1-Мавзу. Касб этикаси фанининг мақсади, вазифалари ва аҳамияти
Касбий этика фанининг бошқа фанлар билан алоқадорлиги
Download 30.6 Kb.
|
1-мавзу. Маъруза матни
Касбий этика фанининг бошқа фанлар билан алоқадорлиги.
Касбий этика фани умумкасбий фанлар гуруҳига киритилган. Бу фан бўлажакда ҳар томонлама етук мутахассисларни тайёрлашда катта аҳамиятга эга. Ушбу фан материаллари бўйича бўлажак мутахассислар муваффақиятли фаолият кўрсатиш учун зарурий умумий ва касбий ахлоқий қоидаларни ва меъёрларни ўрганадилар. Ушбу фаннинг мутахассислар тайёрлашдаги ўрни ана шундан иборат. Табиатда биронта воқеа ўз-ўзидан содир ва биронта нарса ўзича пайдо бўлмайди. Воқеаларнинг содир ва нарсаларнинг пайдо бўлиши бир-бирлари билан боғлиқ бўлади. Фанлар ҳам ўз-ўзидан вужудга келмайди. Бир фан бошқа фандан ажралиб чиқиши ёки бир нечта фанлар ўртасида пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун касбий этика ўқув фани ўқув режасининг бошқа фанларидан ажратилган ҳолда ўқитилади дейиш хато бўлади, чунки у диншунослик, фалсафа, руҳшунослик (психология), социология, маданиятшунослик, иқтисодий география ва экология, сайёҳларга хизмат кўрсатиш ҳамда сервис хизматларини ташкил этиш каби фанлар билан ўзаро боғлиқ. Ушбу қўлланмада касбий этика фанининг диншунослик, психология, фалсафа, маданиятшунослик, иқтисодий география ва экология ҳамда сайёҳларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш фанлар билан асосий боғлиқлик жойлари кўриб чиқилади. Этиканинг шаклланишида ва ривожланишида диннинг аҳамияти жуда ҳам катта. Масалан, Ислом динида ва унинг муқаддас китоби бўлган Қуръони Каримда ахлоқий қоидаларга алоҳида эътибор берилган ва унинг энг муҳим тушунчалари таърифланган, инсониятни уларга амал қилишга ундалган. Бу ахлоқий қоидалар қуйидагилардан иборат: яхшилик қилиш, кечиримли бўлиш, сабр-қаноатли бўлиш, алдамаслик, ширинсуханлик ота-онани,ўзидан катта ёшлиларни ҳурмат қилиш, ор-номусли, садоқатли бўлиш ва бошқалар. Бошқа динлар ҳам жамиятнинг аҳлоқий қоидаларининг шаклланишида ва ривожланишида катта рол ўйнаган. Ушбу қоидалар касбий этиканинг ҳам асосий категориялари, меъзонларини ташкил этади. Касбий этика фалсафа фани билан ҳам бевосита боғлиқ бўлиб, улар бир хил масала, яъни ахлоқ билан шуғулланади. Агар фалсафа (аниқроғи ахлоқ фалсафаси) ахлоқнинг келиб чиқиш тарихини ва унинг ривожланиш қонуниятларини ўрганса, касбий этика эса унинг маълум касбга хосланган амалий томонларини ўрганади. Шундай қилиб, фалсафа ахлоқнинг назарий масалалари билан шуғулланади, касбий этика жамиятда, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларда қўлланиладиган ахлоқий қоида ва меъёрларни ўрганади. Психология ва касбий этика фанлари ўртасида ҳам маълум боғлиқлиқ мавжуд. Агар руҳшунослик фанининг меҳнат психологияси бўлими меҳнат турига хос хоссаларнинг одамга руҳий таъсирини ўрганса, касбий этика фани эса турли касб эгаларининг қандай ахлоқий қоидаларга риоя қилиш кераклигини ўрганади. Касбий этика иқтисодий география ва экология фанининг экология қисмига алоқадор. Экология ва касбий этиканинг бир–бирлари билан чамбарчас боғлиқлиги, айниқса охирги йилларда, тасдиқланмоқда. Маълумки, жамият аъзоларининг табиат қонунларига риоя қилмаслиги ва ундан ёвузларча фойдаланишлари натижасида охирги йилларда экологик фожиали ҳолатлар вужудга келмоқда. Улардан бири дунёда ўртача йиллик ҳароратнинг ошиб бориши ва унинг натижасида мўзликларнинг эриши,ёки баъзи бир минтақаларда, масалан Орол денгизи кўрфазида курғоқчиликнинг юзага келиши ва бошқалар. Келиб чиқиши мумкин бўлган фожиаларнинг олдини олиш ва табиатдан оқилона фойдаланиш унинг қоида ва меъёрларини амалга зудлик билан тадбиқ этишни талаб қилинади. Маълумки, амалий меъёр ва қоидаларни ишлаб чиқиш этика ва унинг таркибий қисмларидан бўлган касбий этика фанининг асосий масалаларидан ҳисобланади. Маданиятшунослик ва касбий этика фанларининг ўртасида ҳам ўзвий боғлик мавжуд, чунки касбий этика фани одамларга ва касб гуруҳларига ахлоқий қонун ва қоидаларни ўргатиш орқали уларнинг ҳамда жамиятнинг умумий маданиятини оширишга ёрдам беради. Касбий этика фани бошқа соҳалар, чунончи хизмат кўрсатишни ташқил этиш билан ҳам бевосита алоқадор. Унинг боиси шундан иборатки, аҳолига хизмат кўрсатишда овқатланиш корхоналари ходимлари этика қоидаларига қатъий риоя қилишлари шарт. Бу ушбу соҳада тегишли ташкилотнинг корпоратив обрўсига, бозордаги брендига ижобий таъсир этади. Умуман олганда, касб этикаси фани ижтимоий касбий муносабатларнинг энг умумий этикет нормаларини ўзида мужассам этади, ҳар бир касб эгасининг ахлоқий камолотини белгилаб беради ва жамият тараққиётига ҳисса қўшади. Download 30.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling