Девелопмент – бу шундай йўналишки, унга бизнеснинг бошқа даромадли йўналишлари ўз даромадларининг салмоқли қисмини ўтказадилар, қарзга олинган воситаларнинг эркинлиги, уларнинг оборотга киритилиш механизмининг ривожланиши ва молиявий инструментларнинг хилма хиллиги девелопментнинг ривожланиши ва амал қилишига қулай муҳит яратиб беради. Шу билан бирга, девелопмент, тадбиркорликнинг бошқа турлари каби нафақат региондаги инвестицион иқлимга, балки мамлакатдаги сервис маданиятига ҳам боғлиқдир.
Девелопментнинг моҳияти – бу кўчмас мулк соҳасида инвестицион лойиҳаларини бошқариш бўлиб, у ўз ичига қуйидагиларни олади:
иқтисодий самарали бўлган девелоперлик лойиҳасини танлаш;
лойиҳани амалга ошириш учун энг оптимал вақтни танлаш;
лойиҳани амалга ошириш учун тегишли органлардан керакли рухсатномаларни олиш;
инвестицияларни жалб қилиш шартларини аниқлаш, керак вақтда уларни қайтариш механизми ва шаклларини ишлаб чиқиш;
инвестрларни қидириш ва жалб қилиш;
пудратчиларни танлаш, уларнинг фаолиятини молиялаштириш ваишларини назорат қилиш;
қурилиш “ноу-хау” ларидан фойдаланиш;
яратилган кўчмас мулк объектини реализация қилиш ёки уни буюртмачига фойдаланишга топшириш.
Девелопмент бир нечта ўзига хос хусусиятлар билан тавсифланади:
ишнинг натижалари учун комплекс жавобгарлик;
лойиҳаларнинг юқори даражадаги капитал талаблиги;
инвестицион циклнинг узоқ муддатлилиги;
лойиҳанинг бўлинмаслиги;
иннавацион ҳарактер;
хизматлар/товарларнинг максимал комплексланиши;
фаолиятнинг молиявий натижаларини яхшилаш;
ишларнинг юқори сифатини таъминлаш.
Қуйида девелопмент тушунчаси билан яқиндан алоқадор тушунчаларни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |