7.4. Кўчмас мулк объектларини бошқариш механизми
Кўчмас мулк объектларини бошқариш мақсадларига ушбу объектларни тасарруф этиш функцияларини битта ведомостга жамланган ҳолда амалага ошириш билан эришиш мумкин. Ер участкаси (ёки унинг улушлари) ва у билан боғлиқ бўлган барча бино ва иншоотлар (ёки уларнинг қисмлари) дан ташкил топган комплекс объект бошқаришнинг асосий объекти бўлиб ҳисобланади.
Кўчмас мулк объектларини ёппасига инвентаризациялаш қўйилган мақсадларга эришишнинг биринчи қадами бўлиши керак. Олинган маълумотлар реал кўчмас мулк объектларининг бозор қийматли тавсифлари ҳақидаги маълумотларни статистик қайта ишлаш усулларидан фойдаланиш ва уларнинг асосий тавсифларини ҳисоблаш асосида кўчмас мулк объектларининг бозор қийматида баҳолашни оператив тарзда ўтказиш имконини беради. Давлат мулки реестрларининг маълумотлари асосида давлат инвентаризация қилинган ва баҳоланган объектларга бўлган ўзининг ҳуқуқларини рўйхатдан ўтказиши керак.
Кўчмас мулк объектларини тасарруф этиш бўйича ягона қоидалар ва қарор қабул қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш қўйилган мақсадларга эришишнинг иккинчи қадами бўлиши керак. Улар қуйидаги тамойилларга асосланиши керак:
фойдаланишнинг тўловли турининг сўзсиз устунлиги; кўчмас мулк объектларини тўловсиз беришнинг ҳолатнинг аниқланиши;
юқори даромадли кўчмас мулк объектларидан тижорат мақсадлари фойдаланиш;
регионда шаклланган бозор нархлари даражаси ставкаларидан паст ставкаларда кўчмас мулк объектларини ижарага беришни таъқиқлаш;
кўчмас мулк объектларидан фойдаланишдаги имтиёзларини қисқартириш;
кўчмас мулк объектларини фойдаланишга топшириш ҳаракатларининг ошкоралиги, бунда барча қизиқувчи шахслар учун объектлар рўйхати мажбурий чоп этилади. Иккита ва ундан ортиқ даъвогарлар бўлганда савдолашиш талаб этилади;
кўчмас мулк объектларидан фойдаланиш ҳуқуқларини расмийлаштириш тадбирини енгиллаштириш ва муддатларини қисқартириш. Объектдан фойдаланиш учун бозор баҳосида ижара ҳақини тўловчи ва шартноманинг барча шартларини бажарувчи ижарачиларга белгиланган тартибда субижара беришга рухсат этилади;
бозор баҳосидан келиб чиққан ҳолда инвестицион шартлар асосида қурилиши тугалланмаган объектларни сотиш. Бозор баҳоси бўлмаган объектлар давлат манфаатларидаги инвестицион лойиҳаларига мос келувчи инвесторларга тўловсиз фойдаланишга берилишўи мумкин;
Қуйидаги кўрсаткичлар бошқариш мақсадларига эришганлик ҳақида гувоҳлик беради: биринчидан, давлат кўчмас мулкидан фойдаланиш эвазига бюджет даромадларининг кўпайиши; иккинчидан, давлат мулки ижара ставкаларининг ижара тўлови бозор ставкаларига яқинлашиши. Бу кўрсаткичлар доимий назорат остида бўлиши керак. Бундан ташқари, ҳуқуқий базанинг ўз вақтида ишлаб чиқилиши ва тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши, шунингдек, кўчмас мулк объектлари реестрининг тўлиқлигини таъминлаш устидан назорат ўрнатиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |