1-Мавзу. Касб этикаси фанининг мақсади, вазифалари ва аҳамияти


XXI асрда меҳнат муносабатларида касбий этиканинг аҳамияти


Download 30.6 Kb.
bet2/3
Sana29.12.2022
Hajmi30.6 Kb.
#1072185
TuriСеминар
1   2   3
Bog'liq
1-мавзу. Маъруза матни

XXI асрда меҳнат муносабатларида касбий этиканинг аҳамияти
Ҳар бир касб эгаси биринчи навбатда ўзи яшаётган жамият аъзоси ва давлат фуқароси ҳисобланади. Шу сабабли ҳам у касб этикаси қоидаларидан ташқари умуминсоний этикет қоидаларини билишлари шарт. Ушбу фан доирасида эса фақат касбий этика ва этикет билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади. Улар фаннинг предметини ташқил қилади ва қуйидагилардан иборат:

  • касбий гуруҳ аъзоларининг бир–бирлари билан муносабат қилиш қоидалари

  • касбий ахлоқ турлари, категориялари ва уларнинг сифатли хизмат кўрсатишдаги аҳамияти;

      • ташкилот, корхона ва муассасаларда касбий муносабат воситалари ва қоидалари ҳамда сўзлашиш ва бахслашиш этикети;

      • касбий корхоналарда аҳолига ва сайёҳларга хизмат кўрсатиш этикет қоидалари;

      • хизмат кўрсатиш соҳасида мутахассис - раҳбар ходимларнинг муомала қилиш этикети; уларнинг касбий кийимларига ва кийинишига қўйиладиган талаблар;

      • овқатланиш этикети.

      • мамлакатимизда касб этикасининг маълум соҳалари бўйича ишлаб чиқарилаётган махсус ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ва уларнинг мазмун моҳияти ва бошқалар.

Ўқув фанининг асосий вазифаси унинг предмети билан бевосита боғлиқ бўлади. Шу сабабли ҳам «Касб этикаси»нинг асосий вазифаси касбий гуруҳ аъзоларининг кўчада, жамоат жойларида, оиласида ва бир-бирлари билан муомала қилиш қоидалари, ўз касбини бажариш учун муносабат ва ҳатти–ҳаракат қилиш қоидалари бўйича назарий билимларга ва амалий кўникмаларга эга бўлган хизмат кўрсатиш соҳасида мутахассисларни тайёрлашдан иборат.
Инсон жамият ҳаётининг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида фаолият юритади, ана шу жараён давомида турли хил кишилар, гуруҳлар билан алоқада бўлади. Ҳар қандай алоқадорлик одамларга қандайдир мажбурият юклайди. Ана шу мажбуриятни бажариш бурчни келтириб чиқаради.
XXI асрга келиб жамиятдаги ҳар бир соҳа том маънода глобаллашувнинг шиддатига мослашишга мажбур бўлмоқда. Замонавий жамият маълум тор мутахассисликка ихтисослашган қоидалар ва меъзонларга амал қилувчи кадрлардан умумий этикет нормалари, касб бўйича ахлоқий қоидаларга ҳам риоя этишни талаб қилмоқда. Афсуски, бу жараёнда асосий вазифани бажариши керак бўлган таълим соҳаси маълум даражада оқсамоқда ва бу корхоналардан ходимларида айнан ахлоқий хусусиятларни, умумий этикет меъёрларига амал қилиш кўникмасини шакллантириш учун қайта ўқитишни ташкил этишни талаб қилмоқда.
Соҳа мутахассисларида бўлган рус тадқиқотчиси В.Солоухин ўзининг «Шартлилик ҳақида шартлашиб олайлик» мақоласида шундай ёзади: «Менинг ҳам бошқалар сингари яхши ўқитувчиларим бўлган. Улар менга география, физикадан ҳамда Тургенев ўз даври дворян тузумини фош қилганлигидан илм беришган. Лекин ҳеч ким, ҳеч қачон жамиятда ўзимни қандай тутишим кераклигини ўргатган эмас. Зинадан кўтарилаётганда ёки тушаётганда сакраб юриш хунуклиги, аёл киши билан суҳбат чоғида қўлни чўнтакда ушлаш яхши эмаслигини ўргатмаган.
Шунингдек, ҳар бир соҳа эгаси профессионал этикетга эга бўлиши зарур. Хорижий мутахассисларимизни фикрича, қуйидаги қоидаларга амал қилгандагина ҳақиқий касб эгаси бўлиши мумкин, дея изоҳ беришади яъни:
1. Соҳаси ва йўналиши, яъни мутахассислиги бўйича йиғилган шахслар (масалан, кутубхоначилар, шифокорлар, ахборот технологиялари соҳаси вақиллари ва бошқалар).
2. Касбий соҳага йўналтирилган алоҳида махсус стандарт асосида иш олиб борадиганлар.
3. Аёл билан учрашганда биринчи бўлиб қўл бериш мумкин эмаслиги, агар аёл лозим кўриб қўлини ўзатсагина, қўл узатиш кераклигини англаган шахслар.
Касб этика бўйича мутахассис Леандро Валенте ўзининг “этикетнинг олтин қоидаси" асарида қуйидагиларни келтиради:
1. Ҳар доим яхши нарсаларга қараб интилиш керак, бу биринчи қоида. Яхшилик деганда, яхши хизмат, жамоат ва раҳбар тасарруфида сиз ҳақингизда яхши фикр қолдириш керак
2. Садоқат билан хизмат қилиш. Ҳар соҳанинг масъулияти бор, унга амал қилиш зарур.
3. Касбдошлар орасида ўзаро ҳурмат ва ишонч қозониш, бир-бирига дўстона ва яхши муомалада бўлиш. Жамоани ва ўз-ўзини ҳурмат қилиш ҳар бир мутахассис учун керак.
4. Касбдошларингиз билан дўстона муносабатда бўлишингиз керак.
5. Ҳаққоний, адолатли бўлиш – ҳар бир инсоннинг маънавий аспекти. Бу хусусиятни иш жараёнида ҳар бир инсонда ижобий жиҳатларини намоён ўлишида кузатиш мумкин.
6. Билимли, ҳиссиётли, хулқ атворли бўлиш ва бошқаларга намуна бўлиш иш жараёнининг энг яхши хислатларидан биридир.
7. Ҳар бир инсон одоб-ахлоқли ва намунали хулқли бўлиши, этикет қоидаларига амал қилиши доимо керак.
8. Ҳар доим ҳар бир инсон саҳий, кўнгли тоза, шахсий ҳаётда хушхулқли бағрикенг бўлиши талаб қилинади.
9. Ҳар қандай ахборотни (сирни) ҳар бир инсон сақлай билиши, шундагина жамоа олдида ҳурмат қозониши ва карерага эга бўлиши ва жамоат олдида катта ҳурмат қозониши лозим.
10. Барчага сиз яхши хулк-атворингиз ва касбий маҳоратингиз билан намуна бўлишингиз зарур.
Бўлажак мутахассисларнинг ижтимоий ва сиёсий дунёқарашларини, маънавий қиёфасини, ҳамда мутахассислиги бўйича муваффақиятли фаолият кўрсатиш учун зарур бўлган назарий билимларини ва амалий кўникмаларини шакллантириш учун бакалавриат даврида талабалар мутахассис фан материалларини ўзлаштиришларикерак. Ўқув режаларида фанлар гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий, математика ва табиий илмий, умумкасбий ҳамда махсус фанлар гуруҳларига бўлиниб кўрсатилади. Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар гуруҳи бўлажак мутахассисларнинг ижтимоий-сиёсий дунёқарашларини ҳамда маънавий қиёфасини шакллантириш учун хизмат қилади. Математика ва табиий илмий фанлар гуруҳи ёшларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун имконият яратади. Умумкасбий ҳамда махсус фанлар гуруҳлари ёшларда мутахассислиги бўйича зарурий назарий билимлар ва амалий кўникмалар мажмуини шакллантиради.
Хорижий манбаларга асосан, касб эгалари қуйидагиларни билиши лозим ҳисобланган:

  1. Ҳар қандай касб эгаси қасамёдини бузмаслиги ва унга амал қилиши ва касбий моҳир устаси ўлиши зарур.

  2. ХVI асрда: ҳар бир соҳа мутахассиси ўз соҳаси билан бир қаторда учта касбга - диний, тиббиёт ва қонунларни билиши лозим бўлган.

  3. ХIХ асрда: янги касблар пайдо бўлган ва эски касб мутахассисларига каттароқ ҳурмат қилишган.




Download 30.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling