1-мавзу. Кўчмас мулк объектлари ва улардан фойдаланишни ташкил этишнинг илмий-назарий масаллари


О – К чизиғи ички омилларни бошқаришни, яъни менеджмнет


Download 3.44 Mb.
bet32/102
Sana18.06.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1578304
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   102
Bog'liq
КМЭФТБ ўзб китоб

О – К чизиғи ички омилларни бошқаришни, яъни менеджмнетни, К – Т чизиғи эса стратегик лойиҳалаш жараёни (ресурслар тақсимоти, ташки муҳитга мослашув, ички координация ва ташкилий стратегик башорат қилиш) доирасида корхонанинг бошқарув фаолиятини белгилайди. Ж – К – О чизиқларини боғловчи маркетинг ва менежмент бошқарувнинг икки ўзаро алоқадор томонларини билдиради, бунда маркетинг мақсадлар генератори бўлса, менежмент уларга етишишни тъминлашга ихтисослашган ҳисобланади.
Бошқарув – бу куйилган максадларга эришиш учун зарур бўлган лойиҳалаш, ташкиллаштириш, асослаш ва назорат қилиш функцияларини амалга ошириш жараёнидир.


6.1. Бошқарувнинг асосий тамойиллари.

Бошқарув модели бошқарув тизими ва структурасидан ташкил топган. Бошқарув тизимлари, аввало, бир-биридан моделда структурага ва бошқа омилларга ажратган ўрни билан фаркланади. Бошқарув услуби моделнинг энг умумлаштирувчи тавсифи ҳисобланади.


Бошқарув тизимининг икки асосий тури мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар:

  1. расмий (қаттиқ), бунда вазифаларни бажаришда қатъий иерархияга асосланилади;

  2. норасмий (юмшоқ), бунда бажарувчига горизонтал ва кесишувчан алоқалар бўйича ҳаракат қилиш таъқиқланмайди.

Биринчи тизимда ходимлардаги ишчанлик, иккинчисида эса – ташаббускорлик ва ишга ижодий ёндошиш қадрланади.
Расмий тизим корхонанинг ташкилий таркибига, норасмий тизим эса унинг ички маданиятига таянади. Иш қатъий белгиланадиган, миқдорий баҳоланадиган ва таққосланадиган ҳолда олиб борилганда (масалан, оммавий қурилишда) расмий тизим муваффақиятли амалга ошади. Лекин расмий тизимнинг қўлланиш соҳаси, асосан, ташқи муҳитнинг ўсиб бораётган беқарорлиги сабабли қисқариб бормоқда.
Норасмий тизим бошқарув объектларининг доимий ўзгариб туришини назарда тутади. Объектларнинг – уйлар, мактабгача таълим муассасалари ва ҳ.к.ларнинг – таркиби ва жойлашиши асосчининг фикри билан белгиланади, аммо йуналиш ва йулларни одамларнинг ўзи танлайди. Бундай ёндашувда одамлар ишга яшаш минимуми манбаи сифатида эмас, балки ўзларининг ҳаётий интилишларини амалга ошириш воситаси сифатида қарайдилар.
Бошқарув ва қарор қабул қилиш масалалари кўп йиллар давомида ўрганилган, таҳлил ва муҳокама қилинган. Ҳар бир янги назария ва услуб ўзининг афзалликлари ва камчиликларига эга. Бир ҳолатда қилинадиган иш бошқасида керак бўлмаслиги мумкин. Олам у ёки бу назария таъсири остида тез ва осон ўзгара олмайди. Бу назарияларни шартли равишда уч гуруҳга ажратиш мумкин: анъанавий (классик мактаб), бихевиористлик (неоклассик мактаб) ва тизимли ёндашув назариялари (замонавий мактаб).

Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling