В классдаги бизнес-марказ учун эксплуатация ҳаражатларининг намунавий тузилмаси
Ҳаражатлар моддаси
|
Қиймати, сўм./м2 бир ойда
|
Техник хизмат кўрсатиш
|
375
|
Режали огоҳлантириш ишлари
|
500
|
Жорий таъмирлаш
|
300
|
Комплекс тозалаш
|
325
|
Махсус техник хизмат кўрсатиш
|
450
|
Техник консалтинг
|
250
|
Материал-техник таъминот
|
150
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди
|
1250
|
Жами
|
3600
|
Эксплуатацияга реал сарфлар бир ойда – 3600 сўм./м2 ни ташкил этди. Таъкидлаш жоизки, эксплуатация сарфлари – бу ойма-ой ўзгариб борувчи қиймат. Иситиш мавсумига (август-сентябрь) тайёргарлик кўришда ҳаражатлар апрель-майга қараганда юқори. Шунинг учун ўртача қийматдан фойдаланиш унчалик тўғри бўлмайди. Ёзда бу қиймат 2000 сўмгача тушиб кетиши, кузда эса 6000 сўмгача ошиб кетиши мумкинлигини эсда тутиш лозим.
Сарфларни оқилона ташкил этиш учун кўчмас мулк объекти мавжудлигининг ҳар қандай босқичида эксплуатацияни баҳолаш ўтказилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |