1-мавзу. Кўчмас мулк объектлари ва улардан фойдаланишни ташкил этишнинг илмий-назарий масаллари


-мавзу. Кўчмас мулкни бошқариш тушунчаси ва асосий мақсадлари


Download 3.44 Mb.
bet36/102
Sana18.06.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1578304
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   102
Bog'liq
КМЭФТБ ўзб китоб

7-мавзу. Кўчмас мулкни бошқариш тушунчаси ва асосий мақсадлари
Режа:
7.1. Кўчмас мулкни бошқариш тушунчаси
7.2. Кўчмас мулк бозорини бошқариш мақсади ва тамойиллари
7.3. Кўчмас мулкни бошқариш мақсадлари
7.4. Кўчмас мулк объектларини бошқариш механизми


7.1. Кўчмас мулкни бошқариш тушунчаси

Тадбиркорлик фаолиятининг махсус тури сифатида кўчмас мулкни бошқариш қуйидагича талқин қилиниши мумкин:



  • мулк объектларига бўлган мулкий ҳуқуқларга нисбатан қарорлар қабул қилиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш;

  • шахсий эҳтиёжларни қондириш ёки тижорат мақсадида фойдаланиш учун аниқ турдаги объектни унинг эксплуатация жараёнида бошқариш;

  • қўйилган мақсадларга эришиш учун кўчмас мулкка исталган бир маротабалик мақсадли ташкилий таъсир кўрсатиш;

  • маълум ижтимоий-иқтисодий натижаларга эришиш учун бошқариш функциялариниамалга оширишжараёни;

  • ўзгарувчан шароитларда иқтисодиётни барқарорлаштириш ва самарали ривожлантириш мақсадида давлатнинг ваколатли органлари томонидан амалга ошириладиган қонунчилик ва ижро этиш регламенти ҳамда кўчмас мулк муносабатларининг барча иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларини назорат қилиш тизими.

Бошқариш – оддий риэлторлик операцияларига қараганда кўчмас мулк билан ишлашнинг юқорироқ даражаси ҳисобланади.
Кўчмас мулк объектларини бошқарувчи фуқаролик ҳуқуқи, молиявий менежмент, инвестицион таҳлил, инвестицион лойиҳаларни бошқаришнинг назарияси ва амалиёти кабилар бўйича чуқур билимларга эга бўлиши керак.
Тадбиркорлик соҳасида кўчмас мулк объектларини бошқариш – бу таваккалчиликка асосланган, мулкдор топширирғига биноан унинг ўз кўчмас мулкига эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқларини амалга оширишдан даромад олиш фаолиятидир.
Кўчмас мулк объектларини бошқарувчи – кўчмас мулк эгаси билан шартнома асосида ва унинг манфаатлари доирасида маълум вақт мобайнида, ўз номидан ушбу объект билан исталган юридик ва аниқ ҳаракатларни (агар қонун ёки шартнома билан тўғридан-тўғри таъқиқланмаган бўлса) амалга оширадиган жисмоний ёки юридик шахс.
Брокер – бу бевосита мижозлар билан ишлайдиган ва улар билан юридик шахс номидан ёки индивидуал тадбиркор сифатида, ҳамда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларининг ўзгариши, ўрнатилиши ёки тугатилиши билан боғлиқ шартнома тузадиган жисмоний шахс.
Агент – бу бевосита мижозлар билан ишлайдиган ва брокер томонидан мижозлар билан кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларининг ўзгариши, ўрнатилиши ёки тугатилиши билан боғлиқ шартнома тузишга зарур бўладиган барча тайёргарлик ишларини олиб борадиган жисмоний шахс.
Кўчмас мулк объектларини бошқариш улар билан олиб бориладиган барча фаолият турларини қамраб олади: қурилиш, инвестициялаш, эгалик қилиш ва фойдаланиш, воситачилик (риэлторлик), гаров ва ҳ.к.

Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling