6-мавзу. Кўчмас мулкни бошқариш асослари
Режа:
6.1. Бошқарувнинг асосий тамойиллари
6.2. Бошқарувнинг анъанавий (классик) назарияси
6.3. Бошқарувнинг бихевиористик (неоклассик) назарияси
6.4. Бошқарувнинг тизимли ёндашув (замонавий) назарияси
Кўчмас мулкни бошқаришга тизим сифатида қараганда, бу тушунчанинг кўп қирралилигини назарда тутиш лозим. Бир томондан, бошқариш деганда кўчмас мулк объектини яратиш, унинг амал қилиши ва ривожланишини бошқариш тушунилса, бошқа томондан – барча ресурслар: пул, ишчи кучи, хом ашё, ёқилғи, материаллар кабиларни рационал тарзда тақсимлаш бўйича субъектларнинг фаолияти тушунилади.
Исталган жараённи бошқариш – бу жуда мураккаб вазифа ҳисобланиб, у ишчиларнинг самарали иш фаолиятини, ишлаб чиқаришнинг нормал шартларини ва қўйилган мақсадларга мос натижаларга эришишни таъминловчи кўплаб жараёнлар, яъни лойиҳалаш, ташкиллаштириш, координациялаш, мотивация ва назоратнинг ўзаро алоқадорлигини тақозо этади.
Бошқариш ўз ҳолича корхона (К), одамлар (О), жамият (Ж) ва табиат (Т) дан айро ҳолда мавжуд бўла олмайди.
Қ арор қабул қилиш – бу бошқаришнинг асоси бўлиб, у мумкин бўлган бир қанча ҳаракатлардан энг мақбулини танлашни ифодалайди. Агар бошқариш жараёнига марказга «Корхона»ни жойлаштирган ҳолда «Одам – Табиат – Жамият» учбурчагини ташкил этувчи ўзаро алоқалар сифатида қаралса, у ҳолда бизга аввал ясси тасвирдан ҳажмлисига, фақат шундан сўнггина юқори координаталар системасига юзланиш керак бўлади (6.1- расм).
Бу ерда:
О – одам;
Ж – жамият;
Т – табиат;
К – корхона.
6.1-расм. Бошқариш жараёнининг умумий схемаси
Бу расмда “О” корхона ички муҳитининг асосий таркибий қисмини ташкил этувчиси, яъни корхона ишчисини билдиради. “Ж” кохонанинг барча ташқи иштирокчилари, яъни харидор ва етказиб берувчилар, ҳукумат ва жамоат ташкилотлари, рақобатчилар ва банклар кабиларни билдиради.
Ж – К чизиғи корхонанинг жамоатчилик билан бўлган алоқаларини, яъни маркетинг – корхонани ташқи омиллар асосида бошқаришни билдиради. О – К – Т чизиғи одам, корхона ва табиат алокаларини билдиради, у ишлаб чиқариш муносабатлари ва ишлаб чиқариш кучларининг ўзаро алоқадорлигини намоён қилади. Ишлаб чиқарувчи кучлар ва табиатни боғловчи халқа бўлиб ишлаб чиқариш воситалари (меҳнат куроллари ва воситалари) хизмат қилади, улар одамлар билан биргаликда ишлаб чиқариш кучларини ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |