1-мавзу. Кўчмас мулк объектлари ва улардан фойдаланишни ташкил этишнинг илмий-назарий масаллари


Download 3.44 Mb.
bet71/102
Sana18.06.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1578304
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   102
Bog'liq
КМЭФТБ ўзб китоб

Тоза лизингда назарда тутилишича, лизинг олувчи кўчмас мулк объектини тўлиқ (ёки қисман) таъминлашни ўз зиммасига олади. Бу турдаги лизингнинг “тоза” деб номланишига сабаб, лизинг берувчининг кўчмас мулк объектини эксплуатация қилиш бўцича харажатлари лизинг тўловларига киритилмайди.
«Мокрый» лизингда лизинг берувчи лизинг олувчига мулкий мжмуа (корхона) эксплуатацияси бўйича хизматлар тўпламини таклиф қилиши мумкин. Бунда хизматлар мажмуига техник таъминот, таъмирлаш, суғурталаш билан бир қаторда, иш учун зарур ускуна ва хом ашёларни етказиб бериш, малакали персонални тайёрлаш, маркетинг ва тайёр маҳсулот рекламаси хизматлари ҳам кириши мумкин.
Агар барча тўловлар пул шаклида амалга оширилса, бундай лизинг пул тўловили лизинг деб аталади. Тўловлар мазкур ускуна ёрдамида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни етказиб бериш ёки муқобил хизматлар тариқасида амалга оширилса, бундай лизинг компенсацион тўловли лизинг дейилади.
Деярли доимо лизинг ва кредит ўртасида танлашга тўғри келади, аммо, компания ишларининг ҳолатини билган ҳолда, ҳар бир аниқ ҳолда нимани танлаш керак деган саволга жавоб бериш мумкин. Умумий алгоритмни таклиф қилиш мумкин эмас. Шунингдек, фирманинг молиявий ҳолати ва кредит тарихи, лизинг предметининг аҳволи ва бошқа омилларни билмай туриб қайси вариант нисбатан самарали эканини билиб бўлмайди.
Одатда, тўғридан-тўғри ҳисоб-китобда лизинг озгина қимматроқ бўлади. Лекин кўпинча заём ҳам заём олувчи компанияга декларация қилингандан кўра 4-5% га қимматроққа тушади (мисол учун, мулкни рўйхатдан ўтказиш ва битимни нотариал расмийлаштириш, суғурталаш ва титуллаш ҳисобига).
Лизинг муносабатларида юзага келувчи солиқ юкининг юмшатилиши ва кредитдан фарқли равишда, энг кам биринчи тўлов киритиш имконияти мавжудлигини ҳисобга олганда лизинг фойдалироқ кўринади. Бироқ, кўчмас мулкнинг молиявий ижарасининг салбий томони ҳам бор. Бу кўпинча, каттагина суммага айланадиган, барча битимларнинг мажбурий рўйхатдан ўтказилишидир.
Турар жой лизингига лизинг олувчининг буюртмасига биноан қурилиш ташкилотларидан турар жой сотиб олган ҳолда уни, бир вақтнинг ўзида лизинг олувчини кредитлаган бўлиб, ижарага берадиган, лизинг компаниялари томонидан амалга ошириладиган уй-жой қурилишини инвестициялашнинг махсус шакли сифатида қараш мумкин.
Кўчмас мулк объектлари лизинги, истиқболли инвестиция инструментларидан бири сифатида, ўзининг потенциали ва қўлланилиш соҳасини намоён қилувчи бир қатор муҳим вазифалар (инвестициявий, молиявий, маиший, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш) ни бажаради. (3.расм)
Хўжалик юритишнинг замонавий шароитларида лизингнинг инвестициявий вазифаси энг муҳим аҳамият касб этади.
Лизингнинг инвестициявий вазифаси асосий фондларга қўйилмалар шакли тарзида намоён бўлади ва ташкилотнинг воситалари, узоқ муддатли кредит ва бошқа манбаалар каби молиялашнинг одатий каналларига қўшимча бўлиб ҳисобланади.
Лизинг олувчи ташкилот лизингга молиявий важ билан мурожаат қилганда, шахсий воситаларини бир вақтда сафарбар қилмай ёки заём воситаларни жалб қилмай туриб, ўзига керакли бўлган мулкдан фойдаланиш имконига эга бўлади. Лизинг олувчи кўчмас мулк объектининг тўлиқ қийматини бир вақтнинг ўзида тўлашдан озод бўлади, бу эса лизингни оддий олди-сотдидан афзаллигини кўрсатади ва бир қатор ҳолатларда унга олди-сотдининг альтернатив шакли сифатида қаралади. Бундан ташқари, лизинг маълум кредит чекланишлари ва заём воситаларини жалб қилиш мумкин бўлмаган ҳолатларда керакли мулкка эришиш йўлларини очади.

3.расм. Кўчмас мулк объектлари лизингининг муҳим вазифалари


Умуман олганда, кўчмас мулк объектлари лизингининг қуйидаги афзалликларини санаб ўтиш мумкин:

  1. Ҳар ойлик лизинг тўловлари, лизинг муддати мобайнида, лизинг кўчмас мулк объекти экасплуатацияси келтирадиган даромадлар суммасидан тўлаб борилади.

  2. Лизингда назарда тутиладиган, бутун инвестицион муддат мобайнидаги ликвидликнинг сақланиб туриши лизинг олувчига эркин воситалардан кенгроқ фойдаланиш имконини беради.

  3. Лизинг тўловлари ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобига ёзилади, шунинг учун лизинг олувчи, шартноманинг амал қилиш даврида, ўзининг солиққа солинадиган фойдасини камайтиради.

  4. Лизинг олдиндан келишилган ставкада кредитлашни назарда тутади.

  5. Лизинг шартномасида лизинг олувчи учун молиялашнинг қулай схемаси белгиланади, бунда кўчмас мулк объекти ёки мулкий мажмуага эга бўлиш харажатларини қоплаш, лизингга олинган корхона (мулкий мажмуа) да ишлаб чиқарилган товарлар реализациясидан даромад олингандан сўнг амалга оширилади.

  6. “Лизинг – харид” иқтисодий тенглаштирилишида харид 100% шахсий воситаларни талаб қилади. Лизинг эса, аксинча, лизинг олувчига заём воситалар эвазига молиялаштиришга 100% имтиёз беради. Аммо, амалиётда, лизинг берувчилар лизинг олувчилардан 10-30% аванс талаб қиладилар.

  7. Тижорат кўчмас мулкини лизингга олиш, лизинг предметининг 3 коэффициентидан ошмайдиган, тезлаштирилган амортизацияси ҳисобига компания учун солиқ юкини енгиллаштиради. Натижада, мулк ва даромад солиқларида иқтисод қилиш имконияти туғилади.

  8. Ишлаб чиқаришнинг, лизинг келишуви асосида олинган, асосий воситалари инвестиция таваккалчилиги ва лизинг объектининг маънавий эскириши билан боғлиқ таваккалчиликни камайтириш имконини беради.

  9. Лизинг объектининг суғуртасини лизинг берувчи тўлаши мумкин. Бу суғурта қийматини лизинг тўловларига киритиш ва шу тарзда лизинг олувчининг бир вақтда жалб қилинадиган воситалари ҳажмини қисқартириш имконини беради.

  10. Лизинг, қурилиш ташкилотининг қарор қабул қилишида тадбиркорлик ҳислатини оширади. Харид жараёнида эса “ҳа” ёки “йўқ” альтернативаси мавжуд бўлади, лизингда фойдаланувчи лизинг келишуви турини, муддатини, қолдиқ қийматини ва ҳ.к.ларни танлаш йўли билан ўзининг индивидуал имкониятлари ва эҳтиёжларини аниқлаштириш имконига эга бўлади.

  11. Лизинг лизинг олувчи учун, харид жараёнидагидан фарқли равишда, нисбатан камроқ маъмурий сарф-харажатларни кўзда тутади (масалан, молиявий лизингда кўчмас мулк объекти учун солиқни лизинг компанияси тўлайди). Лизингнинг баъзи шаклларида (мисол учун, тўлиқ хизматлар мажмуи билан таъминланган лизингда) лизинг олувчи нафақат бошқарувчи персонални, балки хизмат кўрсатувчи ишчиларни ҳам қисман ишдан озод этади.

  12. Алоҳида (мустақил) фирмадан кўра, одатда, лизинг компаниясига аввал истеъмолда бўлган ишлаб чиқариш воситаларидан кейинги фойдаланишни таъминлаш осонроқ, бу эса доимий техник модернизацияга учрайдиган ишлаб чиқаришлар учун жуда муҳим ҳисобланади.


Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling