1-мавзу. Кўчмас мулк объектлари ва улардан фойдаланишни ташкил этишнинг илмий-назарий масаллари


Ижтимоий соҳа кўчмас мулк объектларини баҳолашга таъсир қилувчи омиллар


Download 3.44 Mb.
bet23/102
Sana18.06.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1578304
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   102
Bog'liq
КМЭФТБ ўзб китоб

4.3. Ижтимоий соҳа кўчмас мулк объектларини баҳолашга таъсир қилувчи омиллар.
Баҳоловчи кўчмас мулк қийматини баҳолаш учун, ушбу кўчмас мулк баҳосига таъсир қилувчи омиллар йиғиндиси ёки алоҳида омиллар таъсири тўғрисида тасаввурга эга бўлиши лозим.
Исталган турдаги мулкни баҳолаш асосида ушбу турдаги бинодан ўз фаолияти бўйича имкон қадар самарали фойдаланиш мезони ётади. Сотувчи ёки ҳаридор бино энг сифатли материаллардан қурилган, лойиҳаси сўнгги технологик талабларга жавоб берадиган, бундан ташқари, истеъмол талабига қараб ўзгартириш мумкин бўлишини ҳоҳлайди. Асосий эътибор бинонинг ундан фойдаланиш талабларига жавоб берадиган жойда бўлишига қаратилади. Албатта, бу талаблар жуда юқори бўлганлиги учун унга аксарият бинолар жавоб бермайди. Ушбу идеал вариантдаги бино талабларидан ҳар битта чекланиш бинонинг истеъмол нархининг пасайишига олиб келади.
Баҳоловчи якуний баҳога ушбу омиллардан қайси бири қай даражада таъсир қилишини, умуман берилган қийматни таҳлил қилишда ўзини бино эгаси ёки фойдаланувчи ўрнига қўйиб кўриб якуний хулосани текшириб кўриши керак. Ушбу омилларни ҳар бирининг таъсирини миқдорий жиҳатдан баҳолаган бўлишига қарамай баҳоловчи бу омилларнинг барчасини биргаликдаги таъсирини ўрганиши ва кейин керакли асосларга эга бўлган тасдиқлар билан умумий хулоса қилиши керак. Қуйида баҳолаш жараёнида объект қийматига таъсир қилувчи асосий омиллар келтирилган.
Жойлашган ўрни. Бино қийматига кўпроқ таъсир қиладиган, муҳим бўлган омил - униниг жойлшган ўрнидир.
Баҳоловчидан талаб қилинадиган натижалардан бири ҳам, айнан, ушбу бинонинг шу ер майдонига қанчалик мос эканлиги масаласидир. Баҳоловчи бино ўлчамларини ер майдони ўлчамига таққослаши ва ер майдонининг унга қўйилган талабларга жавоб беришини аниқлаши керак. Бунга қуйида асосий тавсиялар келтирилган.
Шаҳарнинг марказий қисмлари ҳудуди нисбатан кичиклиги сабабли бу жойларда юқори савиядаги дўконлар жойлашиши чекланган ва жойлашган ўрнининг атиги бир неча метр чеккароқда бўлиши ҳам баҳонинг сезиларли фарқига олиб келиши мумкин.
Аъло даражадаги офис бинолари ҳам ҳудди шундай кластер шаклида жойлашади, яъни шаҳарнинг қайсидир бир қисми ёки битта кўчаси, фаолиятнинг бирор турини жалб қилган ҳолда, жозибадорлиги билан эътиборни тортиб туради. Кўпчилик ҳолларда жамоат транспортининг мавжудлиги, автомобиллар тўхташ жойининг борлиги, бир вақтнинг ўзида куўпчилик аҳолининг йиғилиши бошқа биноларнинг ҳам яқин жойлашиши имконини беради.
Йирик корхоналар (завод ва фабрикалар) нинг жойлашиш ўрнига биринчи навбатда, унга борувчи автомобил йўллари, темир йўл ёки маҳсулотни олиб кетиш ва хом ашё тушириш портлари, бундан ташқари, ишчи кучининг бир жойга йиғилганлиги зарурдир.

Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling