1-мавзу. Кўчмас мулк объектлари ва улардан фойдаланишни ташкил этишнинг илмий-назарий масаллари


Кўчмас мулк бозорини бошқаришнинг асосий мақсадлари


Download 3.44 Mb.
bet39/102
Sana18.06.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1578304
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   102
Bog'liq
КМЭФТБ ўзб китоб

Кўчмас мулк бозорини бошқаришнинг асосий мақсадлари:

  • фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган конституцион ҳуқуқларини ва уларга эгалик қилиш билан боғлиқ мажбуриятларини амалга ошириш;

  • кўчмас мулк бозорида унинг барча иштирокчилари учун маълум тартиб ва шароитларнинг белгиланиши;

  • бозор иштирокчиларини инсофсизлик, товламачилик ва жиноий ташкилотлар ҳамда жиноятчилардан ҳимоялаш;

  • талаб ва таклифга мувофиқ равишда кўчмас мулк объектларига бўлган баҳонинг эркин белгиланишини таъминлаш;

  • ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятини стимулловчи инвестициялар учун шароитлар яратиш;

  • экологик муҳитни соғломлаштириш, иқтисодий ўсишга эришиш, ишсизлик даражасини пасайтириш, уй-жой муаммосини ва бошқа жамоат масалаларини ҳал қилиш;

  • кўчмас мулк объектлари ва кўчмас мулк бозори иштирокчиларини одилона солиққа тортиш;

  • мамлакат ва вилоятлардаги уй-жой муаммосини ҳал қилиш учун қулай шароитларни яратиш.

Кўчмас мулк бозорини бошқариш тамойиллари кўп ҳолларда мамлакатдаги сиёсий ва иқтисодий ҳолатга боғлиқ бўлади, аммо шу билан бирга улар шаклланган жаҳон тажрибасини ҳам инобатга олишлари керак. Шаклланган мақсадларга эришиш қуйидаги бошқарув тамойилларини инобатга олган ҳолда амалга оширилиши мумкин:

  1. Тадбирларни тақсимлаш – турли хилдаги кўчмас мулк объектлари (турар жой ва нотурар жой объектлари, ер ва ўрмаон участкалари ва бошқа объектлар) муносабатларини бошқаришга нисбатан махсус ёндашувларни қўллаш.

  2. Маълумотларнинг очиқлиги – қарор қабул қилиш учун кўчмас мулк бозорининг барча иштирокчилари ва объектлари ҳақида тўлиқ ва очиқ маълумотлардан фойдаланиш.

  3. Қонунчиликнинг ошкоралиги – қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини оммавий муҳокама қилиш. Масалан, аҳолининг барча қатламларини қизиқтирувчи уй-жой ислоҳотлари дастурининг муҳокамаси.


  4. Download 3.44 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling