1-мавзу. Кўчмас мулк объектлари ва улардан фойдаланишни ташкил этишнинг илмий-назарий масаллари


Download 3.44 Mb.
bet6/102
Sana18.06.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1578304
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   102
Bog'liq
КМЭФТБ ўзб китоб

Б) Юқори қулайликларга эга уйлар “ўрта табақа” деб қабул қилинадиган фуқароларнинг талаблари ва даромадларига қараб белгиланади. Бу турдаги уй жойга бўлган истеъмол талаби қуйидагиларни назарда тутади:

  • арзон панелли уйларнинг, оммавий қуриладиган жойлардан ташқари, шаҳарнинг исталган туманида жойлашиш имконияти;

  • деразалардан кўриниб турувчи чиройли манзаралар;

  • индивидуал лойиҳа (қаватлар баландлиги, ора ёпмалар ва бошқа конструктив қисмлар мулкдорнинг ҳоҳишига қараб ўрнатилади);

  • хонадоннинг минимал ўлчами 60 – 90 м2, максимал ўлчами эса буюртмачи талабига қараб аниқланади;

  • турар жой ва нотурар жой (меҳмонхона) зоналарга бўлиниши;

  • бир нечта санузелларнинг мавжудлиги;

  • юқори даражали товуш ва иссиқлик ҳимоялаш қобиғи;

  • самарали шамоллатиш тизими, кондиционерлар, телекоммуникация тармоқлари, юқори тезликда ишловчи лифтлар, бошқарилувчан иситиш тизими ва ҳ.к.

  • шаклан квадратга яқинлаштирилган икки ва ундан ортиқ алоҳида хоналар ҳамда катта (майдони 15 м2 дан кичик бўлмаган) ошхоналарнинг мавжудлиги;

  • сутка давомида қўриқланиши. Қўриқлашнинг концепцияси ҳар бир аниқ уй учун алоҳида ишлаб чиқилиши лозим. Қўриқлаш қурилмалари мажмуининг таркибига видеокамералар, домофонлар, видеофонлар, масофадан бошқарилувчи дарвозалар ва яшовчиларга уйда ўзларини тўлиқ ҳавфсиз ҳис қилишларини таъминловчи кўплаб бошқа тизимлар киради;

  • ишлаб чиқарувчининг сифати билан машҳур қўш қават ойнали ёғоч ёки пластик деразалар;

  • ишончли металл эшиклар;

  • бетон қоплама ва иситиш тизими ёки иссиқлик сақловчи пол конструкцияси;

  • металлопластикли муҳандислик коммуникациялари;

  • авто улов тўхташ жойлари;

  • шифтнинг баландлиги 2,8-3,2 м;

  • уйнинг деразалари бирдан ортиқ қутбларга қараши мўлжал қилиниши;

  • албатта уй лойиҳасида шамол йўналиши “роза ветров” нинг ҳисобга олинганлиги;

  • уйнинг баландлиги 9 қаватгача бўлиши;

  • уй атрофида турли қурилишларнинг зич жойлашмаганлиги.

Шаҳар чеккасида жойлашган кам қаватли уйлар ўзларининг юқори мустаҳкамликлари, узоқ хизмат муддатлилиги ва деворларнинг кам иссиқлик ўтказувчанлиги, ҳамда муҳандислик тармоқларининг мавжудлиги билан ажралиб туриши керак.

Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling