1-Мавзу. Касб этикаси фанининг мақсади, вазифалари ва аҳамияти
Download 30.6 Kb.
|
1-мавзу. Маъруза матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Касб этикаси фанининг предмети. Фаннинг мақсади ва вазифалари
1-Мавзу. Касб этикаси фанининг мақсади, вазифалари ва аҳамияти (2 соат маъруза. 2соат семинар) РЕЖА Касб этикаси фанининг предмети. Фаннинг мақсади ва вазифалари. XXI асрда меҳнат муносабатларида касбий этиканинг аҳамияти. Касбий этика фанининг бошқа фанлар билан алоқадорлиги. Касб этикаси фанининг предмети. Фаннинг мақсади ва вазифалари Глобаллашув даврининг ўзига хос хусусиятларидан бири унда яшаётган ҳар бир касб эгасининг ўз касбига хос бўлган хусусий нормалар, меъёрлар ва қоидалардан ташқари, айнан шу касбга оид бўлган, шу касб доирасида хосланган ахлоқий меъёрлар, қоидалар ва этикет нормаларига амал қилиши ҳам зарурият даражасига кўтарилди. Бу эса ҳар бир касбнинг фидойи вакиллари қаторида, ахлоқ илми билан шуғулланувчи олимларни ҳам касб ахлоқи ва этикети, профессионал этиканинг меъзонларини тадқиқ этиш ва янги нормаларни ишлаб чиқиш вазифасини юклади. Умуман олганда, касб этикаси нима? Ушбу фаннинг тадқиқот предмети нималардан иборат ва фаннинг ривожи қандай истиқболларни кўзламоқда, каби саволларга жавоб бериш орқали “Касб этикаси” фанининг асосий хусусиятларни англаб олишимиз мумкин. “Касб ахлоқи” тушунчасининг марказида, аввало, ахлоқ тушунчаси туради. Ахлоқ - инсон ва жамият ўртасидаги объектив алоқадорлик туфайли келиб чиқадиган, шахсий ва умумий манфаатларни мувофиқлаштириб туриш асосида ҳар бир шахснинг ҳаёти ва фаолиятини бошқарадиган, тартибга соладиган муайян хулқ-атвор, одоб, хатти-ҳаракат нормаларнинг мажмуидир. “Ахлоқ нормалари ибораси одатда олдиндан сўз, яхши ёки ёмон, ижтимоий жиҳатдан кўрсатилган хулқ-атвор, ҳар бир маданият учун турли хулқ-атворлар йиғиндисини ташқил этади”. Хар бир инсон вояга етгандан сўнг ўз қизиқишлари, имкониятларидан келиб чиққан ҳолда маълум бир касбни эгаллайди. Ва шу касб орқали жамиятда ўз ўрнини топиб боради. Инсон касб фаолият доирасида турли тоифадаги одамлар билан муносабатга киришади: ходимлар билан мулоқотда бўлади, учрашувлар уюштиради, мажлислар ўтказади ва уларда қатнашади. Худди шу нуқтада биз ҳозир фикр юритмоқчи бўлган касб ахлоқи масаласи юзага келади. Этикага бағишланган луғатда "касб ахлоқи" атамасига "кишилар ўртасидаги касб фаолияти билан боғлик муносабатларга маърифий тус берадиган хулқ-атвор кодексларидир" дея таъриф берилган. Касб аҳлоқи – жамият томонидан қабул қилинган аҳлоқ қоидаларини кишиларнинг ихтисосларига нисбатан амалда татбиқ қилувчи аниқ касбий бурч, шаън, ор-номус, қадр-қиммат каби хатти-ҳаракатларнинг мажмуи, умумий ахлоқнинг кишилар касб-коридаги ўзига хос кўринишидир. Касбий этика – ҳар бир касб-ҳунарга хос ахлоқий норма, принсип ва сифатларни ўрганади ва ҳаётга татбиқ этувчи ахлоқий фанлар туркумидаги фан. Жамиятда мутлоқ, абадий ва ўзгармас ахлоқ йўқ. Ахлоқ тарихан ўзгарувчан ва нисбий мустақилликка эга бўлган ижтимоий ҳодисадир. Йиллар ўтиши билан ишлаб-чиқариш, фан ва техника ривожланиб, ижтимоий меҳнат тақсимоти янада чуқурлашади. Бу жараённинг ўзлуксиз давом этиши эса ўз навбатида, ҳар бири муайян ижтимоий фунцияни бажарадиган янгидан-янги фаолият соҳалари пайдо бўлишига сабаб бўлади. Уларнинг соҳиблари эса шунга кўра муайян ижтимоий бурчларни бажара бошлаганлар. Мазкур бурч ва мажбуриятлар муайян ахлоқий қоидалар ва хулқ-атвор нормаларида ўз аксини топди. Шундай қилиб, касб ахлоқининг пайдо бўлиш ўзлуксиз меҳнат тақсимотининг маҳсули, унинг ахлоқий дастури, ахлоқий баҳоси сифатида фаолият кўрсата бошлади. Жамиятнинг ҳар бир касб-ҳунарга, ихтисосликка берадиган ахлоқий бахоси омил билан - биринчидан, мазкур касб-ҳунар вакилларининг жамият ривожланиши учун объектив равишда нималар бериши билан; иккинчидан, жамиятнинг маънавий таъсир кўрсатиш маъносида уларга субъектив равишда нималар бериши билан белгиланади. Ана шу ахлоқий баҳо омилларига кўра, касб ахлоқини ҳар бир касб-ҳунарнинг ижтимоий ҳаётда тутган ўрни ва вазифаларига қараб бир неча турга ажратиш мумкин: ўқитувчининг ихтисосига қараб - педагог ахлоқи; тиббиёт ихтисосига қараб - шифокор ахлоқи; ҳуқуқни муҳофаза қилиш ихтисосига караб - юрист ахлоқи; қуролли кучлар ихтисослигига караб - ҳарбийлик ва офицерлик этикаси ва х.к. Касб ахлоқи умумий ахлоқнинг нисбатан мустакил кисмидир. У қуйидаги хусусиятларга эга: қадриятлар оламида жамият томонидан яратилаётган янги қадриятлар тизимининг асосий йуналишларини белгилаб берувчи кўрсаткич эканлиги; жамият манфаати ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда муайян ижтимоий қатламларнинг эҳтиёжларини қондирувчи маънавий озуқа эканлиги; ўта хавфли ва қийин, зиддиятли ва залварли шароитларда ахлоқий танловни амалга ошириш воситаси эканлиги; давлат-маъмурий идоралариниг, жамоат ташкилотларининг аҳолининг турли қатламлари ўртасида кундалик турмуш муносабатларини тартибга солиб турувчи омилларидан бири эканлиги ва х.к. Шунга кўра, касб ахлоқи, жамият томонидан қабул килинган ахлоқ қоидаларини кишиларнинг ихтисосликларига нисбатан амалда татбиқ қилувчи аниқ касб бурч, шаън, ор-номус, қадр-қиммат каби хатти-ҳаракатларнинг мажмуи, умумий ахлоқнинг кишилар касб-коридаги ўзига хос кўринишидир. Халқимиз азал-азалдан одоб қоидаларини ўрганиш, ўзлаштириш ва унга амал қилишни комилликка этишишнинг муҳим йўли сифатида эътироф этади. Шунинг учун ахлоқ, ахлоқ илми, муомала маданияти ва гўзал турмуш тарзини шакллантириш масалаларига жиддий эътибор бериб келганлар. Айниқса, бугунги глобаллашув ва ахборотлашув даврига келиб инсонлараро ахлоқий муносабатлар тизими янги кўриниш олди. Эндиликда одамларда турмуш тарзини гўзаллаштиришга эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Download 30.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling