1-мавзу. Кўчмас мулк объектлари ва улардан фойдаланишни ташкил этишнинг илмий-назарий масаллари


Корпоратив ўзлаштиришларга асосланган инвестициялаш


Download 3.44 Mb.
bet64/102
Sana18.06.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1578304
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   102
Bog'liq
КМЭФТБ ўзб китоб

11.2. Корпоратив ўзлаштиришларга асосланган инвестициялаш

Облигация заёмларини чиқариш кўчмас мулк объектлари қурилишига фуқаролар ва юридик шахсларнинг пул воситаларини жалб қилишнинг кенг тарқалган турларидан бирига айланган. Бундай схеманинг иштирокчилари бўлиб буюртмачи, қарздор-эмитент, молиявий агент (ташкилотчи) ва кредитор ҳисобланади. Бунда кўчмас мулкни молиялаштиришнинг бошқа барча моделларидан фарқли равишда, кредитор функцияларини кўчмас мулк объектини сотиб олиш истагини билдирган шахслар бажаради. Эмитент сифатида давлат органлари, қурилишни амалга ошириш ҳуқуқи, қурилиш учун белгиланган тартибда ажратилган ер участкаси ва керакли лойиҳа ҳужжатларига эга юридик шахслар қатнашиши мумкин. Буюртмачи ва эмитент функцияларини биргаликда олиб бориш имкони мавжуд. Облигация заёмларини чиқариш ва айлантиришнинг ташкилотчиси сифатида, чиқарилган заёмларнинг умумий ҳажмининг жойлаштирилиши кафолатланган шартларда, уй-жой облигация заёмларини чиқариш билан боғлиқ барча операцияларнинг тайёрланиши ва ўтказилиши учун эмитент томонидан тайинланган инвестицион банклар қатнашади. Ташкилотчининг асосий функцияларидан бири кредиторларни (юридик ва жисмоний шахсларни) топиш ҳисобланади.


Замонавий ривожланган мамлакатларда молиявий бозор облигация заёмларининг фоизи (шу жумладан, кўчмас мулкни молиялаштиришга йўналтирилганлари ҳам) одатда, 10-15 дан 60-65% гача бўлган кўрсаткичда, бу эса облигацияларнинг кўчмас мулк бозорида инвестицион жараёнларни молиялаштиришнинг альтернатив манбааси сифатидаги аҳамиятидан далолат беради.
Облигация заёмлари бозорининг тезкор ривожланиши бараварига бир нечта масалани ечиш имконини беради:

  • юридик шахсларнинг бўш пул воситалари ва аҳолининг жамғармаларидан тўлиқ фойдаланиб, кўчмас мулк бозорининг уй-жой секторига қўшимча инвестицияларни жалб қилиш;

  • қимматли қоғозлар бозорининг тегишли сегменти ривожланишига имкон яратган ҳолда, алоҳида регионлар кўчмас мулк бозорининг инвестицион жозибадорлигини ошириш;

  • янги молиявий инструментларнинг пайдо бўлиши ҳисобига, кўчмас мулк бозори иштирокчилари учун ўз профессионал фаолиятларини амалга оширишларига қўшимча имкониятлар яратиш.


Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling