1-мавзу. Кўчмас мулк объектлари ва улардан фойдаланишни ташкил этишнинг илмий-назарий масаллари


Бошқарувнинг анъанавий (классик) назарияси


Download 3.44 Mb.
bet33/102
Sana18.06.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1578304
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   102
Bog'liq
КМЭФТБ ўзб китоб

6.2. Бошқарувнинг анъанавий (классик) назарияси

Немис олими Макс Вебер анъанавий назариянинг асосчиси бўлиб ҳисобланади. У ўзининг “Протестант этикаси ва капитализм руҳи” (1904) асарида индустриал жамият учун бюрократия, обру-эътибор ва хокимият назарияси деб аталувчи ташкиллаштиришнинг янги шакли хос деб таъкидлаган.


Бюрократияга марказлашган бошқарув, меҳнат тақсимотининг юқори даражаси ва персонал ишининг рационал ташкиллаштирилиши, лавозимлар бўйича қатъий ва ёзма шаклда белгиланган қўлланмалар, барча ташкилий жараёнларни назорат қилувчи қоида ва меъёрларнинг ўрнатилиши каби ўзига хос тавсифлари мавжуд.
Классик мактабнинг давомчилари бўлиб қуйидагилар ҳисобланган:
Анри Файоль (XX асрнинг боши). У самарали бошқарувнинг бешта муҳим функциялари – лойиҳалаш, ташкиллаштириш, бошқариш, мувофиқлаштириш ва назорат қилишни ажратиб кўрсатган;
Лютер Гулик (1930 й.) бошқарувнинг асосий функцияларига персонални йиғиш, ҳисоботни тайёрлаш, бюжетни тузиш кабиарни қўшган ҳолда уларни кенгайтирган. Классик мактабнинг шаклланишига Ф. У. Тейлор, Френк ва Лилия Гилберт (1885— 1920 йй.), Джеймс Д. Муни ва А. К. Рейли (1931 г.) ларнинг ишлари муҳим ҳисса қўшган.
Фредерик Тейлор ва унинг замондошлари бошқариш – бу алоҳида мутахассислик эканлигини, шунингдек агар ҳар бир ишчилар гуруҳи ўзи энг муваффакиятли бажарадиган ишига ихтисослашса, ташкилот ютуққа эришишини деярли тан олган. Тейлор меҳнат ҳаракатлари ва ишлаб чиқариш операцияларини бажариш жараёнидаги вақт сарфларини тадқиқ қилишни бошлаган. Ишлаб чикаришнинг оптимал даражасини ва тегишли иш ҳақини белгилаш - бу тадқиқотларнинг мақсади бўлиб ҳисобланган. У ўз изланишларини «меҳнатни илмий ташкиллаштириш» деб номлаган. Ўзининг машҳур изланишларидан бирида у шундай хулосага келади: агар металлургия заводи майдонида ишларни мантиқан тўғри ташкил қилса, бутун бир қора ишчилар бригадасининг ўрнига битта ишчи билан кифояланса бўлади.
Классик мактабнинг мақсади бўлиб ташкилотни муваффақиятга эриштирувчи бошқарувнинг универсал тамойилларини ишлаб чиқиш ҳисобланган. Бундай тамойиллар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • функционал тамойил – у меҳнат тақсимоти жараёнини намоён қилади, яъни ихтисослашганлик даражаси ташкилотнинг ўсиши биан ривожланади (6.2-расм). Ташкилот ўхшаш фаолият турларини ягона бўлинмага (ихтисослашган бригада, корхона (цех) майдони ва х.к.) бирлаштиришга ҳаракат қилади, яъни ташкилотнинг горизонтал ўсиши кузатилади;

  • скаляр (чизигли) тамойил ташкилотнинг вертикал алоқалар бўйлаб ўсиши билан боғлиқ. Бунда иккита асосий жиҳат ажратиб кўрсатилади – ягона раҳбар тамойили, унда буйсунувчи фақатгина битта раҳбарга бўйсунади ва қатъий иерархия тамойили, унга мувофиқ иерархияда узилишлар ва кесишувлар хуш кўрилмайди;

  • чизиқли-штабли тамойил ишлаб чиқариш ва ёрдамчи функциялар орасидаги ўзаро алокаларнинг асосий йуналишларини белгилайди (6.4-расм). Бошқарувчи (чизиқли) функциялар пасайиб борадиган вертикал чизиқ бўйлаб жойлашган, ёрдамчи функцияларни бошқарувчи лавозимларини эгаллаган ходимларни консультациялайдиган мутахассислар амалга оширади.

  • бошқариш меъёри тамойили битта раҳбар қўл остидаги ишчилар оптимал сонини белгилайди. Одатда, кўп босқичли структурада (тури - матрицали) битта раҳбарга 4 – 6 та ишчи тўғри келади, бу эса бошқарилишнинг паст меъёри ва юқори иерархик зинапояни (6.5-расм), ҳамда битта раҳбар қўлостидага бошқарувнинг ясси структурасида – кўпроқ ишчилар бўлишини келтириб чиқаради.

Матрицали структурани бошқарув амалиётидан кўра кўпроқ бошқарув назариясига тегишли дейиш мумкин, чунки уни амалиётга тадбиқ қилиш жуда қийин. Матрицали структурада ишчи битта эмас, балки бир нечта ташкилотнинг турли хил лойиҳа ёки фаолият турларини назорат қилувчи раҳбарларга бўйсунади.



Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling