1-мавзу. Кўчмас мулк объектлари ва улардан фойдаланишни ташкил этишнинг илмий-назарий масаллари
Ўзбекистон Республикасида инвестицион фондлар фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши
Download 3.44 Mb.
|
КМЭФТБ ўзб китоб
11.3. Ўзбекистон Республикасида инвестицион фондлар фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши
Инвестицион фондларнинг яратилиши ва уларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1998 йил 25 сентябрда тасдиқланган №410 сонли “Инвестицион фондлар тўғрисида” ги Низом ва Ўзбекистон Республикасининг “Қимматли қоғозлар бозори ҳақида” ги, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 сентябрда тасдиқланган №410 сонли “О совершенствовании деятельности инвестиционных и приватизационных инвестиционных фондов” ва 1998 йил 22 августда тасдиқланган №361 сонли “Акциядорлик жамиятлари бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарорлари, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Инвестицион фондлар инвесторларнинг пул маблағларини жалб қилиш ва уларни қонунга мувофиқ тарзда қимматли қоғозларга, бошқа инвестицион активларга, ҳамда банк ҳисоблари ва қўйилмаларга киритиш мақсадида яратилади. Фондлар юридик шахс ҳисобланиб, акциялар чиқариш ва сотиб олиш, ҳамда қимматли қоғозлар билан бошқа битимларни амалга ошириш билан шуғулланади, шунингдек, акциядор ҳуқуқи асосида, корхоналарнинг акцияларига эга бўлган ҳолда, уларнинг фаолиятлари ривожланиши ва самарадорлигини ошириш ишларида қатнашади. Юқорида келтирилган операциялар инвестицион фондлар фаолиятининг алоҳида тури ҳисобланади. Бундай қўйилмалар билан боғлиқ инвестицион фондларнинг барча таваккалчиликлари, бозор баҳоси ўзгаришларидан келиб чиқувчи барча даромад ва зарарлар тўлалигича, активлар қиймати ва (ёки) фонд акциялари нархини ўзгартириш йўли билан, шу фонд акциядорлари ҳисобига тегишли бўлади. Инвестицион фондлар қайта сотиб олиш мжбуриятига эга қимматли қоғозларни эмиссия қилиши мумкин, яъни ушбу фонд қимматли қоғозлари эгаларига уларнинг эвазига фонд уставига мувофиқ пул маблағини ёки бошқа мулкни тақдим қилиши (очиқ турдаги фонд) ёки қимматли қоғозларни эмитент томонидан қайта сотиб олиш мжбуриятисиз эмиссия қилиши мумкин (ёпиқ турдаги фонд). Ўзбекистон Республикасида инвестицион фондлар фақатгина очиқ акциядорлик жамиятлари шаклида яратилиши мумкин. Инвестицион фаолиятини юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жалб қилиш асосида амалга оширувчи барча юридик шахслар ўз таъсис ҳужжатларини “Инвестицион фондлар тўғрисида” ги Низомга мувофиқлаштириб, ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказганидан сўнггина инвестицион фонд мавқеини олиши мумкин. Инвестицион фонд яратиш таъсис шартномасини имзолаган, юридик ва жисмоний шахслар инвестицион фонд таъсисчилари бўлиши мумкин. Давлат ҳукумат ва бошқарув органлари инвестицион фондлари фаолиятида иштирок этишга йўл қўйилмайди, давлат бошқарув органлари давлат, мулкини бошқариш бўйича қонун томонидан берилган ваколатлари доирасида, инвестицион фонд иштирокчилари бўладиган ҳолатлар бундан мустасно. Инвестицион фондларда чет эл юридик ва жисмоний шахслари иштирокининг хусусиятлари амалдаги қонунчилик билан белгиланади. Таъсисчилар инвестицион фонднинг давлат рўйхатидан ўтказилишидан аввал вужудга келган мажбуриятлари бўйича биргаликдаги жавобгарлик масъулиятини оладилар. Таъсисчиларнинг ҳаракатлари фонд акциядорлари умумий кенгаши томонидан маъқулланган ҳолда, фонд, таъсисчиларнинг уни ташкил этиш билан боғлиқ мажбуриятлари бўйича жавобгарликка тортилади. Фонд таъсисчиларининг ўзаро муносабатлари, уларнинг фондни ташкил этиш бўйича ҳамкорликдаги фаолиятларини амалга ошириш тартибини белгиловчи, ташкил этиш ҳақидаги таъсис шартномаси билан регламентланади. Таъсис шартномасида қуйидагилар аниқланади: шартнома иштирокчилари; шартнома предмети; фонд фаолиятининг мақсади ва предмети; фонднинг номланиши ва жойлашган жойи; устав фондининг ҳажми ва ташкил этиш тартиби, ҳар бир таъсисчининг ҳиссаси; фондни ташкил этиш бўйича таъсисчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари; таъсисчиларнинг акцияларга ёзилган шахслар ва учинчи шахслар олдидаги мажбуриятлари, зарарларни қоплаш тартиби; қонунга мувофиқ, бошқа шартлар. Инвестицион фонднинг устави мажбурий равишда қуйидаги шартларга эга бўлиши керак: инвестицион фондни очиқ акциядорлик жамияти сифатида белгилаш; инвестицион фонднинг тури – очиқ ёки ёпиқ; фонд фаолиятининг чекловлари; инвестицион активларни ишончли бошқарувчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида маълумотлар, инвестицион фонд активларини бошқариш ҳақида у билан шартнома тузиш тартиби, унинг зарар етиш ҳолатларида инвестицион фонд ва акциядорлар олдидаги жавобгарлиги; қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси билан шартнома тузиш тартиби, депозитарий ҳақида маълумотлар; заём воситаларни жалб қилиш тартиби; инвестицион фонд акцияларининг барчаси оддий, бир хил овоз бериш ҳуқуқига эга акциялар эканлиги ҳақида кўрсатмалар бериш; акциядорлар реестрини юритиш тартиби; диведендлар тўлаш тартиби. Фонд уставида акцияларнинг акциядорга берадиган ҳуқуқлари ҳақида алоҳида таъкидланиши керак. Улар: фондни бошқаришда иштирок этиш; дивидендлар олиш; фонд фаолияти натижалари ҳақида аниқ ва тўлиқ маълумот олиш; Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк Қўмитаси қошидаги қимматли қоғозлар бозори ҳарактини координациялаш ва назорат қилиш Маркази, ҳамда судда ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш; фондни тугатиш ҳолатида мулкнинг бир қисмига эга бўлиш; Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳуқуқлар. Инвестицион фонднинг устав фонди унинг таъсисчилари қўйилмалари ҳисобига шаклланади ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича 400 АҚШ долларидан кам бўлмаслиги керак. Инвестицион фонд ташкил этилган вақтда унинг устав фонди таъсисчилари ўртасида тақсимланган бўлиши лозим. Инвестицион фонд ўз фаолиятини (шу жумладан, инвестицион активларни ишончли бошқарувчиси орқали фонд акцияларига ёзилиш, қимматли қоғозларни чиқариш, сотиш ёки сотиб олишни амалга ошириш, фаолият рекламаси, оммавий ахборот воситалари орқали акцияларнинг сотилиши ҳақида маълумот бериш) амалга ошириш ҳуқуқига, фақатгина махсус рухсатнома (лицензия) олгандан сўнггина эга бўлиши мумкин. Акцияларни чиқаришни рўйхатдан ўтказиш учун инвестицион фонд – эмитент Марказга эмиссиянинг типовой проспектига мувофиқ тузилган эмиссия проспектини тақдим этиши керак. Инвестицион фонд акцияларини чиқаришни рўйхатдан ўтказиш Марказ томонидан ўрнатилган акциядорлик жамиятлари акцияларини рўйхатдан ўтказиш тартибига мувофиқ амалга оширилади. Инвестицион фондни ташкил этишда акциялар очиқ ёзилиш йўли билан тарқатилади. Акцияларга ёзилиш фонд таъсисчилари томонидан инвестицион активларни ишончли бошқарувчиси орқали ташкиллаштирилади. Инвестицион активларни ишончли бошқарувчиси келгуси ёзилиш ҳақидаги билдиргини омма эътиборига хавола этади, унда қуйидагилар кўрсатилган бўлади: инвестицион фонднинг номи ва жойлашган жойи; фаолиятининг предмети ва мақсадлари; таъсисчилар таркиби; инвестицион активларни ишончли бошқарувчисининг номи ва жойлашган жойи; қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсининг номи ва жойлашган жойи; фонд акциядорларининг биринчи умумий (таъсис) мажлисининг ўтказилиш санаси; устав фондининг кўзда тутилаётган ҳажми; акцияларнинг номинал қиймати ва миқдори; акцияларга ёзилишнинг бошланғич ва сўнгги муддати, ўтказилиш жойи; таъсисчилар томонидан натурал шаклда киритиладиган мулк таркиби; инвестицион фондга хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва унинг ҳисоб рақами. Инвестицияларни бошқариш ва инвестицион фонд қимматлт қоғозларининг пакетини шакллантириш, ҳамда маслаҳатчи сифатида фондга хизмат кўрсатишни, инвестицион фонд томонидан берилган активларни бошқариш ваколати асосида, берилган тартибда рўйхатдан ўтган инвестицион активларни ишончли бошқарувчиси амалга оширади. Инвестицион фонд билан унинг активларини бошқариш ҳақида шартномага киришувчи, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият олиб бориш учун тегишли махсус рухсатнома (лицензия) га эга бўлиши керак. Инвестицион фонд инвестицион активларининг ишончли бошқарувчиси депозитарий бўла олмайди. Давлат бошқарув органлари, ҳамда улар томонидан таъсис этилган ва устав фондида давлат ҳиссаси 25%дан юқори бўлган корхоналар, жамоат ташкилотлари ва улар томонидан таъсис этилган корхоналар, аффилированные шахслар инвестицион фонд инвестицион активларининг ишончли бошқарувчилари бўла олмайди. Аффилированные (тобе) шахслар деганда юридик ёки жисмоний шахслар тушунилади - инвестицион активларининг ишончли бошқарувчиси ва унинг мансабдор шахслари, таъсисчилар, шунингдек, мазкур инвестицион фонд акцияларининг 10 %дан ортиғига эга бўлган акциядорлар, инвестицион фонднинг 10 %дан ортиқ овоз берувчи акцияларига эга юридик ёки жисмоний шахс аъзо бўлган акциядорлик жамияти. Аффилированные шахслар қаторига инвестицион фондни бошқариш ҳақида мазкур инвестицион активларининг ишончли бошқарувчиси билан шартнома тузган барча инвестицион фондлар киради. Инвестицион фонд иштирокчилари, шу жумладан, Кузатиш кенгаши аъзолари ҳам инвестицион активларининг ишончли бошқарувчиси таъсисчилари ва аъзолари бўла олмайди, инвестицион активларининг ишончли бошқарувчиси таъсисчилари, бошқарувчиси, мансабдор шахслар, мутахассислар ва уларнинг аффилированные шахслари эса инвестицион фонд акциядорлари бўла олмайди. Давлат ҳукумат ва бошқарув органларининг мансабдор шахслари инвестицион фонд, ҳамда унинг инвестицион активларининг ишончли бошқарувчиси Кузатиш кенгашининг таркибига сайланишлари ва тайинланишлари мумкин эмас. Акциядорларнинг умумий кенгаши томонидан сайланган инвестицион фонд Кузатиш кенгашининг раиси, фонд номидан, инвестицион фонд активларини бошқариш ҳақида инвестицион активларининг ишончли бошқарувчиси билан шартнома тузади, унда қуйидагилар белгиланади: шартнома томонлари; шартнома предмети; томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари; инвестицион декларация; фонд фаолиятидаги чекловлар; инвестицион активларининг ишончли бошқарувчиси фаолиятидаги чекловлар; инвестицион активларининг ишончли бошқарувчисининг мукофотлари ва харажатлари; шартномани тугатиш шартлари ҳамда томонларнинг жавобгарлик ва мажбуриятлари; бошқа ҳолатлар. Фондни таъсис этиш босқичида инвестицион активларнинг ишончли бошқарувчиси билан шартномани таъсисчилар Кенгашининг раиси тузади. Юқоридаги шартнома фонд акциядорларининг биринчи умумий мажлиси томонидан тасдиқланганидан сўнг, инвестицион активларнинг ишончли бошқарувчиси билан шартнома акциядорларининг умумий мажлиси томонидан маъқулланган тахрирда Кузатиш кенгаши раиси томонидан қайта тузилади. Инвестицион активларнинг ишончли бошқарувчиси билан тузилган шартномада, унинг ҳаракатлари муддатдан олдин тугатилиши учун, шартномада кўзда тутилган инвестицион активларнинг ишончли бошқарувчиси йиллик мукофот пулининг 20%идан ошмайдиган, компенсация белгилашга йўл қўйилади. Ушбу шартноманинг исталган ҳолати, инвестицион фонд томонидан унинг ҳаракатларини муддатдан олдин тўхтатиш ҳуқуқини чекласа, ҳақиқий эмас деб топилади. Инвестицион фонд фаолиятидаги чекловлар инвестицион активларнинг ишончли бошқарувчиси учун бажарилиши мажбурийдир. Инвестицион фонд акцияларининг ҳар бир чиқарилиши ҳисоби қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсида олиб борилади. Фондни таъсис этиш босқичида қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси билан шартномани таъсисчилар Кенгашининг раиси тузади. Юқоридаги шартнома фонд акциядорларининг биринчи умумий мажлиси томонидан тасдиқланганидан сўнг, қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси билан шартнома фонднинг Кузатиш кенгаши раиси томонидан қайта тузилади. Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси инвестицион фонднинг кредитори ва гаранти бўлиш ҳуқуқига эга эмас. Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси қимматли қоғозларни алмашиш, сотиб олиш ва сотиш бўйича чекловларни ҳам ўз ичига олувчи шартнома талабларини ҳисобга олган ҳолда, инвестицион фонднинг қимматли қоғозлар билан операцияларини назорат қилади. Инвестицион активларнинг ишончли бошқарувчиси, инвестицион фонднинг Кузатиш кенгаши ва қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсининг мансабдор шахслари ўз ҳаракатларини амалга оширишда қуйидаги қоидаларга амал қилишлари керак: кузатиш кенгашининг махсус рухсатномасисиз улар ҳеч қандай учинчи шахсга (устав фондида инвестицион фонд ҳиссаси бўлган компанияга) қимматли қоғозлар билан битимлар борасида маслаҳат бериш ҳуқуқига эга эмаслар; инвестицион фонд инвестицион активларининг ишончли бошқарувчиси ва устав фондида инвестицион фонд акциялари мавжуд бўлган корхона ўртасида тузилган исталган шартнома Кузатиш кенгаши томонидан маъқулланиши керак; инвестицион фонд ва корхона ёки мансабдор шахслар, ҳамда Кузатиш кенгаши аъзолари иқтисодий манффатдор бўлган бошқа юридик шахс ўртасидаги ҳар қандай битим инвестицион фонднинг Кузатиш кенгаши томонидан тасдиқланиши шарт. Инвестицион фонднинг ёки инвестицион активларнинг ишончли бошқарувчисининг Кузатиш кенгаши аъзолари юқорида кўрсатилган шахслар билан меҳнат ё фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда бўлганларида ёки устав фондида инвестицион фонднинг 5% дан ортиғи ёки инвестицион фонднинг 5% дан ортиқ акцияларига эга юридик шахсга нисбатан эгалик ё кредиторлик ҳуқуқларига эга бўлганларида иқтисодий манфаатдор бўладилар; инвестицион активларнинг ишончли бошқарувчиси ва қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсининг мансабдор шахслари, ҳамда инвестицион фонд Кузатиш кенгаши аъзолари инвестицион фонддан олган маълумотларининг махфийлигини таъминлашлари керак. Инвестицион фонд қуйидаги ҳуқуқларга эга эмас: хусусийлаштирилган корхоналар базасида ташкил этилган масъулияти чекланган жамиятларнинг қимматли қоғозлари, ҳиссаларига қилинадиган қўйилмалардан ташқари, бошқа турдаги инвестицияларни амалга ошириш; оддий акция эгаларига нисбатан, мулкдорларга ликвидациядан сўнг активларга эга бўлиш ҳуқуқини берувчи облигациялар, имтиёзли акциялар ва бошқа турдаги мажбуриятларни (уставда белгиланган тартибда банк кредитларини жалб қилишдан ташқари) чиқариш; исталган акциядорлик жамиятининг оддий акцияларини сотиб олиш, агар бунинг оқибатида инвестицион фонднинг аффилированные шахслари ушбу жамиятнинг 10%дан ортиқ акциялари эгаларига айланишса; битта эмитентнинг қимматли қоғозларига ёки хусусийлаштирилган корхоналар базасида ташкил этилган, масъулияти чекланган жамиятларнинг ҳиссаларига ўз соф активларининг 10%дан ортиғини инвестициялаш, давлат қимматли қоғозлари бундан мустасно; инвестицион фонд аффилированные шахсларининг қимматли қоғозларига инвестициялар киритиш; ўзига тегишли бўлмаган ёки харид қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган қимматли қоғозларни сотиш тўғрисида шартнома тузиш; ёпилиши керак бўлган умумий қарздорлик инвестицион фонд соф активларининг, кредит келишувини имзолаш санасидаги бозор қийматидан 15% идан ортиб кетса, заём воситаларни жалб қилиш. Қарз олиш муддати уч ойдан ошмаслиги керак ва бу муддат узайтирилиши мумкин эмас. Фонд томонидан кредит келишуви фақатгина акциядорлардан ўз акцияларини қайтариб сотиб олиш учн керак бўладиган пул маблағларига бўлган қисқа муддатли эҳтиёжни қондириш мақсадида тузилиши мумкин; қарз мажбуриятларини чиқариш; исталган турдаги кафолат бериш, мулк ёки мулкий ҳуқуқларни гаровга қўйиш; ташкилий-ҳуқуқий шакли иштирокчиларининг қўшимча жавобгарлигини назарда тутадиган юридик шахсларнинг қимматли қоғозларига инвестициялар киритиш; инвестицион активларнинг ишончли бошқарувчиси, мустақил аудитор, фонд таъсисчилари, шунингдек, фонднинг 5%дан ортиқ акцияларига эга акциядорлари, назорат қилувчи ёки юқоридаги шахслар назорати остида бўлган корхоналар томонидан чиқарилган қимматли қоғозларига инвестициялар киритиш; қимматли қоғозлар ё бошқа активларни ўзининг аффилированные шахсларидан сотиб олиш ёки уларга сотиш; маблағларни қарз мажбуриятларига қўйиш, давлат қимматли қоғозлари бундан мустасно; воситачилар, хусусийлаштириш объектлари сотувчилари, шу жумладан хусусийлаштириладиган корхоналарнинг акциялари, ҳиссалари, пайларини сотишдаги вакиллари сифатида фаолиятни амалга ошириш; бошқа инвестицион фондларнинг акцияларини сотиб олиш ёки уларга ўз активларида эгалик қилиш; фонд томонидан чиқарилган акцияларни давлат тасарруфидан чиқариш жараёнида ташкил этилган ва инвестицион фонд соф активларининг 5%идан ортиғининг акциядори Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк Қўмитаси бўлган акциядорлик жамиятларининг акцияларига алмашиш. Инвестицион фонд акцияларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк Қўмитаси ҳиссасига тўғри келадиган улуши инвестицион фонд соф активларининг 5%идан ортмаслиги керак; белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмаган ёки асосий фаолиятини Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширадиган корхоналарнинг қимматли қоғозларига инвестицияларни киритиш; инвестицион фаолият билан боғлиқ бўлмаган битимларни тузиш, опционлар ёки фючер шартномаларига эгалик қилиш. Фонд соф активларининг бир қисми, акциядорларнинг умумий мажлиси қарорига мувофиқ, диведендларга тақсимлангунга қадар ўз уставида белгиланган тартиб ва меъёрларда фонд устав капиталини ўстиришга йўналтирилиши мумкин. Солиқлар, мажбурий тўловлар ва инвестицион активлар ишончли бошқарувчисининг мукофот пуллари тўланагандан сўнг қоладиган ва фонд устав капиталини ўстиришга йўналтирилмаган фонднинг фойдаси, унинг акциядорлари ўртасида дивидендлар сифатида тақсимланади. Download 3.44 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling