳбатдан ўткази-ладилар

  2. педагог ўқитаётган фан бўйича ўқувчиларнинг билим ва ўзлаштириш даражаси ўрганилади

  3. ўқувчилар ўртасида социологик сўровлар ўтказилади

  4. *барча жавоблар тўғри

19. Қайси жавобда ўқитувчиларнинг профессионал малакасини оширишнинг жамоавий шакллари кўрсатилган?



  1. мактаб кенгаши, педагогик кенгаш, методик кенгаш

  2. дарс, практикумлар, семинарлар, лаборатория ва факультатив машғулотлар;

  3. *методбирлашмалар, педагогик ўқишлар, малака ошириш институтлари, илмий-амалий анжуманлар, муаммоли семинарлар;

  4. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни, «Умумий ўрта таълим мактаби тўғрисида»ги Низом, «Умумий ўрта таълим мактаби Устави»;

20. Мактабда методик ишларнинг асосий шакллари қайси жавобда тўғри кўрсатилган?

  1. *методбирлашмалар, методик кенгаш, методик оператив ёрдам, метод кабинет, илғор тажриба мактаби, индивидуал методик иш, очиқ дарслар

  2. мактаб кенгаши, Педагогик Кенгаш, Методик Кенгаш

  3. ўқув дастури, ўқув қўлланмаларини ўрганиш, методик қайта ишланмалар, мустақил таълим

  4. илғор педагогик тажрибаларни тўплаш, психологик-педагогик ва ўқув-методик адабиётлар, дастурлар ва дарсликларни ўрганиш


Download 183.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling