1-мавзу. Кўчмас мулк объектлари ва улардан фойдаланишни ташкил этишнинг илмий-назарий масаллари


Бошқаришнинг бихевиористик (неоклассик) назарияси


Download 3.44 Mb.
bet34/102
Sana18.06.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1578304
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   102
Bog'liq
КМЭФТБ ўзб китоб

6.3. Бошқаришнинг бихевиористик (неоклассик) назарияси

Иллинойс (АҚШ) штати, Хоторн шаҳри «Вестерн Электрик» компаниясининг заводида 1927 йилдан 1932 йилгача меҳнат шарт-шароитлари бўйича турли-хил тадқиқотлар ўтказилган. Улар ҳақида умумий тасаввур берувчи энг машҳур тадқиқот - бу иш жойининг ёритилганлигини танлдаш билан боғлиқ тадқиқотдир. Турли ёритувчи ускуналар ва ёритилганлик даражаларини ўрганиб чиққан ҳолда, тадқиқотчилар Э. Мэйо, Д. Дж. Файшесбергер ва Е. Н. Уйатхедлар шунга амин бўлдиларки, қўлланилаётган ёритиш усулига боғлиқ бўлмаган равишда, вақт ўтиши сайин ишлаб чиқаришнинг умумий ўсиш тенденцияси кузатилган. Ишчилар ўзларига кўрсатилган эътиборга нисбатан реакция кўрсатишлари ва бу реакция кўпчилик бошқа меҳнат шарт-шароитларидан муҳимроқ эканлиги ҳақидаги хулосага келинди. Шунингдек, тадқиқотчиларнинг аниқлашларича, ишчилар ишлаб чиқаришларини, ўзларининг гуруҳи томонидан белгиланган, баъзи даражада чеклаб қўядилар ва компания томонидан амалга оширилаётган моддий рағбатлантириш дастури ҳам ишлаб чиқаришга таъсир кўрсата олмайди. Бунда ишчиларнинг эътирозлари уларнинг қониқмаганликларининг асл сабабларини кўрсата олмайди. Бу кўпроқ ишчининг ўз иш жойига келадиган вақтдаги шахсий муаммолари белгисидир.


1938 йилда Честерн Бернарад томонидан ёзилган “Перпсонални бошқарувчининг функциялари” иши неоклассик ёндашувнинг ривожланишига катта ҳисса қўшган. Унинг бош ғояси барча ташкилий ишларнинг кооператив тизими билан боғлиқ бўлиб, бунда бошқаришнинг вазифаси бир вақтнинг ўзида ҳам ташкилий ҳам инсоний эҳтиёжларни қондирадиган тизимни яратишдан иборат.
Ишчиларда меҳнатга бўлган мотивация систиемасини сақлаб туриш учун ҳам психологик ҳам моддий рағбатлантириш зарур бўлади. Неоклассик мактабнинг давомчилари корхонада қарор қабул қилиш жараёнида ишчиларнинг қисман иштирок этишнинг турли моделларини ишлаб чиқдилар. Бундай моделнинг мақсади ишчиларнинг ўз фаолиятларига қизиқишларини ошириш эвазига меҳнат унумдорлигини ўсишини таъминлашдир. Японияда бу “1-тамойил” бўлиб, унда:

  • ишчилар учун этика қоидаларининг бирлиги;

  • тўлиқ бандлик сиёсати (умрбод ишга олиш);

  • ишнинг хилма-хиллигини ошириш;

  • шахсий рағбатлантириш;

  • ноихтисослашган карьеранинг ривожланиши;

  • қарор қабул қилишда шахсий (консенсус асосида) иштирок;

  • аниқ (рақам кўрсаткичларига асосланган) назорат ўрнига ноаниқ (қадриятлар тизимининг ўрнатилиши) назорат ўрнатилиши;

  • маданиятнинг ривожланиши;

  • ишчиларни баҳолашга холистик ёндашув.

Неоклассик мактаб классик йўналиш намоёндалари томонидан маъқулланган кўпчилик тамойилларга танқид билан қараган, уларнинг фикрича, ишчилар сонининг универсал меъёрини белгилаб бўлмайди, бошқарувнинг оптимал меъёри эса аниқ ишлаб чиқарувчиларнинг қобилиятлари, ташкилий алоқалар ва назоратнинг самарадорлиги, қарор қабул қилишда марказлаштириш даражасига нисбатан ташкилот қўллайдиган сиёсат, ҳамда фаолиятининг натижаларига боғлиқ бўлади.
Неоклассик мактаб илмий бошқарув ҳақидаги классик тушунчаларни такомиллаштирди, ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришни ва бошқарувнинг иқтисодий усулларини ўзаро боғлади, исталган масалани ечиш жараёнинибешта босқичга бўлди: масалани белгилаш → тизимнинг математик моделини ишлаб чиқиш → моделни қўллаган ҳолда масалани ечиш → моделда ечимни апробациялаш → топилган ечимни амалга ошириш.
Неоклассик мактаб тарафдорлари ташкилотларни бошқаришда иерархиянинг умумий классик тамойилларини қўллашнинг ўзига хос йўлларини топишга уринганлар, лекин бихевиористик илмда замонавий ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларга нисбатан тегишли ёндашув бўлмаганлиги сабабли, тамоман янги ташкиллаштириш назарияси – тизимли ёндашув назариясининг шаклланишига зарурат пайдо бўлди.



Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling